Бир лаҳза, бир лаҳза қалбимни тингла,
Денгиз шовурин, тоғлар шивирин,
Само қалдироқларини тинглагинг келса.
Ҳайратлар сокинлигини, саволлар жимлигини,
Ишқ пўртанасини англагинг келса.
Бир лаҳза, бир лаҳза қалбимни тингла...
Бир лаҳзагина нигоҳларимга боқ,
Номсиз оташ ичра куяётган ҳисни,
Оғриқларнинг сарғиш рангларини,
Ва саволсиз жавобларнинг қоришиқ азобини,
Кўргинг келса...
Бир лаҳза нигоҳларим тубларига боқ.
Бир лаҳза, бир лаҳза яшаб кўргин туйғуларимда,
Дунёйимнинг ҳар бурчида кезин бешумор.
Ва кузаклар ҳорғинлигин жисмингда ҳис эт,
Хун сўрасин, беш фаслимга сиғмаган баҳор...
Ухла бедор тунларимнинг ялдоларида,
Босиб ҳам ўт юрагимга босилган изни.
Ва сўнгги бор, тингла яна, бир лаҳза, бир он...
Роббим билан ҳеч туганмас суҳбатимизни...
@Мирзоҳид Ботиров
18.04.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ