Улуғлар Рамазонда
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида ўттиз марта, бир ривоятда олтмиш марта хатм қилар эди.
* * *
Ибн Ҳакам айтади: “Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон келса, ҳадис ўқиш ва илм аҳли билан мажлис қуришдан қочар, Қуръонга берилиб кетар эди”.
* * *
Абдурраззоқ айтади: “Суфён Саврий Рамазон кирса, барча ибодатларни тўхтатиб, Қуръон қироатига киришар эди”.
* * *
Суфён айтади: “Зубайд Ёмий Рамазон келса, мусҳафларни келтириб, асҳобларини тўплар эди”.
* * *
Асвад раҳимаҳуллоҳ Рамазондан бошқа пайт Қуръонни олти кечада бир марта хатм қилар, Рамазонда эса ҳар икки кечада бир марта хатм қилар эди.
* * *
Қатода раҳимаҳуллоҳ одатда етти кунда бир марта хатм қилар, Рамазон ойида уч кунда бир, охирги ўн кунликда эса, ҳар кеча бир марта хатм қилар эди.
* * *
Имом Нахаъий ҳам Рамазон ойида ҳар уч кунда, охирги ўн кунликда эса ҳар кеча Қуръонни хатм қилар эди.
* * *
Рабиъ ибн Сулаймон айтади: «Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий Рамазон ойида олтмиш марта хатм қилар, уларнинг бирортаси намоздан ташқарида бўлмас эди», дейди.
* * *
Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ Рамазонда ҳар куни шом билан хуфтон орасида Қуръони каримни хатм қилар эди. Улар хуфтонни кечанинг тўртдан бири ўтгунча ортга суришар эди.
* * *
Алий Аздий ҳам Рамазонда ҳар куни шом билан хуфтон орасида Қуръони каримни хатм қилар эди.
* * *
Имом Молик айтади: «Рамазонда Умар ибн Ҳусайннинг ёнида намоз ўқийдиган одам менга хабар қилдики, у киши ҳар кеча Қуръонни янгидан бошлар экан».
* * *
Ҳофиз ибн Асокирнинг ўғли отаси ҳақида: “Ҳар жума хатм қилар эди, Рамазонда эса ҳар куни хатм қилар эди”, деган.
@mehrob_uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi