“Олий суд ишларни мазмунан кўриш билан ўралашиб қолмаслиги керак”
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов очиқ мулоқот чоғида адвокатлар томонидан тилга олинган қарийб барча муаммоларни тан олди, ечим сифатида билдирилган таклифларнинг ҳам аксарини ўринли деб топди.
Фақат бир ўринда эътироз билдирди. Маълумки, 2024 йилдан бошлаб судларда ишларни қайта кўриш тартиби ўзгариб, асосий юклама ўрта бўғин судларига тушди, Олий судда эса фақат тафтиш инстанцияси қолдирилди. Адвокатлар бу ислоҳотни некбинлик билан қабул қилишгани йўқ: вилоят судлари босим ва масъулиятга дош бера оладими, холис ва беғаразлик таъминланадими, деган саволлар ўртага чиқди. Айни қараш, янги тартибнинг самарали бўлишига нисбатан шубҳалар ҳанузгача мавжуд.
Шу мавзуда сўз очилганида Олий суд раиси мазкур қарор тўғри бўлганини айтар экан, фикрини қуйидагича изоҳлади:
“Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Олий суд ишларни мазмунан кўриш билан шуғулланмайди. Биз эса шунга ўралашиб қолдик, Олий суд оддий суд маҳкамасига айланди, ҳолбуки Олий суднинг асосий вазифаси суд тизимига раҳбарлик ва амалиётни умумлаштириш бўлиши керак. Ишларни қайта кўришнинг бу тартиби янги бўлгани сабабли айрим камчиликлар чиқиши табиий ва улар йўл-йўлакай албатта бартараф этилади”.
Бахтиёр Исломов янги тизим амалда самарали ишлай бошлаганини таъкидлаб, фикрини кассация, апелляция ва тафтиш тартибида кўрилган ишлар, бекор қилинган ва ўзгартирилган суд қарорларига доир статистика маълумотлари билан асослади.
Умуман, Олий суд раисининг адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан учрашуви конструктив руҳда ўтди. Адвокатлар томонидан одил судлов фаолияти билан боғлиқ барча тизимли муаммолар санаб ўтилди, уларга ечим сифатида 40 ортиқ таклифлар билдирилди.
Олий суд раиси Б.Исломов ва Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков муаммоларни биргаликда бартараф этиш мақсадида ушбу форматдаги мулоқотларни давом эттиришга ва йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Манба.
@generalissimo_marshal