#тафаккур
РОББИМ ҲАММА НАРСАНИ КЎРИБ ТУРИБДИ.
Жажжи болакай кўмир конларининг бирида бирин-кетин кўтарилиб тушаётган лифтларни кузатганча,шахтада ишлайдиган отасини кутар эди.
Кон назоратчиларидан бири унинг олдига келиб:
“Эй болакай,бу ерда нима қиляпсан?”,-деб сўради.
“Отамни кутяпман”,-деди бола.
Назоратчи:
“Ҳозир барибир ишчилар орасидан отангни таний олмайсан.Чунки улар бир хилда, кўмирнинг ғуборидан юзлари ҳам, кийимлари ҳам қоп-қора бўлиб кетган бўлади.Яхшиси, кетганинг маъқул”,-деб маслаҳат берди.
Аммо болакай болаларча:
“Тўғри,лекин отам мени танийди”,-деди тўла ишонч билан.
Нақадар ажойиб жавоб!
Бола шахтадан чиқиб келаётган юзлаб ишчилар орасидан отасини таний олмаслигини яхши биларди.Лекин отаси уни кўрмай қолиши мумкин эмаслигига ишончи комил эди.
Сизда-чи,шу мурғаккина болакай каби кучли ишонч борми?!
Ҳаётингизда бирор марта бўлса ҳам:
“РОББИМ ҲАММА НАРСАНИ КЎРИБ ТУРИБДИ”,
“РОББИМ ҲАММА НАРСАНИ ЭШИТИБ ТУРИБДИ”,
“РОББИМ ҲАММА НАРСАНИ БИЛИБ ТУРИБДИ ”,-дея олганмисиз?!
Muxlis.uz