ТОМОРҚА ҲАҚИҚИЙ ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНИШИ КЕРАК.
Ёзёвон туман ҳокимлиги мажлислар залида Президентимиз томонидан Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгилаб берган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлди.
МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, банк-иқтисод ташкилотлари, фермер, томорқа ер эгалари туман кенгаши мутахассислари, вилоят ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этган мазкур йиғилишда вилоят камбағаликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Махсудали Сайдуллаев ҳам иштирок этди.
Аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгиланган еттита устивор йўналишларга тўхталиб, уларни шарҳлаб берди. Бош бошқарма бошлиғи ҳоким ёрдамчилари фаолиятига эътироз билдирди. Уларнинг фаолияти бўйича янги дастур ишга туширилишини айтиб, натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ишлашини айтди.
🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати