❓Ёшлар дафтарига кимлар киритилади?
✅ “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
📑 Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори.
✅ “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
➖ оила аъзоси “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри”га киритилган;
➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
➖ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
➖ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
➖ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
➖ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
➖ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
➖ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
➖ “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
➖ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга ега бўлмаган;
➖ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
➖ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
➖ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
➖ психологик маслаҳатга муҳтож;
➖ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
➖ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
➖ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
📑 Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори.