Аслановдан иқтибослар +


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Forward from: Асланов билан футбол
Тошмуҳамедов Муҳаммадмустафо, 2021 йилда туғилган, миядаги оғир касаллик сабабидан операцияга ва дори-дармонлар учун эҳсонларингизга мухтож.

Рамазон олдидан савоб амал умидида бўлганлардан боланинг келажагига беэътибор бўлмасликни сўраган бўлардим.

Муҳаммадмустафонинг онаси номига очилган пластик рақами:

8600060770176825


Виждонли инсонлар қилиб қўйган бирор тузатиб бўлмас хатоси ёки айби учун ўзларини қанчалик маломат қилишларини биламиз. Бир умр тушкунликда яшаш мумкин, ичкиликка бериладилар ва ҳатто баъзида ҳаёт бутунлай издан чиқади. Мазмун йўқолади, бошқа одамга айланади. Яқинлари унга “барчасини унутишни, ҳаёт тўхтаб қолмаслигини, фалон фалон иш қилса, балки айби ювилишини” айтиб таскин бермоқчи бўладилар...

Дин, хусусан Ислом ҳаётга мазмун берганидек, бундай ҳолатга тушган инсонларни ҳам қутқаради – “Аллоҳ раҳмон ва раҳим, ҳар қандай гуноҳни кечиради” дейилади оят ва хадисларда.

Лекин ўша оятлар ва хадисларга боғлиқ воқеаларга, мана шу ўгитлар илк бор янграган даврларга эътибор берсак, саҳобаларнинг бир гуноҳ учун ўзларини нақадар маломат қилганликларини, юқоридаги ҳолатга тушиб, ҳаётлари қанчалик издан чиқиш ҳолатига келиб қолганини кўрамиз. Қизиқ, улар Аллоҳ ҳар қандай гуноҳни кечириши мумкинлигини билмасмидилар?

Билардилар.
Фақат буни яшаш тарзларининг марказига қўйиб олмагандилар. “Беайб парвардигор”, “Худонинг ўзи кечирсин-у” деган гапларни ўзларига нисбатан ишлатмасдилар.

Тавбанинг энг асосий шартларидан бири ўша қилиб қўйган гуноҳ учун ҳақиқий пушаймонликдир. Мана шу пушаймонликни ҳис қилмай туриб, виждонимизни қийнамай туриб, Аллоҳнинг кечиришидан умид қилиш мантиқсизлик...

Энди, ўйлаб кўринг, қайси айбингиз, гуноҳингиз учун ҳалигача виждонингиз қийналади, бировга айтишга уяласиз, ўзингизни кечирмайсиз, бошқа такрорламайсиз, Аллоҳнинг жазосидан қўрқасиз? Ана ўша гуноҳингиз, иншооллоҳ кечирилгандир... Яна борми бошқа?


Рамазонни соғинамиз, рамазон жуда тезда ўтиб кетди, келаси рамазон насиб қилармикин - мана шундай гапларни жуда кўп эшитамиз, бу гапларнинг кўпи жуда самимий бўлади.

Албатта, бу ойнинг ўз кайфияти бор - одамлар одатдагидан сахийроқ, одамлар одатдагидан мулойимроқ, одамлар одатдагидан ибодатлироқ, одамлар одатдагидан яхшироқ...

Биз мана шу кайфиятни яхши кўрамиз аслида, йил бўйи соғинамиз гўёки.

Лекин биласизми, Ислом доим амалнинг ниятига, мазмунига, кайфиятига урғу беради. Биз мана шу кайфиятни исталган бир кунда пайдо қилишимиз ўз қўлимизда экан, демак биз истаган кунимизни рамазоннинг бир кунига, истаган бир тунимизни лайлатулқадрга айлантиришимиз мумкин. Аллоҳнинг ўша тунни яширишида, бир ойнинг бошқаларидан афзал қилинишида мана шу ҳикмат  - инсоннинг тўғри йўлга тушиб олиши, яхши амаллар одатга айланиши учун  имконият эмасмикин, деб ўйлаб қоламан.

Ахир бир ой мунтазам қилинган ҳар қандай ишнинг одатга айланиши осон.

Биз эртага ҳам одатдагидан ибодатлироқ, одатдагидан сахийроқ, одатдагидан яхшироқ бўлишимиз мумкин. Ўшанда оддий кунимиз ҳам биз учун рамазон кунига айланади. Рамазон бизнинг одатимизга айланади...

Тасаввур қилинг, ҳар куни рамазон - неъматку бу!

Аъзам Ўктамнинг қўйидаги шеърини илова қиламан.

«На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!»


Forward from: Асланов билан футбол
Ҳасанали ота, асл исмлари Миракмал Жамилов билан «Чемпион»да бирга ишлаганмиз. Соатлаб телефонда гаплашардик, кўришганман, уйларига борганман, кампирлари билан ёлғиз, суяниб яшардилар.

Тахаллус танланиши ҳам қизиқ. Нега Ҳасанали ота? «Ўтган кунлар»даги қул образи. «Сиз ёшларни қариган чоғимда топдим, ҳаммаларинг мен учун Отабексизлар, сизларга қул бўлиб хизматларингни қилай, шунинг учун Ҳасанали отангизман» дегандилар.

Адабиётга жуда қизиқардилар, уйлари тўла китоб. Бир вақтлар қизиқиб, ҳикоялар ёза бошлаганимда, илк танқидчим, ҳамма мақтаганда, у инсон ҳикояларнинг жуда бўш экани, ғоя бўлса-да, муаллиф буни сатрлар орасига яшириши кераклигини таъкидлаган, таҳрирлаб бераман, деб, шу билан қолиб кетган. Бир неча йил олдин аёли вафот этганини, ўзи оғир касалликка чалинганини эшитдим, аммо анча бўлганди гаплашмаганимга. Йўқ, аслида, отанинг блогини ўқиб борганман, доимгидек формада эдилар.

Кўп ёзганларим кейинроқ ўзимга ёқмаган ҳолатлар бўлган, аммо чинакам пушаймон бўлганим, бир марта, яхши эслайман. «Газпром» МДҲ худудида қанақадир Суперлига тузиш ғояси билан чиқди, Газзаев лойиҳа директори бўлди, бир муддат шу мавзу долзарб бўлиб турди. Ўшанда «МДҲ мадҳи» деган текст ёздим, бундай чемпионат футболимизга, терма жамоамизга фойда бўлиши ҳақида асослар сурдим. Ўшанда Миракмал ака мени қаттиқ койиб берган, ҳатто бегона одамни айблагандек, мени сотқинга чиқариб, мақола ҳам ёзгандилар. Хафа бўлганман, мен фақат футбол ҳақида ёзганман, бошқаси билан ишим йўқку, деб ўзимни оқлаганман ҳам, аммо ростан ҳам нотўғри эди. Ҳозир буни кўриб турибмиз, бу ерларда, Россия билан сиёсатдан ҳоли муносабат бўлиши мумкин эмас.

Хасанали ота бироз мураккаб, тушуниш қийин тилда ёзарди. Илғаб олмасангиз, баъзида қийналасиз. Сал оддийроқ ёзсангиз бўлмайдими, кўпчилик ўқирди, десам, «йўқ, уч киши ўқиса ҳам, мени тушуниб, ҳис қилиб ўқийди-ку, ўша уч киши учун ёзавераман, улар мен учун қадрли» дер эдилар.

Миракмал ака вафот этибдилар. Жойлари жаннатда бўлсин. Энг кўп ўша уч кишига ачинаман. Бизни кўпчилик ўқигани билан биздақалар ҳам кўпчилик, эртага биз ёзмай қўйсак, индинга вафот этсак, ўқувчиларимиз бошқаларни ўқиб кетаверади. Аммо энди, ўша уч киши нима қилади? Кимни ўқийди?

Уч киши, таъзиямни қабул қилинг. Аллоҳ сабр берсин.

@aslanov_futbol




Ақл бир қўй, нафс бир бўри, иймон бир чўпондир. Агар иймон кучли бўлмаса, бўри қўйни ер.

(с) Мавлоно Румий


Forward from: Аслановдан иқтибослар +
Айни шу куни, 1938 йилнинг 4 октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. Тарихчилар бу кунни ўзбек тарихидаги энг қора кунлардан бири деб ҳисоблайдилар.
Ссср олий суди харбий коллегияси шу куни 570 нафар ўзбек зиёлиларини отувга ҳукм қилган ва ижро этган.
Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон каби адабиётимиз намоёндалари ҳам айнан шу куни қатл қилинганлар.
Одатда, танлаб амалга оширилган қотилликлар геноцид дейилмайди, ҳар қандай ўзбек бундан қутулиб қолиши мумкин бўлгандек тасаввур уйғотади. Лекин ундай эмас - агар танлов ноҳақ, адолатсиз ва бегуноҳ инсонлар ўртасида экан, бу геноциддир.

2-Жаҳон урушидан кейин немис зиёлилари қандай тарбиялангани ҳақида эшитгандим. Масалан, ўша урушга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бир ўқитувчи, ўзига ўхшаганлардан ташкил топган гуруҳ билан мажбурий меҳнатга юборилади. Иш - фашистлар томонидан кўмиб юборилган ёки бомба тагида қолган жасадларни кавлаб олиш ва қабрга қўйиш. Ҳалиги немис ўқитувчисини куйиб кетган гўдак жасадини бир муддат қўлида ушлаб туришга мажбур қилишаркан. Шу орқали у, гарчи фашизмни қувватламаган бўлса-да, ўзининг бефарқлиги Германияга кимларнинг келишига сабаб бўлганини ҳис қиларкан, ўзини бошқа миллатлар олдида айбдор санар экан. Мана шу туйғу уларни дунёнинг энг ривожланган жамиятлардан бирига айлантирди.

Афсуски, Сталинни бундан кам бўлмаган жиноятлари учун ҳеч ким жазолай олмади. Бефарқ бўлиш тугул, ўша отиб ўлдирилган зиёлиларни сотиб берганлар, қатл қилганлар қаҳрамон бўлишди, медаллар олишди, яхши яшашди.
Афсуски, биз ҳалигача жазоланмадик, 1938 йил ва ундан кейинги воқеалар даҳшатини ҳис қилмадик. Афсуски, ҳалигача, Сталинни оқлайдиган, унинг яхши ишлари ҳам бўлганини санайдиганлар орамизда бор.
Менимча, Қодирийларнинг ўлимини тўлиқ англаб етмагунимизча, бу билан биз нималарни йўқотганимизни тушуниб етмагунимизча, уларнинг ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш, йўлини давом эттиришни ўзимизга вазифа қилмагунча, якдил жамиятга айланмаймиз, том маънодаги мустақилликка таҳдидлардан қутулмаймиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Барча устозларни байрам билан табриклайман!


Болагимизда эртак бўларди.
Бир бой ўғлини меҳнатга ўргатиш мақсадида ишга беради. Аммо бола ишламайди ва онасидан пул олиб, маошим деб олиб келиб беради.
Ота ўша пулни печкага ташлаб юборади. Бола индамайди. Шу ҳолат бир неча марта такрорланади.
Охири бола ростанам ишга бориб, бир ой ишлаб, пул олиб келади. Ота бояги ишни такрорлайди. Аммо бу сафар, бола қўлини куйдириб бўлсаям, пулни ўтнинг ичидан олади, «бу пешона терим, нима қиляпсиз» деб йиғлаб юборади.

Қиссадан хисса: Агар туман қишлоқ, худди ҳозир «openbudget»га пул йиққандек, туман бюджетини шакллантирса, ўша йиғилган пулдан ҳокимга қимматбаҳо машина олишга ёки бирор байрам тадбири ўтказишга рози бўлармиди? Худди ўз  маблағидек, зарурий эҳтиёжларга сарфлаш учун қатъий турармиди ёки? Нима деб ўйлайсиз?
Аслида, бюджетдаги барча пуллар ҳам шу шаклда йиғилади, халқнинг пешона теридан, тийинлаб йиғилган солиқлардан шаклланади. Ва қачондир, нафақат очиқбюджет, балки бутун бюджетдаги пулларга шундай муносабат шаклланади, депутатларимиз айнан шу билан, яъни бевосита ўз вазифаси билан шуғулланишни бошлашади. Опенбюджет лойиҳаси эса, мана шуни ҳис қилиш, бюджет маданиятини шакллантиришдаги бошланғич ва муҳим қадамлардан бири.

Шу мавзуда батафсил қуйидаги подкастда тинглашингиз мумкин. Тавсия қиламан:

https://youtu.be/rQbxDnCIks0


Берилган неъмати учун кимгадир ҳасад қилинмайди. Аллоҳ ундан бунинг учун нималарни олганини билмаймиз.
Худди шунингдек, бошга тушган ташвишдан ўксинилмайди. Аллоҳ ўрнига нималар беришини ҳали билмаймиз. (c)


Истиқлол халқимизга ўз тақдирини ва қоидаларини ўзи белгилаш, ўз эътиқоди ва етакчиларини ўзи танлаш, бойликларини ўзи сарфлаш ҳуқуқини тақдим этган неъматдир.
Биз токи бу неъматдан баҳраманд бўлар эканмиз, халқимиз учун энг азиз байрам шудир.

Мустақилликнинг 31 йиллиги муборак!


“Микро бизнес вакиллари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.
Мана бу зўр янгилик! Масалан, йилига 1 млрд сўмлик айланма қилувчи микро бизнес эгаси агар ягона 4 фоизлик солиқни тўлаганда йилига 40 млн сўм солиқ тўлар эди. Энди давлат уларга икки томонлама манфаатли таклиф бермоқда.
Яъни ихтиёрий равишда 20-30 миллион сўм тўласа, улар ҳам солиқ миқдоридан ютишади, ҳам бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод бўлишади. Қоғозбозликдан, асаббузарликдан қутилади” – дейилмоқда.

Бу ерда ҳали шарҳталаб жиҳатлар кўп. Гап йиллик айланмаси бир миллиард сўмдан кам бўлган микробизнес ҳақида бормоқда, бу тушунарли. Аслида айланмадан 4 фоиз тўлаш ўрнига, 20-30 миллион қатъий белгиланган солиқ тўлаб, бухгалтерия юритмаслик таклиф қилинмоқда. Демак, 500 миллионнинг 4 фоизи 20 миллион эканини эътиборга олсак, 500-750 миллион сўмдан кўп айланма қиладиганлар учун молиявий томондан фойдали.

Лекин, бухгалтерия ҳисоботлари юритмаслик, деган жойи ҳали шарҳланиши керак. Биринчидан, 1 миллиардлик лимит бор, демак, шундоғам, солиқ банкдаги айланмалардан кузатиб турилади – чегарадан ошмаслик лозим. Иккинчидан, счет фактуралар, шартномалар ҳозир тўлиқ электрон шаклда ўтган, касса аппаратлар онлайн шаклда олиб борилади. Демак барибир ҳисоб юритилади – “20 миллион тўлаб, истаганингни қил” деган тушунмаслик керак. Учинчидан, корхонада ишловчиларнинг даромад солиқлари ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бор – уларнинг юритилиши ва солиқда акс этишида нафақат тадбиркор, балки ишловчиларнинг ҳам манфаати бор. Барибир меҳнат ҳақлари бўйича ҳисоботлар юритилиши керак.

Хулоса қилинса, фақат ҳар ой топшириладиган айланмадан солиқ ҳисоб китоби амалга оширилмайди, ДСИ га топширилмайди. Бу шундоғам автомат тарзда шаклланадиган ҳисобот. Бу ерда тадбиркор фақат, юқорида айтилганидек, 500-750 миллион сўмдан кўпроқ айланмани амалга оширганда орадаги фарқдан ютади. Агар қатъий тўлов олдиндан амалга ошадиган бўлса, тадбиркор йил бошидан шунча айланма амалга оширишини билмаслиги ёки кейин камайиб кетиб, ютқазиши ҳам мумкин.

Ва яна битта савол бор. Мол-мулк ва ер солиқлари. Ўша 20-30 миллион тўланса, мол-мулк солиғи ҳисоботлариям амалга оширилмайдими ёки алоҳида ушбу солиқлар тўланиб бориладими? Бу ҳам алоҳида ҳисоб юритиш талаб қилинади, амортизация ҳисоблаш ва шундан келиб чиқиб, мол-мулк солиғи ҳисоботи тузилади. “Яъни бухгалтерия ҳисобини юритиш талаб этилмайди” жумласига саволлар кўп.

https://t.me/xushnudbek/15597






Устоз бўлиш қанақа бўлади, тўлиқ билмайман-у, лекин менимча, ижодий, фикрловчи соҳаларда эркинлик муҳим аҳамият касб этади. Ўз ортидан эргаштирган ҳолда, шу билан бирга, шогирдларда ишонч, ўзига хосликни уйғотиш осон бўлмаса керак.

Қуйидаги, Хайрулла ака ҳақидаги кўрсатувни кўриб, агар мендан сўрашса, нималар деган бўлардим, айнан қайси воқеани эслаш мумкин, деб ўйлаб қолдим.

Хайрулла ака билан биринчи марта «Чемпион» газетасида 2008 йилда бирга ишлай бошлаганман. Унгача у - мен ўхшашга ҳаракат қилган, «Холислик сари»дан кейин эса, умуман етиб бўлмас чўққига айланган инсон. Дилшод Тўхтабеков айтганидек, мақолаларини ўқиб, шу оламга кирганмиз.

Хуллас, газетанинг иккинчи ёки учинчи сони эди. Мен унгача фақат 2-3 ой уфф.уз сайтида ёзиб юрганман, Қўқонда яшаганим учун Хайрулла ака билан кўришмаганман ҳам, фақат бир-икки телефонлашганмиз. Қайсидир мавзудаги бир бетлик мақоламни юбордим. Сарлавҳа қўйиш эсдан чиқибди. Телефон қилдилар:
- Сарлавҳага нима қўяйлик?
- Билмасам
- Бирор фикр борми?
- Ҳеч хаёлга кемаяпти, ўқидизми, қўйвораверинг бирор нарса.
- Ўқимадимда, уже газетага қўйворяпмиз, вариант бўлса, айтувринг, нима ҳақида?

Янги очилган газетанинг муҳаррири, масъулиятли палла, уч ойлик ёзувчининг мақоласи ўқилмайдими?

Ўқилган, албатта. Шу гап билан менда ишонч катталашган, қанақадир эркинлик ҳис қилганман, бирданига катта журналистларнинг босими йўқолган. Табиийки, кейинги ёзадиганларимга таъсир қилган, ёрдам берган, балким яхшилаган.

https://t.me/xayrulla_hamidov/9124




Forward from: Асланов билан футбол
Ахбор Имомхўжаев деганда, футбол дарғаси, шарҳловчи, бир неча китоблар муаллифи... Кўп айтиляпти, аммо мен у инсон ҳақида ўйлаганимда, «Футбол - дардим, қувончим, фаҳрим» китобидаги бир бўлим кўз олдимга келади дарҳол.

1979 йилдаги мудҳиш воқеа ҳақида
Ахбор ака хабар топган жойи, кейин уйига келиб, айтиб бериши, рафиқасининг «кимлар?» деган саволига «ҳамма, ҳаммалари» деб, йиғлаб юборганлари...

Ўткир Ҳошимовнинг ёзишича, асар муаллифи ўқувчидан ҳам кўпроқ ҳис қиларкан, қайсидир жойида ўқувчи жилмайса, ўша ерини ёзаётиб муаллиф қаҳ-қаҳ кулган бўларкан, ўқувчининг кўзига ёш келган ўринларда ёзувчи росмана йиғлар экан.

Билмадим, машҳур воқеа, Абдулла Қодирий Кумушни ўлдирдим, деб йиғлагани ростми, ахир ўзи ўлдирган, аммо Ахбор Имомхўжаев хотираларини китобга кўчираётганда минг бор йиғлагани шубҳасиз. Ишонаман.

Футбол шарҳлаш нима? Бир четда туриб, нима бўлгани, бўлаётганини айтиб туришми? Таҳлил қилишми ёки мухлислар билан бирга футбол томоша қилишми? Таърифлар кўп, аммо бирортаси Ахбор акага мос тушмайди. Каттароқ.

Шарҳловчи холис бўлиш керакми? Шарҳловчи совуққон бўлиши лозимми? Бунақа ўлчовларга Ахбор ака сиғмайди.

Ахбор ака футболда яшаган. Ярим аср футболимизда нимаики яхши-ёмон кунлар бўлса, ўз танасидан ўтказган. Инсон ўз ҳаётини шарҳлаши мумкинми? Йўқ, ахир.

Ахбор ака «Пахтакор» билан бирга ғалаба қозонган, «Пахтакор» билан бирга олий лигага, кубок финалига чиққан, тушган, ютқазган, йиғлаган, юқори қаватдан сакраган, портлаб кетган... Ҳам улар билан ўлиб, ҳам таъзияларни қабул қилган. Осонми?

Биласизми, бирор яқин инсонингиз вафот этса, унинг хотираси ва тегишли бир нечта расм ёки видеолар қолиши мумкин. Ўша инсоннинг ҳаёти энди фақат шу расмлар-у, бошқаларнинг у одам ҳақида эслаб қолгани.

Ахбор ака футболимиз ҳақида шу қадар кўп нарса билганки, айтишларича, ҳар сафар бирор воқеа айтиб берсалар, янги, ҳеч ким эшитмаган бўлиб чиқар экан. Тугамас экан, яъни.

Ана энди, тугади. Энди Ахбор акадан ўша расм-видеолару, китоблар, одамлар эшитиб қолган воқеалар қолди холос.

Бошқа сўз билан айтганда, футболимизнинг тарихи вафот этди. Сабр тилайман.


Forward from: Аслановдан иқтибослар +
Бир ерда эълон ўқиб қолдим: халқимизнинг соддалиги, алданишга мойиллиги ва фирибгарлар бундан фойдаланиши кўпайиб кетганидан, қаердадир маъруза бўларкан. Қандай қилиб алданиб қолмасликни ўргатишаркан. Билет нархи 550 минг сўм 😂

Шу ўринда, «Эватл парадокси» деган бир қизиқарли мисол ёдимга тушди.

Машҳур грек файласуфи, софисти Протагор Эватл исмли йигитни шогирдликка олади. Ўз илмини, хусусан суд жараёнларини қандай ютиб чиқишни ўргатиши керак бўлади.
Тўлов шарти эса бундай: Агар Эватл ўқишни тугатиб, илк суд ишини ютса, устозига ҳақ тўлаши керак. Мабодо ютқазса, ҳақ тўланмайди.

Ўқиш тугагач, Эватл ҳеч қандай судда қатнашмай юраверади. Орадан йиллар ўтиб кетади. Табиийки, бундан Протагорни жаҳли чиқади. Пул талаб қила бошлайди. Охири шогирдини судга беради.

Суд жараёни қизиқ. Протагор бундай дейди:
- Мен судда ғолиб чиқсам, Эватл менга пул бериши керак. Чунки суд қарори шундай бўлади. Лекин судда ютқазсам ҳам, у пул тўлаши керак, чунки, келишувга кўра, агар илк ишини ютса, тўлов қилиши керак эди.

Шогирд ҳам, минг қилсаям, Протагорни шогирди, анойи эмас. У ҳам айтади:

- Агар судда ютсам, албатта, суд қарори бўйича ҳеч қандай тўлов қилмайман. Ютқазсам, яна тўламайман, чунки шартимизга кўра, агар илк суд ишимни ютсамгина ҳақ тўлашим керак бўлган. Мен эса, илк ишимни ютқазган бўламан.

Ҳамманинг боши қотади.

Энди юқоридани эълонга қайтамиз. Агар ўша маърузадан кейин, тингловчилар билетга 550 минг пул тўлашса, ўша маъруза умуман фойдасиз кетган бўлади. Ахир барибир алданиб, пул тўлашяпти-ку?

Агар, «йўқ, қанақасига, шу гапга 550 мингми?» деб тўполон қилишса, уларнинг ақли кирган бўлади, маъруза самарали бўлган ҳисобланади, демак, пул тўлаш керак. Зўрми?

Албатта, бу гапларнинг кўпи хазил. Балки ростанам керакли маъруза бўлар...


Forward from: Аслановдан иқтибослар +
Байрамларга муносабатимиз қизиқ - биргаликда нишонлаш уёқда турсин, доим, буни байрам қилиш керак, буни қилмаслик лозим қабилидаги баҳс мунозараларга тўлиб кетади. Наврўз динда йўқ, Янги йил христианларнинг байрами, Ғалаба аслида ғалаба эмас... ва ҳоказо. Ҳатто мустақиллик кунларидаям бунга осон ёки қийин эришганимиз, чинданам мустақилмизми, йўқми - турли фикрлар кўпайиб кетади. Ҳамманинг ўз муносабати бор.

Биринчидан, бу кунни «Ғалаба куни» эмас, «Хотира ва қадрлаш куни» деб ўзгартирилгани тўғри деб биламан. Нафақат иккинчи жаҳон урушида, балки умуман ватан йўлида жон берган аждодларимизни хотирлаш яхши анъана.

Иккинчидан, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамиятини пасайтиришга уринадиганлар, аслида урушнинг маъносиз эканига, Сталин ҳам Гитлердан кам бўлмаган золим эканига урғу бериб, бу жангда ғолибнинг йўқлигини айтадиганлар бор. Қўшилмайман. Фашизм тугатилгани, урушнинг якунига етгани - катта воқеа.

Албатта, урушни бошлаб, кейин ғалаба қозонганлар, урушдан ўз буюклигини намойиш қилмоқчи бўлганлар, қуролларни кўз кўз қилиб, «такрорлай оламиз» деб манфур тузум байроғини хилпиратиб юрганлар бошқа, аммо агар вазиятга мазлумлар кўзи билан қаралганда, бу қандай ғалаба экани намоён бўлади.

Тасаввур қилинг, бир ўзбек қишлоғи: ҳар куни кимнидир урушга олиб кетишади - отани, акани, эрни, ўғилни. Ҳар куни кимнингдир ўлим хабари келади - ўғилнинг, отанинг, аканинг, эрнинг...

Мана шу кайфиятда тўрт йилдан бери яшаётган жафокаш ўзбек қишлоғи учун ғалаба (аслида урушнинг тугагани) хабари қандай байрам бўлганини кўз олдингизга келтира оласизми? Улар учун бу хаёт ёки мамот масаласи бўлганини танангизда ҳис қила оласизми?
Ҳа, ўша қишлоқ урушдан кейин ҳам тинчимади, тузум асл фарзандларни олиб кетишда давом этди, лекин бу бошқа масала.

Уруш ҳақида жуда кўп фильмлар олинган. Лекин эътибор берсангиз, нечтадир душманни ўлдирган қаҳрамонлар, генераллар эмас, оддий, мазлум, жафокаш халқ томонидан ҳикоя қилинган фильмлар шедеврга айланган. «Шиндлер руйхати» дейсизми, «Пианиночи»ми, «Ватан»ми, «Инсон тақдири»ми, ҳаммаси урушнинг ҳақиқий мазлумлари бўлмиш оддий инсонларнинг ҳикоялари ва фильмлар сўнгида урушнинг тугагани инсонни бахтли қилади, ким ютгани эмас.

Ўзбек халқини, шунингдек, бутун инсониятни фашизм устидан қозонилган ғалаба куни билан табриклайман. Вафот этган аждодларимизнинг охирати обод бўлсин.

«Сталин»лардан қутулганимизни эса, Истиқлол байрамида нишонлашимиз, ўша ўзбек қишлоғига советлар олиб келган зулм қораланиб, ўша кунлардан оловдан қочгандек узоқлашишимиз керак.

Яна айтмоқчиманки, қанийди, бутун халқ жипслашадиган, бир бирини самимий табриклайдиган ва турли тарих, сиёсат, дин аралашиб, баҳс мунозарага айланиб кетмайдиган Кунларимиз кўп бўлса...


Forward from: Асланов билан футбол
Футболга VARни киритиш осон бўлмаган. Гап фақат бу ўйинни ўйлаб топган инглизларнинг ўта консерваторлигидан эмасди. Футболнинг жамоавий спорт ичида оммавийлигининг асосий омили атрибутларнинг кам бўлишида ҳамдир - хоккей каби ҳар биримизга клюшка шартмас, баскетбол ёки волейбол майдонини қуриш қийинроқ ва ҳоказо.

Шунинг учун ҳам футболни ҳамма ўйнайди. Жаҳон чемпионати финали ва Англиядаги 7-лига ўйини шаклан фарқ қилмаслиги ўта муҳим.

Аммо барча соҳалар сингари футбол ҳам ўсиб боради, тараққийлашади, асосийси илм кириб келади. Футбол ҳам қайсидир маънода ўйиндан фанга яқинлашиб бораверади: майдондаги баҳсдан ҳам кўра турли чизмалар, схемалар, лойиҳалар, тактикалар кўпроқ гапирилади - планшетлар даври.

«Реал» эса, гўёки мана шундай замонда, бир пайтлар футболга бегона бўлган атрибутлар қаршисида ҳақиқий футболни ҳимоя қилаётган қаҳрамонга ўхшайди.
Ростанам.

Агар «Сити» ютганида, мутахассислар унинг ниманинг ҳисобига ютганини тушунтириб бера олишарди. Чизмалар, схемалар, стрелкалар ёрдамида. Балки тушунмасдим, ҳа, футбол мураккаб фан, дердим, тўқсон дақиқа футбол томоша қилиб, ҳеч нарсани тушунмаган томошабин роли у қадар қониқарли бўлмаса-да, мажбур қабул қилардим - футбол ҳозир шунақа. Мен ёшлигимда ўйнаган футболдан қанчалик узоқ афсуски

Аммо «Реал»нинг ғалабасини осон тушунаман. Кимдир тез югурди, кимдир яхши тепди, кимдир зўр сакради, кимдирни йиқитишди. У вақт чўзди, бу довдиради, униси чарчаб қолди ва ҳоказо. Нақадар зўр, нақадар ажойиб ўйин бу футбол. Болалигимдаги севимли ўйиннинг ўзгинаси.

Раҳмат, Реал Мадрид!

@aslanov_futbol

20 last posts shown.