Хабарингиз бор шу кунларда Корея Республикаси Президенти
Юн Сок Ёль Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга
оширмоқда. Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти
Юн Сок Ёль ўртасида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами
қабул қилинди.Давлат раҳбарлари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.
Давлат ташрифи доирасида имзоланган жами 17 та
ҳужжат ичида
Малакали ва профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳам бор.
Sayt | Telegram |
Facebook |
Instagram |@bandlikvazirligi' rel='nofollow'> Youtube