Forward from: Аслановдан иқтибослар +
“Қошиқдаги ёғ эсдан чиқмасин” деган иборани қаердадир эшитган бўлишингиз мумкин. Истаганингни қилишинг мумкин, лекин ҳаддингни бил, ҳаётга нега келганингни унутма, деган маъноларда тушунса бўлади. Аслида бу қаердан келган?
Ривоят бор. Бир йигит айланиб юриб, жуда чиройли, сўлим боғни кўриб қолибди. Эшик олдида бир муйсафид ўтирган экан.
- Боғнинг ичига кириб, томоша қилсам бўладими?
- Бемалол, ўғлим, - дебди чол, - фақат мана буни қўлингга ушлаб ол, қайтиб чиққанингда ўзимга берасан. Эхтиёт бўл, тўкиб юборма.
Шундай деб, ҳалиги муйсафид йигитга бир қошиқ ёғ берибди.
Айтилган вақт ўтиб, йигит қайтиб келибди.
- Хўш, бир-биридан гўзал боғларни кўрдингми? – деб сўрабди донишманд.
- Йўқ.
- Шифтдаги нақшларничи?
- Кўрмадим.
- Девордаги суратларни кўрдингми?
- Эътибор бермадим.
- Қушларнинг сайраши, гулларнинг анвойи хидларидан баҳра олгандирсан?
- Пайқамадим.
- Нега?
- Сиз менинг қўлимга ёғ тўла қошиқни тутқазгандингиз, - жавоб берибди йигит, - бор диққатимни ёғни тўкиб юбормасликка қаратиб, айтганларингизнинг бирортасига ҳам эътибор бера олмабман.
Донишманд кулибди-да, йигитни қайта сайрга жўнатибди. Ҳар бир жиҳатга эътибор қаратиш кераклигини, иложи борича кўрганларидан завқ олишга ҳаракат қилиш кераклигини қаттиқ тайинлабди.
Бироздан сўнг қайтиб келган йигит ўзини қўярга жой топа олмас, тўхтамасдан сайрдан олган таассуротларини гапирарди. Чол индамай эшитибди ва сўрабди:
- Сенга топширган бир қошиқ ёғ қани?
Йигит шошиб қўлига қарабди. Сайр чоғида ёғнинг ҳаммаси тўкилиб кетганди.
Ҳар икки ҳолат ҳам тўғри эмас, балки. Бу дунё ҳам бир сўлим боғ, мазза қилиб яшанг, завқ олинг, фақат қўлингиздаги “бир қошиқ ёғ”ни ҳам унутманг, дейилса керак.