🙂Олий суд уй-жой низоси билан боғлиқ жуда муҳим масалага нуқта қўйиб берди.
Хуллас, сиз кимдандир уй-жой сотиб олдингиз, пулини тўлиқ тўладингиз, олди-сотди шартномасини нотариус орқали имзолагансиз, кадастр ҳужжати бўлган. Лекин, ўзингиз сотиб олган бу уйга кираман десангиз, бу уйда олдинги эгасига қандайдир яқин одамлари яшаб юрибди. Сиз оилангиз билан кириб яшашингиз керак, лекин улар чиқмаймиз деб туриб олган. Энг ғалати томони, судга мурожаат қилиб, бу одамларни мажбуран кўчириш ҳақида даъво киритсангиз, суд даъвонгизни рад қилиб турибдию. Ўзингизни қаерга қўйишни билолмай қоласиз. Уй сизники, лекин унда сизга бегона одамлар яшаяпти. Судлар эса сизга қарши...😳
Баҳодир Ахмедовнинг айтишича, худди шундай уй-жой низоси бўйича Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати бу турдаги ишларни умумлаштирган ва битта кейс мисолида, Олий суднинг аниқ позициясини билдирган. Олий судга кўра, бундай низоларда уй-жой эгасининг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши керак.
➖Яъни, Олий суд судлов ҳайъати уй-жой эгасининг фуқаро “Д.Х.”ни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги қуйи инстанция судларининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмаган.
Хусусан, даъвогар “Т.Б.” 2023 йил 19 апрелдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли уй-жойни “У.А”дан сотиб олган бўлиб, жавобгар “Д.Х.” Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2022 йил 27 январда низодаги хонадон рўйхатидан ўчирилган. Қолаверса, Уй-жой кодексининг 32-моддаси талабига кўра, жавобгар “Д.Х.” уй мулкдори “Т.Б.”нинг оила аъзоси ҳисобланмайди ва мулкдор билан умумий хўжалик юритиб, доимий яшамаган, уй рўйхатида ҳам турмайди, янги мулкдор билан ўрталарида турар жойдан фойдаланиш юзасидан келишув ҳам мавжуд эмас.
Мазкур ҳолатлар ва мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли эканлигига (ФК 164-модда) асосланиб, Олий суд судлов ҳайъати 2024 йил 29 июлдаги ажрими билан суд ҳужжатларини қисман бекор қилиб, жавобгар “Д.Х.”ни ҳам уйдан кўчириш ҳақида янги қарор қабул қилган.
Яъни, Олий суд уй-жойни сотиб олган мулкдорнинг ҳуқуқларини бирламчи деб эътироф этган ва унинг бошқа бегона фуқароларни ўз уйидан кўчириш ҳақидаги даъвоси асосли эканлигини тушунтирган.
Зўр бўлди! Бу янгиликни уй-жой сотиб олиб, бу уйдан бегоналарни чиқара олмай сарсон бўлаётган таниш-билишларингизга юбориб қўйинг.
Адвокат Саидали Мухторалиев
@generalissimo_marshal