ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Мафтунлигим шуқадарки, унинг ўзига айлангим келганидан шу номни қўйдим. Бу Чўлпоннинг номи остига беркиниш эмас. Мажнун исминг нима деса,исмим Лайли деганидек,шоир ижодига муҳаббатимдан шу ҳолдамен.Юрагида муҳаббати бор одамнинг ўз изҳор услуби бўлади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


СОҒИНДИМ ОНА

Қалдирғочлар келар, турналар келар,
Келиндай ясанар борлиқ, табиат.
Дарахтлар шоҳида куртаклар кулар, 
Она, йўқлигингиз қандай ҳақиқат?!

Яшил сарҳадларда кезинар хаёл,
Мовий гумбаз-фалак улашар софлик.
Дунёда энг мушфиқ, энг мунис аёл,
Онам қучолмасам, қандай бедодлик?!

Ялпиз ҳидларини олиб келар ел,
Киприк қоқар яна момақаймоқлар.
Ғамларимдан кўпчиб кетгандайин ер,
Кўксимда  оловга тўлар ирмоқлар.

Дунёда сўз йўғу хаёллар денгиз,
Ўзликларим турар ўзимдан тона. 
Соғинчи уммоним, фироғи тенгсиз,
Сизни баҳордан ҳам соғиндим ОНА!

@Мирзоҳид Ботиров

PS:  Туғилган  куним яқин, 24 март. Онам хаёлимдан кетмайди.

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


УНУТ!


Кел, яхшиси барини унут,
Кўнгил деган тепаликларни.
Қара, чўкиб бораяпти ДИЛ,
Кўтаролмай телбаликларни.

Кел, яхшиси барини унут,
Ўткан кунлар буткул афсона.
Кеча эди муштоқлигимиз,
Бугун кўнгил турибди тона.

Кел, яхшиси барини унут,
Менми, мендан кўнглинг бўлсин тўқ.
Ахир мени икки дунёда,
Ишқдан ортиқ бир гуноҳим йўқ.

Яшамоқ не, бир сурур асли,
Икки ёрти бахтни қидирмоқ.
Ошиғлик бу сокин кунларда,
Ҳайратларни ютиб қутурмоқ!

Айт-чи, яшаб бўларми энди?
Ишончлари ўлган дил билан.
Кўнглимиздан ўтганларини,
Айтиб бўларканми тил билан?!

Кел, яхшиси барини унут,
Гуллаб кетсин кўнгилларда сир.
Қанча интиқ бўлмасин диллар,
Учрашмаймиз энди барибир!



@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Forward from: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БАҲОР КЕЛДИ ЮРТГА АЗИЗАМ!

Сиз ўшами, кулгингиз ўша,
Тўшин шамол тилган йўлингиз ўша,
Ишқ тиланиб юрган қулингиз ўша,
Баҳор келди юртга азизам!

Тоғлар ошиб келар қушлар карвони,
Яшил мунчоқ тақар дунё айвони,
Фалак кўз ёш тўкар эриб армони,
Баҳор келди юртга азизам!

Тоғлар оқ дуррасин ечади шошиб,
Куртак аста кўзин очади шошиб,
Кўнгилдан муҳаббат кетади тошиб,
Баҳор келди юртга азизам!

Ялпизнинг лабидан ўпади томчи,
Қирларда қизғалдоқ ёрдек алдамчи,
Мен баҳорни соғиндим,
Сиз-чи?!
Баҳор келди юртга азизам!

@Мирзоҳид Ботиров сўзи ва ижроси
Видео монтаж устаси:
Жуманазар Эргашбоев

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг


Димоғимда ёмғир ҳидлари, 
Отам юрган тупроқ кўчалар.
Атиргуллар қирмиз рўмолин,
Шабнамларда ювган кечалар,
Сени шундай ҳис қилдим Ватан!

Болалигим, оқизоқ кулча,
Исириқлар анқиган танча, 
Бувимнинг шол рўмол учида,
Ҳайитликлар чиққан тугунча,
Сени шундай ҳис қилдим Ватан!

Бойчечаклар териб баҳорда,
Варрак билан бирга учганим.
Сув бўйида балиқни қувиб,
Оймомонинг аксин қучганим,
Сени шундай ҳис қилдим Ватан!

Онам ёпган тандир нонининг,
Маҳалламни илғаган иси,
Тол шохини от қилиб минган,
Болалигим эрка кулгиси,
Сени шундай ҳис қилдим Ватан!

Бувим райҳон эккан тор  ҳовли,
Сағирларни сийлаган бозор.
Ва бир қабр, мусофир  ўғлин, 
Келарми деб кутган интизор,
Сени шундай ҳис қилдим Ватан!

@Мирзоҳид Ботиров
15.04.2024

Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


МАХФИРАТ ҚИЛ!

Андишанинг отини қўйдилар қўрқоқ,
Эрлар унутдилар эрлик орини.
Сингиллар хор қилар оға номусин,
Бозорга солганча борини.

Етимлар қақшайди жон увол,
Ҳоҳ она, ҳоҳ ота меҳр бермаса.
Аканинг пойига чоҳ қазар ука,
Дўстга омад келса тутар талваса.

Дунёни қуршаган севгифурушлар,
Танасини сотса иймонсиз гадо.
Нега осмонларинг қуламайди, айт?!
Нега ерни ушлаб турибсан Худооо?!

Амал, бойлик деган чоҳларга қулаб,
Бир-бирини ғажир яратмишларинг.
Нега Абраҳадай янчмас уларни,
Қайда Абобилдай қасос қушларинг?!

Жонимга доғ бўлиб битди иғволар,
Нокаслар  пичоғи кўксимни тешар.
Роббим, махфират қил осийларингни,
Майли мендан юзин ўгирсин башар!


@Мирзоҳид Ботиров

Яқинларингизга юборинг
Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ




Арзирли эрса гар ишқнинг  шаъмаси,
Висолдир кўнгилнинг пинҳон таъмаси,
Ненидир унутдим билмай чамаси,
Шу унут савдони кутишимни айт.

Зоҳирим ишқ эрур,  ботинимда дард,
Бу рўйи заминда тилин ютса мард,
Умиддан,  ишончдан қолса бирор гард,
Сабримни сув қилиб ютишимни айт.

Кўнглимда бошланиб бўлган талотўп,
Дарёлар сувидан азобларим кўп,
Келсангку кутарман,  ўлгунча хўп-хўп,
Келмасанг бу дардла ўтишимни айт.

Кундан кун недир кам,  недир зиёда,
Икки йўл ораси руҳим пиёда,
Чорасиз ҳақ бўлган,  ноҳақ дунёда,
Қолмасдан бе чора,  кетишимни айт.

@Мирзоҳид Ботиров
13. 02. 2025

Гўзал ёзғичлар телеграм каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Шайтон хийлолари кўпирса қонда,
Бўлгисим дунёдан нечук гумонда,
Ошиқнинг ўрни йўқ Ошиғистонда,
Кўнглимни куйдирган музларим қолди.

Ишқи илоҳийдир,  Роббим икроми,
Қонранг гулоб тўла,  муҳаббат жоми,
Симирмай етмишим бу умр шоми,
Остонанг ёт тутган изларим қолди.

Ёзиб ёзилмади, неча бир байтим,
Ҳар лаҳзам кимнингдир тилида айтим,
Бўш баёв кўнглим деб йиғлаган пайтим,
Баҳорим алдаган кузларим қолди.

Садафдир, соддадир юрак деган жой,
Кунларим, тунларим бари  пойма- пой,
Ҳолимга кулдилар кимлар ҳойнаҳой,
Жимгина ютилган сўзларим қолди.

Не кечмиш, Мирзонинг мудом кўзи нам,
Азобин кўрмагай кимсала баҳам,
Бандаси ҳолимни сўрамаса ҳам,
Худога етгувчи бўзларим  қолди.


@Мирзоҳид Ботиров
06.02.2025

Гўзал ёзғичлар телеграм каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Нигоҳинг тубида ҳасрат кўринди,
Билмам, юрагингни ҳасад олдими?!
Бунча ниқобларинг хилма-хил эй дўст,
Мирзонинг ташвиши сенга қолдими?!

Ниқобинг турфадир,  таниб бўлмайди,
Ортимдан тош отиб, кўнглинг тўлмайди,
Ҳақ деган қулининг руҳи ўлмайди,
Мирзонинг ташвиши сенга қолдими?!

Чанг солиб тўймадинг кўнгил тўримга,
Шўр қўшмоқ истайсан манглай шўримга,
Ғишт тахлаб чарчама юз йил гўримга,
Мирзонинг ташвиши сенга қолдими?!

Билсанг, ҳайрат тўла дил садосиман,
Яхши одамларнинг мен адосиман,
Аслида, бир оғзим сўз гадосиман,
Мирзонинг ташвиши сенга қолдими?!

@Мирзоҳид Ботиров
06.02.2025

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Шуни тушундимки, бари ўткинчи,
Кўнгил деб беажал ўлиб бўлмайди.
Гарчи томчидирсан,У хоҳламаса,
Кўнгил қадаҳига тўлиб бўлмайди.

Шуни тушундимки, қарс икки қўлдан,
Ёлғизнинг ушалмас армони кўпдир.Дардини тингламас ҳаттоқудуқлар,
Кўнглида аламнинг хирмоникўпдир.

Шуни тушундимки, фасллар тўртдир,
Умр ҳисоби ҳам тўртга бўлинган.
Кузда келган ишқдан, кулгилиси йўқ,
Ахир баҳорларда яшаб бўлинган.

Шуни тушундимки, йўқ,  тушунмадим,
Бу қандай савдоки ўтларга отса,
Икки йўл сўнгида манзили адаш, 
Бир кўнгил заҳни еб ўртаниб ётса.

Кимса кўтармаса ғам ботқоғидан,
Вақт ҳеч қарамаса унинг райига.
Нодонлик тамғаси босилиб турса,
Бахт бегона бўлган шўр манглайига...

Шуни тушундимки, ёзғирмоқ абас,
Кўксига ботсада ғийбатлар ниши.
Кўниб кетмоқ керак, бари-барига,
Худонинг иши бу, Худонинг иши!

@Мирзоҳид Ботиров
04. 02. 2025

Яқинларингизга юборинг, каналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Гоҳи шод яшадим,гоҳида ғамгин,
Изладим фараҳли онларни бетин,
Не қилсам ювилгай юракдаги кин,
Кўнглим асраб юрган сирлар кечирсин.
Балки бир сайёра ё кичик қирман,
Кимнингдир қалбидан ҳайрат ўқирман,
Тонгларга кўз юмиб ўтган сўқирман,
Дилни ювган масиҳ нурлар кечирсин.
Капалак кўзидан терганим сафо,
Борлик йўқлигимга етмаган вафо,
Шу жимит жонимга қилганим жафо,
Ҳаёл деб аталган ҳурлар кечирсин.
Ишқ дедим,юз бурдим висолдан аҳддан,
Асар ҳам қолмади интилиш,  шаҳддан,
Дардни улуғладим юз буриб бахтдан,
Кўксимда сарғайган гуллар кечирсин.
Роббим не саволдир жонимга   ботган,
Сўзлар бор ҳар лаҳза туғилаётган,
Лоқайд умрим аро уюлиб ётган,
Сўниқ руҳдан қолган куллар кечирсин.
Бир қушман қанотин вақт юлқилаган,
Дарахтман илдизин қурт еб қулаган,
Вале қадамларим кўкка улаган,
Мен босиб ўтмаган йўллар кечирсин.
Кенгга кенг,торга тор бу дунёйи кор,
Яшамоқ дегани иблисга шикор,
Эшигимни чертган неча-неча бор,
Умр деб аталган йиллар кечирсин.

М. Ботиров

28.01.2025

https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


ТУН...

Аллақайда увиллар шамол,
Тун жимлигин ютади лиқ-лиқ.
Қишнинг маҳзун бир кечасида,
Тушларимнинг қаноти синиқ.

Аллақайда инграр қари тол,
Яккам-дуккам япроқлар хунбор.
Тол кўксини ўйган йилларнинг,
Лоқайдлиги беради озор...

Аллақайда ёниқ тун чироқ,
Ранги бироз зангорга мойил.
Тунчироққа сирларин сотиб,
Оқ қоғозга тўкилар шоир...

Аллақайда соҳир бир шивир,
Малакларни тортар ўзига.
Таҳажжудда бир нусрат сўраб,
Онам кафтин суртар юзига...

@Мирзоҳид Ботиров
27. 01. 2025

Яқинларингизга юборинг
Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Сийладинг кўнглим Худоё, ишқ яроси битмади,
Ишқ ила кибру ғурурнинг можароси битмади.
Лайлишева келди тунлар, тонг кутиб ўтди умр,
Ўн беши ёруғ дедилар, лек қароси битмади.

Тўрт томоним бўлди қибла,  манзилим билмам ҳануз,
Икки дунё телба этган йўл ороси битмади.
Неча кузга кўнди кўнглим, неча қишда музладим,
Бошима чархи фалак солган балоси битмади.

Қайга бордим ёшуриндим, топди сайёди мани,
Кўнглима солган тузоғи, истилоси битмади.
Сўзларимни ўтриги йўғ,  мийиғингда кулма дўст,
Сийлади кўнглим Худоё, ишқ яроси битмади.

@Мирзоҳид Ботиров
21. 01. 2025

Яқинларингизга юборинг
Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


МЕНИНГ КЎНГЛИМДА ЯШАЙДИ ХУДО!
(Изтиробли болалик  тасвирлари...)

Ҳеч Худони излаганмисан?!
Овоз чиқармай, унга айтиб-айтиб йиғлаганмисан?!
Товба, шукр, Алҳамдулиллоҳ!
Яратиқлар ичида энг кўнгилпарасти,
Энг соддаси эканинг ҳеч ўйлаганмисан?!
Биласанми, осмонга термилиб,
Худонинг уйини кўргиси келган бола эдим мен,
Ҳар кеча кўзларимни юмиб,
Бурчакка биқиниб олиб кутардим Худони.

Бола ақлим сезган ноҳақликлар ҳақида,
Ўксиклик, хўрлик,  ёлғизлигим ҳақида гаплашгим келарди.
Ўртоғимнинг янги оёқ кийимига,
Қўшни боланинг ўйинчоқ машинаси меники бўлишини ҳоҳлаганимда,
Эркалангим, музқаймоқ ялагим келганида,
Ота меҳрини қўмсаганимда,
Кўзларимни юмиб, Худони излардим кўзим ичидан...

Онамнинг ҳорғин ва ғамли юзларига кулгу сўраш учун излардим Худони,
Ёрилиб, қон тепчиган бармоқларини силашини истардим Худони.
Излаб-излаб улғайиб қолдим,
Ўксиб-ўксиб улғайиб қолдим.
Ва бир куни сездимки,
Худо мен билан, менинг  кўнглимда бўлган экан.
Йиқилсам суяган, очиқсам тўйдирган, 
Эркалаган экан уйқуларимда...

Бир нарса мени ҳануз  ўйлантиради,
Умрининг охирги лаҳзаларида, дард билан олишган Онам,
Жилмайибгина жон бердилар...
Онам кўрганмидилар кўзларимда Худони?!
Эй изимни қуритмоқчи бўлганлар,
Чоҳ қазиб чарчамаётганлар,
Сочим оқини, пешонамдаги ажинларни санаётганлар,
Менинг кўнглимда яшайди Худо!

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг


МЕНИНГ КЎНГЛИМДА ЯШАЙДИ ХУДО!


Кўнглимни қўрга кўмиб,
Ва ё бир нурга кўмиб,
Нуқрадай томиииб-томиб,
Мавлога борай энди.

Йўлларим бахшиш этиб,
Ишқ майини нўш этиб,
Хаёлингиздан кетиб,
Мавлога борай энди.

Қай йўлда оввораман,
Ғарибман, бечораман,
Сўниқдим тобора ман,
Мавлога борай энди.

Яшадим бир ишқпараст,
Рўёлардан маст-аласт,
Чиқмайин туриб нафас,
Мавлога борай энди.

Сайрон дунёмдан кечиб,
Ҳайрон дунёмдан кечиб,
Вайрон дунёмдан кечиб,
Мавлога борай энди.

Жоним сукутда талош,
Юрагимга томар ёш,
Қадаримга эгиииб бош,
Мавлога борай энди...

@Мирзоҳид Ботиров
16.01.2025

Яқинларингизга юборинг
Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Forward from: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
МЕН СЕНИ, ОНАМ ДЕБ СЕВАМАН ВАТАН!

Битта сўз бўғзимда бераётир жон,
Битта орзу орти ёниб оқар қон,
Номингдан ўргилай, жон Ўзбекистон,
Мен сени-Онам деб севаман ахир!

Қай элда сенингдек гўзал тарих бор,
Қай элда беш фасл яшайди баҳор,
Кўнглимда буюк ишқ, гуллайди хумор,
Мен сени-Онам деб севаман Ватан!

Бағрингда туғилдим, ўтаман кулиб,
Соғиниб кетаман, бағрингда туриб,
То юрак кўксимда, тураркан уриб,
Мен сени-Онам деб севаман Ватан!
Қадди тик, ўзлигин эр билган элим,
Қизин гул, ўғлини шер билган элим,
Беҳисоб достону шеър бўлган элим,
Мен сени-Онам деб севаман ахир!

Аллоҳ суйган тупроқ, ризқимдан аён,
Чўлга уруғ қадаб, қилдилар бўстон,
Номингдан ўргилай, жон Ўзбекистон,
Мен сени-Онам деб севаман ахир,
Мен сени-Онам деб севаман Ватан!

@Мирзоҳид Ботиров
Сўзи ва ижроси

Яқинларингизга юборинг
Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Бир ҳаёти зора маҳкум, бир хаёли ора маҳкум,
Бир вужуди нора маҳкум, инсон эдим дунёсина.

Карбалои сабза унмас, бир кўнгилдир дардга кўнмас,
Лабда бисмиллоси тинмас, бир жон эдим дунёсина.

Тонгла бошин эгиб турган, кўксига ўт тегиб турган,
Икки молик давра қурган, ошён эдим дунёсина.

Сўйласа ёши ариқдек, жисми жони заммариқдек,
Панжадин учган тариқдек, имкон эдим дунёсина.

Бир хаёли ерга тортган, бир нигоҳи қумга ботган,
Бир кўнгил деб йиғлаётган, армон эдим дунёсина.

Нола қилган саҳаргача, осий бўлган қадаргача,
Алиф, мимдан забаргача, бир он эдим дунёсина.

Ростми эдим, ёлғон эдим, аршга битик фармон эдим,
Мирзо тарки жаҳон эдим, меҳмон эдим дунёсина.

@Мирзоҳид Ботиров
05.11.23

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


Икки дунё ораси хаёлга кетиб қолсам,
Жавобин кимса билмас саволга кетиб қолсам,
Ҳали ўлгим йўқ эди, уволга кетиб қолсам,
Ортимдан ким кулару, йиғлар борми ёронлар?!

Хайр дедим, хайрсиз кунлар битирди жонни,
Қуласа қуласинеей, тутармидим осмонни?!
Бошим дор оғочида, тортинглар тез арқонни,
Ё кўксимни тешгани тиғлар борми ёронлар?!

Бир авлиё бўлсайди, этагини ушласам,
Бир тоғ бўлса чиқсаму унгиридан тушмасам,
Кўними йўқ кўнгилни, ҳайратларда хушласам,
Шу кўнгилни эккани боғлар борми ёронлар?!

Кеча қаро алвасти, қоним сўриб тўймайди,
Руҳим қушнинг шаклинда шамол билан ўйнайди,
Ёди тутар куну тун унутарга қўймайди,
Телбалигим кўтаргай соғлар борми ёронлар?!

Бўса олдим ўйланиб майсаларнинг лабидан,
Ёр изладим ҳай ё ҳуу, ҳудди ўзим кабидан,
Тошга айланди кўнглим, ёр билганнинг зарбидан,
Кўнглимнинг ойида ҳам доғлар борми ёронлар?!

Саволлар бисёр бўлди, мен савол бўлсам керак,
Жимгина сўнган вулқон, ё шамол бўлсам керак,
Кетса кетсин ё Худо, мен эсам, ўлсам керак,
Битта шоир ўлди деб йиғлар борми ёронлар?!

@Мирзоҳид Ботиров
07. 01. 2025

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Ассалому алайкум,
устоз Абдулҳамид Чўлпон руҳлари шод бўлсин!


"Кўнглимда йиғлаган малаклар кимлар?
Шарқнинг оналари, жувонлари-ми?!"
Изларида қолган дард шевалари,
Фикрату тахайюл мезонлари-ми?

Ғамбода дил билан бораяпман, жим,
Саҳифамга нелар ёзилар ғижим.
Ҳолимга кулади, кулади дунё-
Сочлари сарғайган қари мунажжим!

Кўксимга қадалар адоват ниши,
Аллоҳга ҳавола, банда қилмиши.
Пушаймон чоҳига қуламасин ҳеч,
Аё дўст, шу ўксик қалбимиз иши!

Қаро ерга кетди, не бир султонлар,
Шунгача ғурурдан кўпирди қонлар.
Башар ғавғолари тўзғиган кунда,
Қорайиб кетармиш кўм-кўк осмонлар.

Айт, қачон кибрнинг тўни ечилар?
Дўстман деб, дўст учун кафан бичилар.
Қадар куни ўтмас иддаоларинг,
Худога ҳавола, балки, кечирар,
Балки, кеч урар!

@Мирзоҳид Ботиров

"Абдулҳамид Чўлпон.

👨‍👩‍👧‍👦Яқинларингизга юборинг

Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ

20 last posts shown.