Танага йўналтирилган психотерапия (ТЙП) моҳияти
Танага йўналтирилган психотерапия – бу психологик ва эмоционал муаммоларни организмнинг жисмоний ҳиссиётлари орқали ўрганиш ва ҳал қилишга қаратилган психотерапия усулидир. Унинг асосий мақсади – танадa жамланган стресс, эмоциялар ва психологик блокларни аниқлаш ҳамда уларни енгиллаштириш.
1. ТЙП НАЗАРИЯСИ
ТЙП инсоннинг психологик ва жисмоний ҳолати ўртасидаги алоқани тушунишга асосланади. Ушбу терапияда қуйидаги асосий принциплар мавжуд:
1.1. Тана ва онг ўртасидаги боғлиқлик
Инсон ҳиссий ҳолати унинг танасида акс этади. Масалан, стресс мускулларда таранглик, хавотир ошқозон муаммолари, депрессия эса сустлик ёки оғриқ шаклида намоён бўлиши мумкин.
1.2. Тана хотираси
Психолог Вильгельм Райх ва унинг шогирди Александр Лоуэн томонидан ишлаб чиқилган бу назарияга кўра, инсон танаси олдинги стресс ва эмоционал жараёнларни "эслаб" қолади.
Масалан, болаликдаги жароҳатлар тананинг маълум бир қисмларида "энергетик блоклар" шаклида сақланиши мумкин.
1.3. Тананинг автоматик ҳимоя механизмлари
Қийин вазиятларда танамиз автоматик равишда ҳимоя реакциясини яратади (масалан, ҳимоя позициялари, мушаклардаги таранглик).
Агар бу ҳолат узоқ давом этса, у тананинг муқаррар ҳолатига айланади ва руҳий ҳамда жисмоний муаммоларга олиб келиши мумкин.
Клиник психолог: Тўраева Гули.