Олиб борилган кузатувлар натижасига қараганда, Россияда майда жиноятлар жумласига кирадиган даҳшатли бир жиноят тури ниҳоятда кенг тус ола бошлабди.
- Қандай жиноят экан, у? – дейсизми?
Бир қараганда, арзимас, эътибор қилмаса ҳам бўлаверадиган ҳолатга ўхшайди-ю, аслида унинг замирида катта бир фожиа, Кремль раҳбарларининг ифлос сиёсати туфайли халқ бошига тушган офат ётади.
Гап шундаки, Россиянинг кўплаб вилоятларидаги озиқ-овқат дўконларидан тухум, майда қадоқли сарёғ, маргарин, майда сабзавот турлари ва шу каби, киссага доналаб солиб, дўкондан олиб чиқиб кетишга қулай бўлмиш маҳсулот турларини ўғирлаш ҳолатлари ниҳоятда урчиб кетибди.
Бундай жиноятга асосан кекса пенсионерлар, Украинадаги босқинчилик урушида боқувчисини йўқотган ишсиз аёллар, бева онасига ёрдам қўлини узатишга аҳд қилган етим болалар сингари фуқаролар тоифаси қўл уришмоқда.
Қадрли биродарлар! Илтимос, намозларингизда дуо қилинг, юртимиз, халқимиз, оналаримиз, аёлларимиз, фарзандларимиз «Учинчи Рим» аҳолисининг бундай аянчли аҳволига тушиб қолмасин!
Оллоҳ Ватанимиз Ўзбекистонни, унинг аҳолисини, юртимиздаги умматни бундай кўргиликдан Ўзи асрасин.