РАСМИЙ БАЁНОТ
Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга киритилган тақдимномада К. Дусов аҳлоқан тузалиш йўлига ўтмаганлиги, унинг чеклов ва тақиқларга риоя этмасдан жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётганлиги, бир неча маротаба у билан олиб борилган профилактик суҳбатлардан ўзига ижобий хулоса чиқармаётганлиги ҳамда уни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконияти йўқлигини инобатга олиб ҳамда суд ҳукми ижросиз қолаётганлиги сабабли Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-банди ва Жиноят-ижроия кодексининг 44-4-моддаси (озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлик учун жавобгарлик) 3-қисми “а” бандига асосан К. Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш сўралган.
Иш ҳужжатларига кўра К. Дусовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиб, унга жазо ўташ қонун-қоидалари билан таништирилган ва Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисми билан огоҳлантирилиб, бу ҳақида тилхатлар олинган.
Суд ҳукмида К. Дусовга белгиланган чеклов ва таъқиқларга риоя этмаган тақдирда Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилган бўлишига, шунингдек, унга интернетдан фойдаланмаслик қўшимча тақиқ юклатилган бўлишига қарамасдан 2025 йил 4 январь кунидан 11 январь кунига қадар уни номига очилган “Kobul Dusov/RASMIY KANAL” Telegram-каналига ҳар хил мазмундаги материаллар жойлаштириб келганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан К. Дусов Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига чақиртирилиб, унга Жиноят-ижроия кодекснинг 44-4-моддаси 1-қисмига асосан 2025 йил 11 январь куни огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазоси қўлланилган.
Жорий йилнинг 24 январь куни ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик томонидан К. Дусовга огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинган вақтида хам, ундан кейинги кунларда ҳам интернетдан фаол фойдаланиб келганлиги аниқланган.
Шу тариқа жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг жорий йилнинг 24 январдаги ажримига мувофиқ Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация бўлимининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан маҳкум К. Дусовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
Олий суд
@generalissimo_marshal