#Шеърият
КЎНГИЛ – КАЪБАДИР
Ноҳақдан бир дилни ранжитсангиз гар,
Билинг, Каъбани, воҳ, этибсиз вайрон!
Мазлум гуноҳингиз кечмагунича
Аллоҳ ҳам афв этмас сизни ҳеч қачон!
Ширин сўзли, очиқ юзли бўлсангиз,
Кўнгилларда меҳр гуллари ўсар.
Аллоҳга истиғфор айтсангиз доим,
Шу амал ҳам дўзах ўтидан тўсар.
Иймон – дил уммонин ёрқин маёғи,
Жаннат йўлларига элтади албат!
Йироқ бўлинг нафрат, қарғиш, риёдан,
Аввало Аллоҳга боғланг муҳаббат!
Кўнгилларни обод этинг, дўстларим!
Икки дунёнгиз ҳам бўлгуси обод.
Иймонсизлик, ғийбат, манманлик ила
Охират уйингиз қилмангиз барбод...
Муқаддасбону АҲМАДЖОНОВА,
КЎНГИЛ – КАЪБАДИР
Ноҳақдан бир дилни ранжитсангиз гар,
Билинг, Каъбани, воҳ, этибсиз вайрон!
Мазлум гуноҳингиз кечмагунича
Аллоҳ ҳам афв этмас сизни ҳеч қачон!
Ширин сўзли, очиқ юзли бўлсангиз,
Кўнгилларда меҳр гуллари ўсар.
Аллоҳга истиғфор айтсангиз доим,
Шу амал ҳам дўзах ўтидан тўсар.
Иймон – дил уммонин ёрқин маёғи,
Жаннат йўлларига элтади албат!
Йироқ бўлинг нафрат, қарғиш, риёдан,
Аввало Аллоҳга боғланг муҳаббат!
Кўнгилларни обод этинг, дўстларим!
Икки дунёнгиз ҳам бўлгуси обод.
Иймонсизлик, ғийбат, манманлик ила
Охират уйингиз қилмангиз барбод...
Муқаддасбону АҲМАДЖОНОВА,