Гули Тураева | Психотерапевт


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


15 йиллик тажрибага ега:
🔹Психотерапевт
🔹Гематолог
🔹Шарк табобати мутахасиси
🔹Гули Тўраеванинг шахсий каналидасиз.
❣ Рухий ва жисмоний тикланиш сари кадам

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter




Хитой девори.

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида қад ростлаган, Сариқ денгиздаги Ляодун қўлтиғидан бошланиб, ғарб томон чўзилган бу мудофаа девори кўҳна Чин меъморчилигининг улкан ва ноёб намунасидир. У милоддан аввалги IV-III асрларда ҳоқон Син Ши Хуандий фармонига биноан, ташқи душманлар тажовузидан сақланиш, чегараларни мустаҳкамлаш, савдо карвонлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тикланган. Бу ишга икки миллиондан ортиқ киши, жумладан, кўплаб аскарлар ва қароллар ҳам жалб этилган. Улар кеча-ю кундуз тиним билмай ишлашган. Бунёдкорлик юмушлари бир неча асрлар давомида олиб борилган. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Аввало, деворга илк тамал тоши қўйилган даврда қурилиш техникалари ривожланмаган, иккинчидан, у вақт ўтгани сайин қор-ёмғир ва шамоллар таъсирида емирилган. Устига-устак, ёғийлар кўп бор ҳужум қилиб, айрим қисмларини бузиб кетишган. Шунга қарамай, девор милоддан аввалги II ва I асрларда ғарбга томон 500 километрга узайтирилган. XIV-XV асрларда уни қуриш ва мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилган. 1953 йили эса Пекинга яқин бўлаги таъмирланган.

Буюк Хитой девори икки қаватли бўлиб, баландлиги 6,6 метр, айрим жойлари бундан-да баландроқ. Пойдеворининг кенглиги – 6,5 метр, устки қисминики – 5-5,5 метр. Узунлиги қарийб 6 минг километрга тенг. Девор мамлакат пойтахти Пекин шаҳридан 40-45 километрча шимоли-ғарбда жануби-ғарбга бурилади, сўнгра Суъжоу шаҳридан ўтиб, Гансу ўлкасидаги Сзя­юйгуан қалъасида тугайди. У тарошланган қаттиқ ва рангдор тоғ жинслари, ғиштлар ҳамда лойдан кўтарилган. Ҳар 60-100 метрда миноралар, муҳим стратегик аҳамиятга эга ҳудудлар ва тоғли йўллар ёқасида истеҳкомлар мавжуд бўлган. Иншоот ниҳоятда қалинлиги боис устидан жанг аравалари, отлиқ қўшинлар бемалол саф тортиб ўтишган.

Бу девор ҳақида талай достон ва ривоятлар ҳам тўқилган. Улардан бирида айтилишича, қурилиш бошланган дастлабки кезларда иш юришмай, девор ўз-ўзидан қулаб тушаверибди. Бундан ажабланган ҳоқон кўпни кўрган алломаларни машваратга тўплаб, маслаҳат қилибди. Шунда донишмандлар оқсоли ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ғалати бир таклиф киритибди. Аниқроғи, девор остига эндигина турмуш қурган йигит ёки қизни кўмиб, қурбон қилиш зарурлигини, ана шундагина муддаога эришиш муқаррарлигини айтибди. Ҳоқон амрига кўра, мулозимлар ниҳоятда гўзал қизга уйланаётган Ван исмли бир йигитни топиб келишибди. Сўнгра уни мўмиёлаб, девор остига кўмишибди. Қарабсизки, истеҳком қуламайдиган бўлибди, бора-бора узунлиги ўн минг ли (тўрт миллион метр)га етибди. Алқисса, у хитой тилида “Ван ли чонгчанг” деб номланибди. Бу “Ўн минг ли узунликка эга девор” деган маънони англатади. Унга Ваннинг оти қўшилгани учунми, кейинчалик Хитойда бу исм рамзий маънода кенг тарқалиб кетади.

Буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида эса жаҳонгир Искандар Чин мамлакатининг Қирвон Навоҳиси аҳолисини яъжуз-маъжузлар зулмидан асраш учун таркиби мис, қалай, рух, темир ҳамда тошлардан иборат мустаҳкам ва муҳташам истеҳком қурдиргани ҳикоя қилинади. Албатта, асарда “Садди Искандарий” дея тилга олинган, аслида “Буюк Хитой девори” номи билан машҳур бўлган улкан иншоотга оид маълумотлар афсонавий тарзда баён этилган. Шунга қарамай, бу далиллар мазкур деворнинг ўта қадимийлигидан ва азал-азалдан оламаро машҳурлигидан далолат беради.

Фазогирларнинг таъкидлашларича, Буюк Хитой девори коинотдан ҳам бемалол кўриниб туради. Эндиликда у турли миллату элатларга мансуб саёҳатчилар қадами узилмайдиган умри боқий зиёратгоҳлардан бирига айланган.


☕ Қаҳва ҳақида ҳикматли ҳикоя

Бир куни бир ёш қиз жони ҳолда отасига мурожаат қилди:
— Ота, мен чарчадим… Ҳаёт жуда оғир. Қийинчиликлар, синовлар, муаммолар мени доимо оғир йўлдан юришга мажбур қилмоқда. Қувватим қолмади… Нима қилай?

Ота ҳеч нарса демай, учта бир хил идишни сувга тўлдириб, оловга қўйди. Биринчисига сабзи, иккинчисига тухум, учинчисига эса қаҳва донларини солди. Бироз вақт ўтгач, у сувдан сабзини ҳам, тухумни ҳам чиқарди, қаҳвали сувдан эса чашкага қаҳва тўкди.

— Қизим, нима ўзгарди, деб ўйлайсан? — деб сўради у.

Қизи жавоб берди:
— Сабзи юмшабди, тухум қаттиқлашибди, қаҳва эса сувга аралашиб кетибди.

Ота табассум қилиб деди:
— Бу фақат юзаки қараш, аслида эса ҳар бири қайноқ сув — яъни қийинчилик олдида ўзини турлича тутди. Қаттиқ сабзи юмшаб, ожизлашди. Нозик тухум эса қаттиқлашиб, қалбини ёпиб қўйди. Лекин қаҳва... у эса ўзгармади, балки вазиятнинг ўзига таъсир қилди. Қайноқ сувни — ўзини, бутун муҳитни ўзгартириб юборди. У қайноқ сувни хушбўй ичимликка айлантирди.

Ҳа, қизим… Ҳаётда ҳам шундай одамлар бор. Улар қийинчиликлар таъсирида ўзгармайди. Улар қийинчиликларнинг ўзини ўзгартириб, гўзаллик яратади. Бундай одамлар — ҳақиқий илҳом манбаи. Улар оғир вазиятда ҳам куч топиб, атрофдагиларга нур улашади.

Қайси бири бўлишни танлаш — фақат сенга боғлиқ. Сабзими? Тухумми? Ёки қаҳвами?..



https://t.me/guli_turaeva_psixolog


🎙️🎙️🎙️🎙️

🎧 Ўзбекистон радиоканалида  (Fm 103.1) "Руҳият кенгликларида" эшиттиришида
➖ Клиник Психолог, психотерапевт
➖ Гули Тўраева билан.
"ХОТИРА БИЛАН БОҒЛИҚ КАСАЛЛИКЛАР ПСИХОСОМАТИКАСИ. " мавзусида бўлиб ўтган  суҳбат аудиоёзуви.

😀 Ҳафтанинг Жума кунлари соат 10:00да "Руҳият кенгликларида" дастурини ўтказиб юборманг

➖➖➖➖➖➖
Бизнинг саҳифалар:⤵️

✅ TELEGRAM:
rel='nofollow'>Https://t.me/guli_turaeva_psixolog
📹 YOUTUBE:
Https://youtube.com/@Psixoterapevt_turaeva


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




3- кун.
Тоғ бағридаги ҳаёт сабоғи: Лунцзи гуруч террасалари ва Ҳуанлуо қишлоғида инсон ва табиат уйғунлиги.

Хитойнинг Гуйлинь шаҳри яқинида, юракка шивирлаб гапирадиган тоғлар бағрида саёҳат қилдик. Бу ерда инсон қўли билан яратилган, аммо табиатдан узилмаган гўзал манзара — Лунцзи гуруч террасалари. Улар 600 йилдан бери яшаб келаётган анъана ва сабр тимсоли.
Бу ерда инсон тупроқ билан суҳбатда, ҳар қатламда меҳнат, ирода ва тинчлик мужассам. Шунча вақт ўтиб, улар ҳали ҳам ҳосил беради, ҳали ҳам яшайди. Бу бизга шундай дарс беради:
— ҳаётда энг барқарор нарса — шукур ва сабр билан қилинган ишдир.
Ҳуанлуо Яо қишлоғи — сочларда сақланувчи тарих ва фалсафа
Ушбу қишлоқ “Энг узун сочли аёллар қишлоғи” сифатида машҳур. Улар фақат 3 марта соч кесишади:
туғилганда — ҳаётга киришда,
турмушга чиққанда — ўзгаришга қадам қўйганда,
вафот этганда — юрт билан видолашганда.


Бу сочлар шунчаки гўзаллик рамзи эмас — улар хотира, иффат, ирода, ўзлигини йўқотмаслик рамзидир. Ҳар бир соч тўдасида бир аёлнинг сабри, сукути, ўзига бўлган муҳаббати бор. Ва шундай муҳитда яшаш инсоннинг ўз-ўзига муҳаббатини тиклашга хизмат қилади.


Тоғлар орасида юрар эканман, шуни ҳис қилдим:
Инсон қанчалик табиатдан узоқлашса, шунчалик қалби чарчаб, хотираси пасайиб, ҳаёти шошқинлашиб боради.
Бу ерда эса вақт тўхтагандек. Инсон ўз нафси, ўз хотираси ва ўз жон олами билан юзма-юз қолади.
Шунинг учун бизга баъзан тоғлар керак —
ошиқмаган сукут, ҳеч ким сўрамайдиган жавоблар ва узоққа боқиш учун сабр керак.

савол:
Сиз ҳам ҳаётингизда бир пайтлар “сочингизни кесганмисиз”? Яъни, ўзгаришга бел боғлаб, ўтмишдан узилиб, янги қадам қўйганмисиз?
Агар жавоб “ҳа” бўлса, демак сиз ҳам ўз “гуруч террасангизни” қураётган инсонсиз.
P.S.: Қуйида саёҳатдан лавҳалар. Агар юракда тинчлик, бошда фикр, ва танда ҳаёт бўлишини истасангиз — шундай жойларга сафар қилинг. Улар сизга сиз ҳақингизни сўзлаб беради...


Саёҳатлар ва узоқ йўлларнинг инсон руҳиятига таъсири

Инсон табиатан ҳаракатда, изланишда, кенгайишда барқарорликни топади. Саёҳат — бу шунчаки жисмоний манзилни ўзгартириш эмас, балки руҳий озодлик, ички тозаланиш ва янги тафаккур даражасига чиқиш воситасидир.

Узоқ йўллар инсонни ҳаёт ҳақида қайта ўйлашга, ўзини кузатишга ва ички сукут билан учрашишга мажбур қилади. Йўлда инсон “вақтинчаликча ҳеч ким” бўлиб қолади — ниқоблар, роллар, муаммолар ва вазифалар орқада қолади. Бу ҳолат инсонни енгиллаштиради, руҳини соғломлаштиради ва қалбда янги илҳом уйғотади.

Ҳар бир сафар — ички ўзгаришларга таклиф. Ташқи манзара ўзгарган сари, ички дунё ҳам тиниқланади. Қаерга боришдан қатъи назар, саёҳат аввал инсоннинг ўзига боради...

Клиник психолог Психотерапевт Тўраева Гули Бекмуродовна.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram




2- кун. 7 май.2025 йил.(биринчи кун йўл ва жойлашиш)
Гуйлинь – табиатнинг живирлаган гўзаллиги
Хитойдаги саёҳатим давомида Гуйлинь шаҳрига ташриф буюрдим. Бу шаҳар ҳақиқатан ҳам табиат севувчилар учун гўзал бир манзил! Энг эсда қоларли тажриба – Лицзян дарёсидаги икки соатлик пароходдаги саёҳат бўлди.
Дарё бўйлаб сузиб кетаётганингизда, гўё суратдаги манзарада юргандек ҳис қиласиз. Карст тоғлари, яшилликка бурканган тепаликлар ва дарё бўйидаги тинч табиат муҳити – буларнинг барчаси руҳга ҳузур бағишлайди.
Гуйлинь табиати Хитойдаги энг гўзал манзаралардан бири сифатида эътироф этилган. Бу шаҳарнинг номи ҳам "Гўзал дарахтлар шаҳри" деган маънони англатади. Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир бурчагида табиатнинг ноёб мусиқа ва мусаввирлигини ҳис қиласиз.
Агар Хитойга борсангиз, Гуйлинь ва Лицзян дарёсини саёҳат режангизга қўшишни унутманг. Бу ерда табиат сизни сукунат ва илҳом билан тўлдиради.


Сизларга қизиқ бўлса, бир ҳафталик саёҳатимдан расмлар билан бирга ўша жойлар ҳақида маълумот бериб бораман!




Ассалому алайкум, мени йўқотиб қўйганлар борми?!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Tanaga yengillik berish usuli!

Instagram |Youtube | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Diqqat konsentratsiyasi kimda qanday?

Instagram |Youtube | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Baxt gormoni nima?

Instagram |Youtube | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Niqoblangan depressiya nima?

Instagram |Youtube | Telegram

20 last posts shown.