Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Шунчаки ёзмоққа кўнгил тўлмайди,
Шунчаки ёзмоққа бормайди қўлим.
Шунчаки ёзмоққа чидаб бўлмайди,
Шунчаки ёзмоқ, бу - шоирга ўлим.
Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
Админ: @Muqimjonnurboyev
@halima_xudoyberdiyeva

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ekotalim #экообразование

📚Sirdaryoda maktab o‘quvchilari bilan uchrashuv o‘tkazildi

Tadbirlar O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 31-maydagi 171-sonli qaroriga muvofiq yosh avlodning ekologik ongi va madaniyatini shakllantirish va rivojlantirish, yoshlarga ekologik ta’lim va tarbiya berish jarayonini samarali tashkil etish maqsadida tashkil etilmoqda.
https://gov.uz/oz/eco/news/view/24698

📚В Сырдарьинской области состоялась встреча с учащимися школы

Мероприятия организуются в целях формирования и развития экологического сознания и культуры подрастающего поколения, эффективной организации процесса экологического образования и воспитания молодежи в соответствии  с Постановлением Президента Республики Узбекистан №171 от 31 мая 2023 года.
https://gov.uz/ru/eco/news/view/24698

📚A meeting with school students took place in the Syrdarya region

The events are organized in order to form and develop environmental awareness and culture of the younger generation and effectively organize the process of environmental education and upbringing of young people in accordance with the Resolution of the President of the Republic of Uzbekistan No. 171 dated May 31, 2023.
https://gov.uz/en/eco/news/view/24698

📷Instagram | 🕊Telegram | 📱Facebook | X | 🌐 YouTube | 📗 WhatsApp


Forward from: «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бундан 35 йил олдинги: (1989-йил 21-октябрь) Ўзбек тили расмийланиши хусусида бўлган миллий курашни қисқа видеолавҳадан кўринг. Бугунги авлод ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш битта ҳужжатни имзолаш билан ҳал бўлган, деб ўйлаши мумкин. Аслида эса, бу катта меҳнат билан қўлга киритилган.

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Forward from: «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#МУНДАРИЖА

✨«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил, 7-сони нашрдан чиқди. Журнал мундарижаси билан танишинг.✨

(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Forward from: Muhammad Yusuf izdoshlari
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Muhammad Yusuf izdoshlari
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Muhammad Yusuf izdoshlari:
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈guruhi.

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari




Forward from: Турон адиблари-Turon adiblari.
«Токио олимпиадасидан кейин уч йил ухламадим десам ҳам бўлади. Мағлубиятдан жуда аламда эдим» — Диёра Келдиёрова финалдаги ғалабадан кейинги фикрларини билдирди

Турон адиблари канали.

“Tokio olimpiadasidan keyin uch yil uxlamadim desam ham boʻladi. Magʻlubiyatdan juda alamda edim” — Diyora Keldiyorova finaldagi gʻalabadan keyingi fikrlarini bildirdi

Turon adiblari kanali.


Forward from: Турон адиблари-Turon adiblari.
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Majnuntol" (Bemorligimda)
MIRTEMIR.
🎤 Komiljon Shamsiddinov
O‘zbekiston, Toshkent.
Turon adiblari telegram kanali va guruhi 👇
@Turonadiblari 👈 kanalimiz,
@Turon_adiblari 👈 guruhimiz.


Forward from: Турон адиблари-Turon adiblari.
ГУЛАНДОМ ТОҒАЕВА

СЕВГАНЛАР ЙИҒЛАСИН

Мажнунтол тагига ўтқазинг мени,
Энди у йиғласин мен йиғлаб бўлдим”...(Миртемир).


Қачонким, мен анинг чашмини кўрдим,
Кўзимнинг ёшини қўриғлаб бўлдим,
Чеҳрангнинг гарди деб Каъбага бордим,
Севганлар йиғласин, мен йиғлаб бўлдим!

Қалбим ўз рангига ранг топиб бўлди,
Гулни фироқ ниши оҳ, ўпиб бўлди,
Чеҳрам ойнасини дард ёпиб бўлди,
Севганлар йиғласин, мен йиғлаб бўлдим!

Сендан эшитганим зор бўлмаса бас,
Гулнинг бўйинбоғи тор бўлмаса бас,
Лабим қонатган хор хор бўлмаса бас
Севганлар йиғласин, мен йиғлаб бўлдим!

Худо менга ойдай кўнгилни берди,
Энди беркитмоққа этак ҳам берсин!
Худо менга Мунгдай сингилни берди,-
Пойига сочмоққа чечак ҳам берсин!

Музтарин ҳолимга кулганлар эмас,
Настарин исидан ўлганлар эмас,
Менинг куйларимга куйганлар эмас,
Севганлар йиғласин, мен йиғлаб бўлдим!

***

Дилкаш давраларнинг ярашиғисан,
Кулсанг кулгинг каби шарқироқ сой йўқ,
Йўлларда гул тутган ошиғинг қанча,
Фақат ҳаётингда мен учун жой йўқ.

Кошки эшигингда бир занжир бўлсам,
Ўтган-қайтганингда қўнсам қўлингга
Кошки бир сўз бўлсам тансиқ ва сўлим,
Титрардим япроқдай олсанг тилинга.

Осмондай муҳаббат билан келсам ҳам,
Заминдай залворли бўлса ҳам туйғум,
Не қилай, сен кутган ул ёр эмасман,
Кўнглингнинг дардини ололмас севгим.!

Ҳар куни совғалар улашасан сен,
Ҳатто йўлингдаги болачаларга,
Мен эса рашк билан қараб қоламан,
Улар қўлидаги кулчачаларга.

Умидим, армоним, толейи бекам,
Бахтим осмонида бир сен-ҳумой йўқ.
Ёнингда солланиб юрайин десам,
Сенинг ҳаётингда мен учун жой йўқ.

Йиғлаган кўзлар ҳам қораймас энди,
Ҳижрон бойлик бўлса, мендайин бой йўқ.
Йўлинг тўлиб-тошган севганларинга,
Фақат ҳаётингда мен учун жой йўқ....

Гуландом ТОҒАЕВА,
Тошкент.




GULANDOM TOGʻAYEVA

S
EVGA
NLAR YIGʻLASIN
Majnuntol tagiga oʻtqazing meni,
Endi u yigʻlasin men yigʻlab boʻldim”...(Mirtemir).


Qachonkim, men aning chashmini koʻrdim,
Koʻzimning yoshini qoʻrigʻlab boʻldim,
Ch
ehrangning gardi deb Kaʼbaga bordim,
Sevganlar yigʻlasin, men yigʻlab boʻldim!

Qalbim oʻz rangiga rang topib boʻldi,
Gulni firoq nishi oh, oʻpib boʻldi,
Chehram oynasini dard yopib boʻldi,
Sevganlar yigʻlasin, men yigʻlab boʻldim!

Sendan eshitganim zor boʻlmasa bas,
Gulning boʻyinbogʻi tor boʻlmasa bas,
Labim qonatgan xor xor boʻlmasa bas
Sevganlar yigʻlasin, men yigʻlab boʻldim!

Xudo menga oyday koʻngilni berdi,
Endi berkitmoqqa etak ham bersin!
Xudo menga Mungday singilni berdi,-
Poyiga sochmoqqa chechak ham bersin!

Muztarin holimga kulganlar emas,
Nastarin isidan oʻlganlar emas,
Mening kuylarimga kuyganlar emas,
Sevganlar yigʻlasin, men yigʻlab boʻldim!

***

Dilkash davralarning yarashigʻisan,
Kulsang kulging kabi sharqiroq soy yoʻq,
Yoʻllarda gul tutgan oshigʻing qancha,
Faqat hayotingda men uchun joy yoʻq.

Koshki eshigingda bir zanjir boʻlsam,
Oʻtgan-qaytganingda qoʻnsam qoʻlingga
Koshki bir soʻz boʻlsam tansiq va soʻlim,
Titrardim yaproqday olsang tilinga.

Osmonday muhabbat bilan kelsam ham,
Zaminday zalvorli boʻlsa ham tuygʻum,
Ne qilay, sen kutgan ul yor emasman,
Koʻnglingning dardini ololmas sevgim.!

Har kuni sovgʻalar ulashasan sen,
Hatto yoʻlingdagi bolachalarga,
Men esa rashk bilan qarab qolaman,
Ular qoʻlidagi kulchachalarga.

Umidim, armonim, toleyi bekam,
Baxtim osmonida bir sen-humoy yoʻq.
Yoningda sollanib yurayin desam,
Sening hayotingda men uchun joy yoʻq.

Yigʻlagan koʻzlar ham qoraymas endi,
Hijron boylik boʻlsa, mendayin boy yoʻq.
Yoʻling toʻlib-toshgan sevganlaringa,
Faqat hayotingda men uchun joy yoʻq....

Gulandom TOGʻAYEVA,
Toshkent.


Turon adiblari telegram kanali va guruhi👇
@Turonadiblari 👈 kanalimiz,
@Turon_adiblari👈 guruhimiz.

https://t.me/Turonadiblari


IJODKORLAR, SHOSHILING!

Respublika “Ezgulik” gazetasida ijod namunalaringizni chop ettirib, ijodiy faolligingizni tasdiqlovchi rasmiy SERTIFIKATga ham ega bo‘ling!

Gazetamizga:

— maqola;
— sheʼr;
— hikoya;
— ertak;
— chizilgan rasmlar qabul qilinadi.


📰 Shoshiling! 9-sonimizga qabul boshlandi.

📝 Ijod namunalaringizni
@obid_85 ga yuboring.

🔗 Kanalimizga ulaning:
👉
t.me/ezgulikgazeta
👉 https://t.me/ezgulik85


Forward from: Muhammad Yusuf izdoshlari
. Диққат эълон!
ИЖОД ТАНЛОВИ!

ГРАММАТИК ХАТОЛАРСИЗ ВА ШЕЪРИЯТ, ИЖОД ҚОИДАЛАРИГА АСОСЛАНИБ ЁЗИЛГАН ИЖОД НОМИНАЦИЯСИ!

Ассалому алайкум, азиз дўстлар ва ижодкорлар!
Ўзбекистон халқ шоири, севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан ижтимоий тармоқларнинг фесбук, одноклассники, телеграм тармоқларида янги ИЖОД ТАНЛОВИ эълон қилмоқдамиз!!!

Танлов 8 та яъни қуйидаги номинациялар бўйича бўлиб ўтади, уларга шеърлар ва бошқа ижод намуналари тақдим этилади:

1) Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг Она Ватан ҳақидаги шеърларига назира боғлаш;

2) Она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар;

3) Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф асарлари билимдони, севимли шоиримиз ижодларига назира боғлаш;

4) Ота-оналаримизга бағишланган шеърлар;

5) Меҳр-оқибат мавзусидаги шеърлар;

6) Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳақидаги матбуот саҳифаларида эълон қилинмаган мақола, ёдномалар ва шеърлар;

7) Эркин мавзудаги шеърлар;

8) НАСР: Ватан ҳақида ёки уни улуғлаш бўйича мақола, кичик ҳикоя ва кичик қиссалар.


Танловда ҳар бир ижодкор мазкур номинациялардан бирида битта фақат янги ижод намунаси билан қатнашиши мумкин.

Танлов номинациялари бўйича ижодкорлар томонидан тақдим этилган ижод намуналари ҳакамлар томонидан баҳолаб борилади.
Танловда муаллифнинг исм шарифи, яшаётган вилояти тумани кўрсатилмаган ижод намуналар танлов иштирокидан ҳисобланмайди.
Танловга қўйилаётган ижод намуналари қайси номинация учунлиги кўрсатиб ўтилиши лозим.

Танловда қўшни давлатлардан ҳам ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

ТАНЛОВ ҲАКАМЛАРИ:
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси,
Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси,
Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси,
Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари.

Номинациялар бўйича ғолиб бўлган ижод намуналар Муҳаммад ЮСУФ номли фонд қошидаги "ОЛТИН ҚАЛАМ" газетаси ва тўпламда чоп этилади.

Шунингдек, 1-2-ва 3-ўринни эгаллаган қатнашчилар ҳам Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва қўшни Давлатлар адабий уюшмалари томонидан махсус диплом ва Иқбол Мирзо, Нурали Қобил, Мунаввара Усмонова, Гулжамол Асқарова, Нодир Жонузоқ ва бошқа адибларимиз томонидан истиқлол даврида юртимизда чиққан энг сара 30 та китоблар ва тегишли тартибда рағбатлантириладилар.

Қолган барча танлов иштирокчилари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

Танловга фақат янги, олдин эълон қилинмаган ижод намуналари тақдим этилади. Ҳакамларга қийинчилик туғдирмаслик мақсадида бу ерда танловга қўйилган асарлар қолдирилиб, бошқа изоҳ ва шарҳлар огоҳлантиришсиз ўчирилади!

Танлов бугундан бошланиб, май ойининг 20-кунигача давом этади.

20 май куни таҳлил ва баҳолаш ишлари амалга оширилиб, Муҳаммад Юсуф издошлари каналида НАТИЖАЛАР эълон қилинади!

ЭСЛАТМА:
Танловда иштирок этаётган мактаб ўқувчилари таълим олаётган мактаби ҳам ёзувда кўрсатилиши керак.

Марҳамат иштирок этинг!
Танловимиз эълонини ижодкор дўстларингизга ҳам юборинг!

Танловда иштирок этуувчи ижодкорларимизни 👉@Muhammadyusufizdoshlariguruhi
👈да кутамиз!

Муҳаммад Юсуф издошлари канали
https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari


Forward from: Muhammad Yusuf izdoshlari
Бугун 26 апрель Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад ЮСУФ таваллуд топган кун.

Муҳаммад ЮСУФ ҳаёти ва ижоди

Муҳаммад ЮСУФ (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (26.04.1954 Марҳамат тумани — 31.07.2001, Элликқалъа тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. 2-чақириқ Олий Мажлис депутати. Ўзбекистон халқ шоири (1998).

Ҳаёти ва ижоди

Муҳаммад ЮСУФ Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978—80), «Тошкент оқшоми» газетаси (1980—86), Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (1986—95)да турли лавозимларда ишлаган. 1995—97 йиллар «Тафаккур» журналида бўлим мудири, 1997—2001 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари. II чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.

Муҳаммад ЮСУФнинг дастлабки шеърлари

Муҳаммад ЮСУФнинг дастлабки шеърлари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида босилган (1976). Шундан бошлаб республика матбуотида унинг шеър, очерк ва мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган. Илк шеърлар китоби — «Таниш тераклар» (1985). «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудаги қиз», «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр» (1991), «Бевафо кўп экан», «Ёлғончи ёр» (1993), «Эрка кийик» (1995) ва «Осмонимга олиб кетаман» (1998) шеърий китоблари нашр этилган. Мазкур китобларга кирган шеърларда Муҳаммад ЮСУФ мансуб бўлган авлоднинг энг олийжаноб ва юксак инсоний фазилатлари билан бирга ёшлик сурури, ишқ ва муҳаббатнинг нафис наволари, ўзбекона, содда, айни пайтда эзгу, бокира ва бетакрор туйғу ҳамда кечинмалари ўзининг ёрқин ифодасини топган. Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниқлиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва яққол ифодалай билиш Муҳаммад ЮСУФ шеърий услубининг етакчи хусусиятларидир. Унинг қаламига мансуб аксарият шеърлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилмоқда. Муҳаммад ЮСУФ ижоди айни гуллаб-яшнаган пайтда, Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида 47 ёшида вафот этган. Андижонда дафн этилган.

Ўзбекистонимизнинг бир неча кўчалари, шунингдек, Андижон шаҳридаги ижод мактаби, болалар кутубхонаси ва Марҳамат туманидаги санъат мактаби Муҳаммад ЮСУФнинг номи билан аталади.

Муқимжон Нурбоев.

Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали.
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari


Forward from: Muhammad Yusuf izdoshlari
Bugun 26 aprel Oʻzbekiston xalq shoiri Muhammad YUSUF tavallud topgan kun.

Muhammad YUSUF hayoti va ijodi

Muhammad YUSUF (taxallusi; asl ism-sharifi Yusupov Muhammadjon) (26.04.1954 Marhamat tumani — 31.07.2001, Ellikqalʼa tumani) — Oʻzbekiston xalq shoiri (1998), jamoat arbobi. 2-chaqiriq Oliy Majlis deputati. Oʻzbekiston xalq shoiri (1998).

Hayoti va ijodi

Muhammad YUSUF Rus tili va adabiyoti institutining rus tili va adabiyoti fakultetini tugatgan (1978). Respublika kitobsevarlar jamiyati (1978—80), “Toshkent oqshomi” gazetasi (1980—86), Gʻofur Gʻulom nomidagi Adabiyot va sanʼat nashriyoti (1986—95)da turli lavozimlarda ishlagan. 1995—97 yillar “Tafakkur” jurnalida boʻlim mudiri, 1997—2001 yillarda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasida rais oʻrinbosari. II chaqiriq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi deputati.

Muhammad YUSUFning dastlabki sheʼrlari

Muhammad YUSUFning dastlabki sheʼrlari “Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” haftaligida bosilgan (1976). Shundan boshlab respublika matbuotida uning sheʼr, ocherk va maqolalari muntazam ravishda chop etila boshlagan. Ilk sheʼrlar kitobi — “Tanish teraklar” (1985). “Bulbulga bir gapim bor” (1987), “Iltijo” (1988), “Uyqudagi qiz”, “Halima enam allalari” (1989), “Ishq kemasi” (1990), “Koʻnglimda bir yor” (1991), “Bevafo koʻp ekan”, “Yolgʻonchi yor” (1993), “Erka kiyik” (1995) va “Osmonimga olib ketaman” (1998) sheʼriy kitoblari nashr etilgan. Mazkur kitoblarga kirgan sheʼrlarda Muhammad YUSUF mansub boʻlgan avlodning eng oliyjanob va yuksak insoniy fazilatlari bilan birga yoshlik sururi, ishq va muhabbatning nafis navolari, oʻzbekona, sodda, ayni paytda ezgu, bokira va betakror tuygʻu hamda kechinmalari oʻzining yorqin ifodasini topgan. Soʻzning badiiy imkoniyatlaridan mahorat bilan foydalanish, musiqiy ravonlik, tuygʻular tiniqligi, samimiylik va mayinlik, ruhiyat manzaralarini loʻnda va yaqqol ifodalay bilish Muhammad YUSUF sheʼriy uslubining yetakchi xususiyatlaridir. Uning qalamiga mansub aksariyat sheʼrlar taniqli xonandalar tomonidan ijro etilmoqda. Muhammad YUSUF ijodi ayni gullab-yashnagan paytda, Ellikqalʼa tumanida sheʼriyat muxlislari bilan uchrashish maqsadidagi ijodiy safarida 47 yoshida vafot etgan. Andijonda dafn etilgan.

Oʻzbekistonimizning bir necha koʻchalari, shuningdek, Andijon shahridagi ijod maktabi, bolalar kutubxonasi va Marhamat tumanidagi sanʼat maktabi Muhammad YUSUFning nomi bilan ataladi.

Muqimjon Nurboyev.

Muhammad Yusuf izdoshlari telegram kanali va guruhi👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 kanali.
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 guruhi

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari


Forward from: Турон адиблари-Turon adiblari.
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!
Navro‘z bayramingiz muborak bo‘lsin!
نوروز بیرمینگیز مبارک بولسین !


Turon adiblariga qoʻshiling:
@Turon_adiblari 👈 guruhimiz,
@Turonadiblari 👈 kanalimiz.

https://t.me/Turonadiblari


Forward from: Турон адиблари-Turon adiblari.
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!
Navro‘z bayramingiz muborak bo‘lsin!
نوروز بیرمینگیز مبارک بولسین !

Turon adiblariga qoʻshiling:
@Turon_adiblari 👈 guruhimiz,
@Turonadiblari 👈 kanalimiz.

https://t.me/Turonadiblari


Forward from: Турон адиблари-Turon adiblari.
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👆Қадрли кеча дуоси.
Рамазони шарифнинг ҳар кечаси ўқинг.
Яқинларингизга ҳам юборинг.

Qadrli kecha duosi.
Ramazoni sharifning har kechasi oʻqing.
Yaqinlaringizga ham yuboring.

Turon adiblariga qo‘shiling:

@Turon_adiblari 👈 guruhimiz,
@Turonadiblari 👈 kanalimiz.


Дурдона сатрлар

Кўрдим, қишлоқ, гўзал шаҳарлар кўрдим,
Оҳорлари кетиб борар, билмаслар.
Жамалаксоч пари – пайкарлар кўрдим,
Баҳорлари кетиб борар, билмаслар.

Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари,
Дунё молин маҳкам тишлар тишлари,
Боғларининг ширинзабон қушлари,
Олқорлари кетиб борар, билмаслар.

Отлари-я, қорабайир отлари
“Гижинглайди”, деб ўйласам, додлади,
Ёли бўрон бўлганлигин ёдлади,
Шунқорлари кетиб борар, билмаслар.

Кузатиб бу дунёнинг ўру қирини,
Билмай қолдим келмак, кетмак сирини,
Ёлғон ёрлар ялашиб бир-бирини,
Чин ёрлари кетиб борар, билмаслар.

Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда,
Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда
Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.

Ҳалима Худойбердиева,
Ўзбекистон халқ шоири.

@halima_xudoyberdiyeva
https://t.me/halima_xudoyberdiyeva

@halima_xudoyberdiyeva
https://t.me/halima_xudoyberdiyeva


Forward from: Турон адиблари-Turon adiblari.
Бугун 20 асад, 21 август халқаро шоирлар куни барча шоирларга қутлуғ бўлсин! 🇺🇿

Bugun 20 asad, 21 avgust xalqaro shoirlar kuni barcha shoirlarga qutlugʻ boʻlsin! 🇺🇿

21 Ağustos Uluslararası şairler gününüz kutlu olsun! 🇹🇷

Bu gün- 21 Avqust Beynəlxalq Şairlər Günü mübarək olsun! 🇦🇿

Барша ақындарды бүгінгі 21-тамыз Халықаралық ақындар күні құтты болсын! 🇰🇿

Баардык акындарды бүгүн 21-август Эл аралык акындар күнү  кутту болсун! 🇰🇬

بوگون ۳۰ اسد/مرداد (۲۱ آگوست) - خلق‌ارا شاعرلر کونی برچه شاعرلریمیزگه قوتلوغ بولسین!

Turon adiblariga qoʻshiling 👇
@Turonadiblari 👈 kanalimiz,
@Turon_adiblari 👈 guruhimiz.

https://t.me/Turonadiblari

20 last posts shown.