Halol Food


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Bismillahir Rohmanir Rohiym ?
#news
#important
#reminder
#certificate
#halal_sign
#Company_Reply
#Savol_Javob
???

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter




Forward from: Habib uz
Агар ҳаромлар сенга ёқаётган бўлса, Аллоҳ сенга ҳалолларнинг мазасини тоттирмай қўяди.

Ҳазрати Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу

@habibullohuz | www.habib.uz






Forward from: Habib uz
Ҳалол томчилаб келади барака ва ҳузури бор. Ҳаром селдек келади ҳаловати йўқ, ташвиши бор.

«Ризқ ҳақида рисола» китобидан

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA


Forward from: Halol.uz
Ҳалол ва харом

Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар, бир куни ёшлик чоғимда онам менга:
- “Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?” - деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди. Сўнгра онам:
- “Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми? - деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим. Ҳафа бўлган ҳолда онамга:
- “Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти” - дедим. Онам кулиб:
- “Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир” – дедилар.

Улашинг📲 https://t.me/joinchat/AAAAAEVd46pFzTLAqcVq_A


Forward from: Azon Global | Tezkor
Янги тадқиқот натижалари: Спиртли ичимликлар инсоннинг ДНКсига зарар етказади ва саратонга чалиниш эҳтимолини кескин оширади
https://azon.uz/content/views/7350

@azonuz


Forward from: IYMON
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мана сизга "Нимаси харом буни" деб ейиладиган импорт таомлар.😐 😑 Нақадар жирканч! 😖😣 Таом танлашда огох булинг азизлар!
@iymon 🕌


#important #reminder


Forward from: SOLIH.UZ
#кун_ояти

وَءَاتُوا۟ ٱلْيَتَٰمَىٰٓ أَمْوَٰلَهُمْ ۖ وَلَا تَتَبَدَّلُوا۟ ٱلْخَبِيثَ بِٱلطَّيِّبِ ۖ وَلَا تَأْكُلُوٓا۟ أَمْوَٰلَهُمْ إِلَىٰٓ أَمْوَٰلِكُمْ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ حُوبًا كَبِيرًا

Ва етимларга ўз молларини беринг. Нопокни покка алмаштирманг. Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга қўшиб еманг. Зеро, бу катта гуноҳ бўлади.


Нисо сураси 2-оят

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEfMFqJENGs11zPgHw


#certificate #halal_sign #margarine #margarin

Маргарин твердый
Щедрое Лето Ванильный вкус
Для сладкой выпечки
200г
Массовая доля жира 72%
Продукция сертифцирована в СДС "Халяль"

@HalolFood




#Company_Reply #certificate #chocolate #sweets

SNICKERS snack size
5 батончиков
Масса нетто: 200 г (5x40 г)
Изготовитель : ООО "МАРС" Россия
Email: contact@ru.mars.com

@HalolFood


Forward from: Muslim.uz
#Шифокорлар: “Кўп сув ичинг” дейиши сабабини биласизми?

Соғлом одам кунига ўрта ҳисобда 2 литр сув ичиши дуруст. Бу шифокорларнинг тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув ила ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотишини (дегидрация) олдини олган бўламиз.

Кофеинсиз (шарбатлар, чой) ҳамда тузга бой бўлмаган ичимликлар сув ўрнини босиши мумкин.

Кофеинли ичимликлар (аччиқ қора чой, қаҳва) танада сув йўқотилишига сабаб бўлгани учун, ортидан сув ичиб юборилгани маъқул.

Сувнинг вужудимизга фойдалари:

-Вужуддаги ҳароратни мўътадиллаштиради.

-Жигар ва буйраклардаги заҳарли моддаларни ювиб кетади.

- Вужудни жароҳатлардан асрайди.

- Ҳужайра ва тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.

- Тери ҳужайраларининг соғлом кўринишига ёрдам беради.

Вояга етган инсоннинг танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83%, тўқималарнинг 75%, миянинг 74%, суяклар таркибининг 22%и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20%и йўқотилса, инсон ўлади.

Етарли миқдорда сув ичилмаса:

- Мия секинлашиб, одам дангасалашади.

- Қон қуюлади.

- Қабзият юз беради.

- Пешоб сарғайиб кетади.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz


#Company_Reply #certificate #chocolate #sweets

SNICKERS С семечками
В упаковке 2 батончика
Масса нетто: 81 г (2x40,5 г)
Изготовитель : ООО "МАРС" Россия
Email: contact@ru.mars.com


Forward from: Muxlis.uz
​​🥛 «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур».

⭐️ – Сув ичганда «Бисмиллаҳ» десанг, бу ҳам битта яхшилик.

⭐️ – Ўнг қўлинг билан ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.

⭐️ – Ўтириб ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.

⭐️ – Уч нафасда ичсанг, бу ҳам битта яхшилик.

⭐️ – Ичиб бўлгач, «Алҳамдулиллаҳ» десанг, бу ҳам битта яхшилик.

5⃣0⃣ Мана, бешта яхшилик бўлди. Уни ўнга кўпайтирсак,
элликта яхшилик бўлади.


Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg


Forward from: "O'zstandart" agentligi
«Ҳалол» стандарти бўйича ўқув курси ташкил этилди

Батафсил: http://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=1386


Forward from: Muslim.uz
#Хабар
Ҳалол саноат соҳасидаги мутахассис Томас Герреро Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўқиш учун манзил:👇
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/6221


Forward from: Muslim.uz
#СаволЖавоб

ОВҚАТДАН ЕБ БЎЛГАЧ УНИНГ САВОБИНИ БАҒИШЛАШ

Савол: Кўпинча ёши катта одамлар дастурхон атрофида дуо қилатуриб: “Еган-ичганларимизнинг савобини шу ердан ўтганларга бахшида этдик”, деб айтишади. Шунингдек, бир кишининг бошига оғир иш тушганида: “Худо унинг раҳмини есин” (Худонинг унга раҳми келсин, деган маънода бўлса керак), дейишади. Мана шунақа гапларни айтишда гуноҳ йўқми? “Ота-боболаримизнинг руҳи қўлласин” деган ибора ҳам кўп ишлатилади. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?

Жавоб: Мусулмон кишининг ҳар бир ишида савоб бор. Емоқ, ичмоқ ҳам шулар жумласидандир. Чунки ўша ейилган таомни ҳалол йўлдан топиш учун қилинган ҳаракат, ундан яшаш ва ибодат қилиш учун куч олиш савоб. Модомики, инсон савоб иш қилган экан, унинг ажри ўз номаи аъмолига ёзилишини сўраши ёки ўша савобни кимгадир бағишлаши мумкин.

“Худо раҳмини есин” дегани Аллоҳ раҳм қилсин, маъносидадир. Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг: “Сен ердагиларга раҳм қилсанг, Аллоҳ сенга раҳм қилади”, мазмунидаги ҳадисларига мувофиқ юқоридаги сўзларни айтиш гуноҳ эмас.

“Ўтганлар руҳи қўлласин” дейиш ёки марҳумлардан мадад сўраш жоиз эмас. Биринчидан, Аллоҳдан бошқадан ёрдам сўраш ширк ҳисобланади. Иккинчидан, марҳумлар бировга фойда етказиш ёки ёрдам беришга қодир эмаслар, балки кўплари тирикларнинг дуосига муҳтождирлар. Уламолар айтадилар: “Агар ўлганнинг қўлидан бировга манфаат етказиш келганида, энг олдин ўзига ёрдам берган бўларди”.


@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.


Forward from: Muxlis.uz
Сақланиш керак бўлган нарсалар:

1. Қорин тўйганидан кейин ҳам ўзини зўрлаб овқат ейиш.
2. Овқатни исроф қилиш.
3. Меҳмондорчиликка чақирилмаса ҳам бориш.
4. Ўзгаларнинг насибасини ейиш.
5. Касаллик ва бошқа зарар келтирувчи нарсаларни ейиш.
6. Нима еяётгани ва ичаётганига эътибор бермаслик.

#Болалар

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD8AmAv6GhbKvtbbdg

20 last posts shown.

15

subscribers
Channel statistics