Депутат Халмухамедов Зокир


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати расмий канали
Депутат Чирчикского городского Кенгаша народных депутатов от Экологической партии Узбекистана

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Зокир
✅ Ушбу қонун лойиҳасида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, уларнинг насли ва соғлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимда жамлаш назарда тутилмоқда.

✅ Шу билан бирга, соҳага масъул бўлган органларнинг ваколатлари, ҳайвонларни идентификация қилувчи, рўйхатга олувчи ва кузатувчи мутахассисларнинг ва ҳайвон эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилмоқда. Ўз ўрнида ҳайвон эгаларининг манфаатдорлиги ва масъулияти оширилмоқда.

Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, депутатлар берган барча таклифлар чуқур таҳлил қилиниб, улар асосида ҳужжат матни маромига етказилди.
✅ Қонун лойиҳасида ҳайвонларнинг эгаларидан тўлов ундирмасдан уларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш тартиби ва босқичларини белгилаш ҳамда ҳайвон эгаларининг ҳуқуқлари ва соҳага масъул бўлган ваколатли давлат органининг мажбуриятларини кучайтиришга қаратилган нормалар ўз аксини топди.

_

Законопроектом предусматривается регулирование отношений в области идентификации, регистрации и прослеживания животных, ведения в электронной системе учета животных, сбора информации об их породе и здоровье.

✅ Наряду с этим также определяются полномочия ответственных за данную сферу органов, права и обязанности специалистов по идентификации, регистрации и мониторингу животных, а также владельцев животных. В свою очередь возрастает заинтересованность и ответственность владельцев животных.

В ходе подготовки законопроекта ко второму чтению документ был доработан членами ответственного комитета на основе предложений депутатов.
✅ В проекте отражены нормы по определению порядка и этапов идентификации и регистрации животных без взимания платы с владельцев животных, а также усиление прав владельцев животных и обязанностей уполномоченного государственного органа в данной сфере.

✈️ Telegram | 📱 Instagram


Forward from: Зокир
13 февраль куни депутатлар томонидан “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва мониторингини юритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Эгали ҳайвонлар тўғрисидаги маълумот электрон рўйхатга олиш тизимига киритилади.

Барча зооҳимоячилар учун бу жуда муҳим қонун, негаки ҳайвон эгаларининг масъулияти ошмоқда. Ва кўчага ташланган ит ва мушуклар сони камаяди.

Ҳозирги пайтда қонун лойиҳаси Сенатга йўналтирилди.

____

13 февраля депутатами был принят законопроект «Об идентификации , регистрации и прослеживании животных».

Информация о владельческих животных будет внесена в электронную систему учета.

Для всех зоозащитников это очень важный закон, так как возрастет ответственность владельцев животных. И поток выкинутых на улицу кошек и собак уменьшится.

В данный момент законопроект направлен в Сенат.

✈️ Telegram | 📱 Instagram |


Forward from: Зокир
🌳“Яшил макон” и “Менинг боғим” – развитие в гармонии с природой!

🌳 Защита окружающей среды – это не только экологический, но и экономический и социальный вопрос. На сегодняшний день всего 8–9% территории Узбекистана покрыто лесами. Из-за изменения климата, выбросов парниковых газов и сокращения водных ресурсов температура продолжает расти, что может привести к таянию ледников и дефициту воды.

🌍 Как решить эти проблемы?
Проекты “Яшил макон” и “Менинг боғим” направлены на восстановление экологического баланса в стране. В рамках государственной программы планируется увеличить уровень озеленения до 30% к 2030 году и до 14,1% к 2025 году. Лесные территории будут расширены на 15%.

📃 Какие инициативы будут реализованы в рамках госпрограммы?
✅ Будет высажено 200 миллионов деревьев и саженцев.
✅ Количество "зелёных парков" увеличится с 257 до 701.
✅ В Приаралье лесные насаждения достигнут 2,1 млн гектаров.
✅ Будут созданы 4 галлофитных лесопарка.
✅ В лесных хозяйствах вырастят 1,5 тыс. тонн семян и 123 млн саженцев.
✅ На 3 797 га планируется выращивание 4 324 тонн лекарственных и пищевых растений.

Какой эффект это даст?
🌱 Воздух станет чище, уровень пыли и вредных газов снизится.
🌱 Появятся новые зелёные зоны, защищающие от жары.
🌱 Увеличится использование солнечной и ветровой энергии.
🌱 Города станут более комфортными и экологически чистыми.

Мы сделаем это вместе!
Экология – это не только задача государства или организаций, но и ответственность каждого из нас. Если каждый посадит хотя бы одно дерево в своём махалле и будет заботиться о природе, Чирчик станет по-настоящему зелёным и экологически чистым городом!

Зокир ХАЛМУХАМЕДОВ,
Депутат городского Кенгаша Чирчика от Экологической партии


Forward from: Зокир
🌳“Яшил макон” ва “Менинг боғим” – табиат билан уйғун тараққиёт!

🌳 Табиатни асраш – бу нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга масала. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудининг атиги 8-9% қисми ўрмонлар билан қопланган. Иқлим ўзгариши, иссиқхона газлари таъсири ва сув ресурсларининг камайиши туфайли ҳарорат ошиб бормоқда, бу эса музликларнинг эриши ва сув танқислигига олиб келиши мумкин.

🌍 Бу муаммоларга қандай ечим бор?
“Яшил макон” ва “Менинг боғим” лойиҳалари мамлакатда экологик мувозанатни тиклашга қаратилган. Давлат дастури доирасида 2030 йилгача яшиллик даражасини 30% га етказиш, 2025 йилда эса 14.1% га олиб чиқиш мақсад қилинган. Ўрмон билан қопланган ҳудудлар 15% га оширилади.

📃 Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган ташаббуслар:
✅ 200 млн туп дарахт ва кўчат экилади.
✅“Яшил боғлар” сони 257 тадан 701 тага етказилади.
✅ Оролбўйи минтақасида ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга етказилади.
✅ 4 та галофит боғи ташкил этилади.
✅ Ўрмон хўжаликларида 1,5 минг тонна уруғ ва 123 млн туп ниҳол етиштирилади.
✅ 3797 гектар майдонда 4324 тонна доривор ва озуқабоп ўсимликлар етиштириш режалаштирилган.

Бу ташаббуслар қандай натижа беради?
🌱 Ҳаво тоза бўлади, чанг ва газлар камаяди.
🌱 Иссиқликдан ҳимоя қилувчи яшил ҳудудлар кўпаяди.
🌱 Энергия тежалади, қуёш ва шамол ресурслари кенгроқ қўлланилади.
🌱 Шаҳарлар яшашга янада қулай ва экологик тоза бўлади.

Биз буни биргаликда амалга оширамиз!
Экология фақат давлат ёки ташкилотларнинг иши эмас – бу барчамизга тегишли. Агар ҳар биримиз ўз маҳалламизда камида битта дарахт экиб, табиатга ғамхўрлик қилсак, Чирчиқни ҳақиқий яшил ва экологик тоза шаҳарга айлантиришимиз мумкин!

Зокир ХАЛМУХАМЕДОВ,
Экологик партия вакили,
Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати


Forward from: Нигоҳ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ер сайёрасини энди космосдан 4К сифатда жонли томоша қилиш мумкин

Британиянинг Sen компанияси Халқаро космик станциясидан жонли трансляцияни йўлга қўйди. Махсус камералар бутун сайёрани 24 соат давомида кузатиб, узатиб боради.

Telegram | YouTube


Forward from: Зокир
Депутат сўров юборди: 50 йиллик эски бино беморлар саломатлигига хавф солмоқда

📍 Чирчиқ шаҳридаги Тери-таносил касалликлари бўлими жойлашган бино 1974 йилдан бери фойдаланиб келинмоқда ва бугунги кунда капитал таъмирга муҳтож. Шифокорлар ишлайдиган хоналар, лабораториялар, коридор ва зиналар яроқсиз ҳолатга келган. Бинонинг том қисми, сув, иситиш ва канализация тизимлари эскирган, замонавий тиббий асбоб-ускуналар етишмайди.

➕ Ҳар йили ушбу муассаса 90 минг нафарга яқин беморга хизмат кўрсатиб, 600 дан ортиқ касаллик ташхисини аниқлайди. 2020-йилдан 2024 йилгача беморларнинг мурожаатлари сони 50 мингдан 54 минггача ошгани ҳолда, даволаш шароитлари ёмонлашиб бормоқда. Шунингдек, 100 мингдан ортиқ фуқарога тери ва таносил касалликлари бўйича таҳлиллар ўтказилади.

🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наримон Умаров мазкур муаммоларни ҳал этиш учун бир қатор чоралар кўришни таклиф қилмоқда. Депутат ўз сўровида бўлим жойлашган тўрт қаватли бинони реконструкция қилиш, лабораторияларни замонавий ускуналар билан таъминлаш ва ҳудудни ободонлаштириш бўйича таклифлар берган. Мавжуд камчиликлар юзасидан эса Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 10 кун ичида тушунтириш беришни ҳам сўралган.


✅ Депутатнинг ушбу сўрови Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасалари аҳволига эътибор қаратиш ва уларни модернизация қилишга туртки берувчи муҳим ташаббусдир. ССВ ўз эътиборини қаратса минглаб беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти ошади.


Forward from: Зокир
ДАВЛАТ ДАСТУРИ: ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ

"Яшил иқтисодиёт": ёшлар учун янги имкониятлар очилмоқда

МУНОСАБАТ

Чирчиқ шаҳар Кенгашининг Экологик партия депутати сифатида, Президентимизнинг  ёшлар билан бугунги очиқ мулоқоти ҳақида фикр билдирмоқчиман.

Ўзбекистон ёшлари – мамлакатимиз келажагининг таянчи ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти айнан уларнинг орзу-мақсадлари, ташаббус ва муаммоларини эшитиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Учрашувда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, уларга янги имкониятлар яратиш ва ташаббускор ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини амалиётга татбиқ этиш борасида муҳим қарорлар қабул қилинди. Демак, биз ҳам ёшлар ривожи ва уларнинг келажаги йўлидаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришимиз лозим.


👉 БАТАФСИЛ

Зокир ХАЛМУХАМЕДОВ,
Экологик партия депутати,
Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати


👉 @green_chirchik


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ёшлар масаласи парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди.

Ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари тизими йўлга қўйилганидан кейин ёшлар сиёсати тубдан ўзгариб, мутлақо янги босқичга кўтарилгани эътироф қилинди.

Лавозимга киришаётган ёшлар етакчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларни тизимли равишда ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Энергетика, транспорт, урбанизация, замонавий архитектура, тиббиёт йўналишларида “Эл-юрт умиди” жамғармаси квоталари кўпайтирилади.

Бундан ташқари, дунёнинг нуфузли “топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.

Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.

Ҳарбий олийгоҳларнинг намунали тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади.

Ёшларни илмга қизиқтирувчи медиа контентлар, энг яхши интеллектуал шоулар яратишга Ёшлар агентлиги томонидан 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

Ёшларда табиатга меҳрни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун “Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил қилинади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мулоқотда камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали ечими таълим экани таъкидланди.

Шунинг учун кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Яна бир янгилик – иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Инсон учун она тили билан бирга хорижий тилларни билиш дунёга чиқишда жуда муҳим. Айниқса, тижоратда бунинг ўрни беқиёс.

Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Юртимизда креатив иқтисодиёт жадал ривожланмоқда. Соҳада фаолият кўрсаётганларнинг 98 фоизи ёшлар.

Ўтган йили креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича алоҳида қонун қабул қилиниб, ҳуқуқий асослари белгиланди.

Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да намунавий “Креатив парк” ташкил қилинди.

Энди, креатив индустрия парклари ҳудудларда ҳам барпо этилади. Улар зарур ресурс ва инфратузилма билан таъминланади.

Креатив индустрия парки резидентларига 2030 йил якунигача имтиёзли солиқ режими жорий этилади. Бунда ижтимоий ва даромад солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади, резидентлар товарларни реализация қилиш ҳажмидан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўлади.

Парклар негизида креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблари ташкил қилинади. Ушбу мактабларда ёшлар янги ва замонавий бизнес юритиш ҳамда электрон тижорат каби хизмат кўрсатишнинг инновацион усулларини ўрганади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сервис соҳасида ҳам ёшлар учун имкониятлар кенгайтирилади.

Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.

Бу имтиёз 3 йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.

Умуман, “Ёшлар дафтари” тизимини ҳам янгилаш, трансформация қилиш вақти келгани таъкидланди.

Мутасаддиларга ёшларга кўрсатилаётган барча турдаги ижтимоий пакетларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни мақбуллаштириш ва натижадорлигини ошириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

Ҳудудларда “ёшлар бизнес инкубатори” ташкил қилиниб, ёшлар ғоялари стартапга айлантирилади, 6 ойдан 3 йилгача қўллаб-қувватланади, тайёр бизнес, корхона даражасига олиб чиқилади.

“Алоқа венчур” жамғармаси орқали стартапларга 50 мингдан 1 миллион долларгача сармоя киритилиб, маҳсулот ва хизматларни ички ва халқаро бозорларда сотиш, бизнес ҳамкор топиш, қўшимча инвестициялар жалб қилишга кўмаклашилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Бугунги кунда олийгоҳларни тугатаётган 90 минг ёшлар мутахассислиги бўйича иш топишда қийналмоқда.

Шу боис, иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида азму шижоатли, навқирон ёшлар билан учрашиб турганидан мамнунлигини билдириб, уларнинг тимсолида Янги Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги бунёдкорларини кўраётганини таъкидлади.

“Буюк шоиримиз Эркин Воҳидов айтганидек, ёшлик – бу қалбнинг олтин сози. Бунга қўшимча қилиб, ёшлар – халқимизнинг, Ватанимизнинг олтин фонди, десак тўғри бўлади.

Аҳолимизнинг 60 фоизини айнан ёшлар ташкил этиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Бугунги кунда биз мард ва матонатли халқимизга, серғайрат ёшларимизга ишонганимиз учун ўз олдимизга катта-катта мақсадлар қўймоқдамиз, маррани баланд олмоқдамиз.


Келгусида Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийлар қаердан пайдо бўлади? Бу улкан вазифаларни ким бажаради?

Мен қайта-қайта такрорлашдан чарчамайман. Албатта, бу эзгу ғояларни сизлар – бугунги Янги Ўзбекистон ёшлари амалга оширасизлар
,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Зокир
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ГАРОВСИЗ ВА ФОИЗСИЗ КРЕДИТ ҲИСОБИГА НОУТБУК ВА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР АЖРАТИЛАДИ

Президентимизнинг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сонли қарорига кўра,

Камбағал оилаларга ноутбук, кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун гаровсиз ва фоизсиз кредит ажратиш белгиланган.

1. 2025 йил феврал ойи давомида ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкири томонидан гаровсиз ва фоизсиз қарз олувчи камбағал оилалар рўйхатини шакллантирилади.

Ушбу топшириққа масъул АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБ белгиланган,

2. 2025 йил давомида камбағал оила аъзоларига 20 мингта ноутбук ва 2 мингта асосий воситалар сотиб олиш учун гаровсиз ва фоизсиз кредит ажратилади.

Ушбу кредитлар оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги маблағлар ҳисобидан ажратилади.

3. Ҳар ой якуни билан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

👉 @green_chirchik


Forward from: Зокир
Президент Шавкат Мирзиёевнинг спорт масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги нутқидан иқтибослар

👉 @green_chirchik


Video is unavailable for watching
Show in Telegram

20 last posts shown.