Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кеча 2 декабр куни "Культура" каналида "Кузатувчи" (Наблюдатель) кўрсатуви намойиш қилинди. Унда дунёдаги таниқли шекспиршунос олим Алексей Бартошевич иштирокида Москва театрларида Шекспир асарлари бўйича қўйилган янги спектакллар муҳокама қилинди. Муҳокама савияси, спектакллардан лавҳалар, режиссерлар ва театршунос билдирган мунозарали фикрлар яхши таассурот қолдирди.
Афсуски, бизда Шекспир ижоди билан тузукроқ таниш театршуноснинг ўзи йўқ, Драма театрида қўйилган "Ромео ва Жульетта"ни айтмаса, Шекспир бўйича қўйилаётган спектакллар ниҳоятда ғариб, айрим режиссерларимиз асарга ўз ёндошувини асослаш у ёқда турсин, ўзларига буни эп ҳам кўришмайди, чамаси. Ҳали ўзбек тилига таржимонини кутиб ётган Шекспир асарлари ҳам талайгина.
Шунинг учун "Маданият ва маърифат" каналининг "Биргаликда ўқиймиз", "Очиқ намойиш"даги айрим эътиборга лойиқ муҳокамаларни айтмаса, ушбу видеодаги каби савияли, яхши спектакллар асосида олиб бориладиган муҳокамалар ҳақида ҳозирча фақат ҳавас қилишимиз мумкин.