МЕНИНГ ХУЛОСАМ
Қисқа қилиб айтганда, ўзбекнинг куни ўрисга қолмасин экан. Зеро, бу борада йиллар давомида таъкидлаб келган мулоҳазаларим ҳаётда такрор ва такрор ўз тасдиғини топяпти ва бунга россияпараст ўрисларимиз, кимлигини ўзи билмайдиган бетайин ўзбексимонларимиз ва фаҳми ҳўв анави эшакнинг фаҳмидан кўп фарқ қилмайдиган ўрисқулларимиздан ташқари, дунёнинг соғлом ақл юритадиган ҳар қандай аҳли шахсан ўзи гувоҳ бўлиб келяпти.
Фикримча, юртимиз Ўзбекистоннинг келгуси ривожи, равнақи, миллий мустақиллиги-ю, суверенитенининг хавфсизлигини таъминлаш учун сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳарбий масалаларда шерик танлашда энди адашмаслигимиз, яъни ўриснинг лафзига ишониб қолмаслигимиз, ён-веримизга, узоқ-яқинга қараб, тенг ҳуқуқли сиёсат юритадиган муносиб шерикларга таянишимиз керак экан. Чунки кўриб турганимиздек, ўрис:
- юритадиган сиёсати аксарият ҳолларда мунофиқликка асосланадиган;
- муқаддам тузган халқаро шартнома шартларидан фақат ўз манфаатларида фойдаланиб, вазият тақозо қилиб қолган фурсатда ортга чекинадиган, думини чотига қисиб, шармандаларча қочадиган қўрқоқ;
- табиатан тажовузкор, қўшнилар-у, шериклар билан пўписалар-у, дағ-дағалар, маҳаллий мансабдор шахсларга нисбатан йиғиб олган компроматлари воситасида иш кўрадиган;
- интеллектуал савияси ўта паст, бировнинг юртидаги табиий бойликлар-у, интеллектуал мулк ҳисобига кун кўрадиган, бошқаларнинг ақли ёки тўккан қони эвазига эришилган ютуқ ва ғалабаларни ўзиники қилиб оладиган;
- нафақат халқаро майдондаги шерикларини, балки ўзини ўзи, хусусан, қуйи поғонадан юқори поғонагача, юқори поғонадан қуйи поғонагача бир-бирини алдаб, кўзбўямачилик қилишга одатланган;
- оқ қулоғигача коррупция ботқоғига ботган, ҳар ерда, ҳар қадамда, барча поғоналарда халқ ва давлат мулкини талон-торож қиладиган;
- бошқа тилларни ўзлаштиришга на ақли, на салоҳияти етмагани боис, ўзининг ўрис тилисини ҳар тешикка тиқадиган ва айнан шу мақсадда ўз қўшниларига қарши уруш бошлайдиган;
- узоқ ва яқин тарихида бошқа юрт халқлари томонидан кўрсатилган меҳр ва яхшиликларни тез унутадиган, табиатан нонкўр;
- ирқчилиги, реакцион миллатчилиги фашизм даражасига қадар етиб борган тоифа бўлар экан.
Бу рўйхатни яна давом этиш мумкин, албатта, лекин миллат ёшлари, юртимиз сиёсатининг муносиб давомчилари учун шунинг ўзи етарли бўлса керак, деган умиддаман.
Ўқинглар, уқинглар, тегишлича сабоқ олинглар, ҳурматли йигит ва қизлар.
Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник