Ўғли йўқ, балки бир нечта қизларнинг отаси бўлган танишларингиз билан суҳбатлашганда ёки муомала қилганда, уларда қандайдир хушмуомалалик, мулойимлик, юмшоқлик ва ҳалимлик борлигини ҳеч ҳис қилганмисиз? Бугун мен беш қизи бор бир акахон билан суҳбатлашиб шуни ҳис қилдим. У киши жуда мулойим, хушфъел инсон эканлар.