Futbol Quiz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sport


Futbol va Quiz — ўзбек футбол сегментида ўзгача уcлубдаги канал. Ушбу каналда:
— Қуиз тестлар
— Таҳлилий мақолалар
— Ўзбекча шарҳлар
— Чиройли голлар
— Кўнгилочар постлар
Каналдаги материаллардан фойдаланаётганингизда манбани кўрсатиб ўтинг.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sport
Statistics
Posts filter


😱 Futbol Loyiha YouTube саҳифаси қайтибди. Футболчиларга видео тайёрлаши билан танилган канал янгиликка қўл урган ҳолда Come Back қилди.

📹 Биринчи видео учун ёмон эмас кўриб, сизлар ҳам видео ҳақида фикрларингизни қолдиринг.

📱 https://youtu.be/4VStCc1TukE


Forward from: Bayonot.uz
Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ютамиз деб келишгандик

Ўйиндан қониқдик. Уч очкони келтирганимиздан хурсандман. Ҳамма борини бериб ўйнади. Бир кун олдин гаплашгандик – тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик. Кўрдинглар, ҳамма майдонда борини берди.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповнинг КХДР – Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманидаги сўзларидан.

@Bayonotuz


🔥 Чиройли голларни йиғиб тақдим этишда давом этамиз. Бу сафар ⚽️ голларги изоҳлар билан:

1. 🇦🇷Алехандро Гарначо - 👍

Рууд Ван Нистерлойнинг "Манчестер Юнайтед"даги бош мураббийлик даври ажойиб ўтди. Нидерландиялик мутахассиснинг илк учрашувини ҳам, охирги баҳси ҳам "Лестер Сити"га қарши бўлди. Иккала ўйинда ҳам унинг жамоаси чиройли ғалаба қозонди. Гарначо жуда чиройли голи билан жамоанинг янги мураббию Аморимга салом йўллади.

2. 🇪🇬Омар Мармуш - 👏

Ушбу номни эслаб қолишимиз керак, янги мавсумда уни ҳам топ жамоаларда кўрсак ажаб эмас. Мисрлик ҳужумчи "Айнтрахт" таркибида ушбу мавсумда 3-бор жарима зарбасидан гол киритяпти. Бу топ-5 чемпионатдаги энг яхши натижа ҳисобланади. (Биз аввалроқ Европа Лигаси доирасида жаримадан киритган голини каналга юклаган эдик.)

3. 🇩🇰Мортен Ҳюлман - 🤩

Рубен Аморим жамоаси билан жуда чиройли тарзда хайрлашмоқда. Бундай сценарийлар одатда киноларда бўлар эди. "Манчестер Сити"га қарши 4:1 ҳисобидаги ғалаба. Бугунги учрашувда эса лиссабонликлар 2:0 ҳисобида маъглубиятга учраб туриб, 2-бўлимда comeback амалга оширди. Якуний ҳисоб 2:4. Жамоа сардори Мортен Ҳюлманнинг голи нафақат дарвозага, балки "Брага" учун ҳам кучли зарба бўлди.

4. 🇹🇷Ҳоқон Чалхонуғлу - ⚡️

Италия А сериясининг марказий баҳси ҳозир ҳам давом этмоқда. Инзаги ва Конте шогирдлари ушбу мавсумда чемпионлик учун курашадиган жамоалар қаторида кетишмоқда. Туркиялик футболчи эса ўз услубида гол киритди. Ҳоқон ўзини энг яхши режиста дейишга ўтган мавсумда бироз шошган эди. Ушбу мавсумдан уни расман энг кучли режиста деб атасак бўлади (Родри жароҳатда, Кроос фаолиятини якунлади).

Сизга қайси гол кўпроқ ёқди? (реакциялар орқали буни ифодаланг ёки изоҳларга фикрингизни ёзиб қолдиринг).

Oбуна бўлинг: @futbolvaquiz


🧡Европа Лигаси рақобат борасида 💙Чемпионлар лигаси билан баҳcлаша олмайди, лекин чиройли голлар билан... 👌

💬 Яхшиси ўзингиз голларга баҳо беринг.

1. 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Соланке (Тоттенҳем) - 👍
2.
🇹🇷Акгун (Галатасарай) - 🔥
3.
🇪🇬Мармуш (Айнтрахт) - ⚡️
4.
🇨🇮Бога (Ницца) - 👏

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ Бежизга Жамшид Искандеровни "ўзбек маeстроси" дейишмайди.

Бундай енгил ҳаракат қиладиган футболчилар нафақат Ўзбекистонда балки жаҳонда ҳам қадрланади.

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Forward from: UZ24 uz
“El Klasiko” qaytmoqda: “Real Madrid” — “Barselona” o‘yini prevyusi

Bugun, 26 oktyabr kuni “Real Madrid” hamda “Barselona” o‘rtasida LaLiganing 11-tur bahsi bo‘lib o‘tad.

Batafsil: https://uz24.uz/uz/articles/klasiko-10-26

Telegram | Facebook | X | Instagram


🇬🇧АПЛ 8-тур учрашувининг марказий баҳси якунланди. Ҳар икки жамоа ҳам учрашувга мос тарзда ўйин кўрсатишди. Бунинг учун икки жамоага ҳам алоҳида раҳмат 👏. "🇬🇧Арсенал"нинг очко йўқотиши ушбу ўйиндаги интригани янада ошириб берган эди. "🇬🇧Ливерпул" ғалаба қозониш орқали 1-ўринни мустаҳкамларди, "🇬🇧Челси" эса 3-ўринга кўтарилиб оларди .

Ҳар икки жамоа ҳам мавсумни янги мураббий билан бошлади. Бугунги натижани четга суриб ўйинга тўхталадиган бўлсак, икки жамоа ҳам мураббий танлашда адашмаганини кўрамиз. Бугунги баҳс ва умумий мавсумдан келиб чиқиб, Арне Слотнинг "Ливерпул"и жуда мослашувчан ҳар бир ўйинга яхши тайёргарлик кўрадиган, жисмонан кучли ва ҳар бир учрашувда рақибларни ёввойи прессинги билан қийнайдиган жамоа деб таъриф берсак бўлади. Марезканинг "Челси"си эса тотал футболни яхши кўрадиган, ёввойи прессингдан ҳам хотиржам чиқиб кетишни хоҳлайдиган ва қанотлардаги креатив футболчилари орқали ўйин кўрсатадиган жамоа дея оламиз.

Энди учрашувга тўхталадиган бўлсак, дастлаб таркибларга:


"Ливерпул"дa 🇧🇷Алиссон жамоага ёрдам бера олмади, 🇦🇷Маккалистерда кичик жароҳат бор эди (шунинг учун захирадан ўйинга қўшилди). Лекин асосийда майдонга тушган футболчилар шерикларини ўрнини умуман билдиришмади. Қайтанга Куртис Жонеснинг майдондалиги Маккалистердан кўра кўпроқ жамоага ёрдам берди. (Жонес гол киритди ва деярли хатосиз ўйнади. Прессингдан чиқишдаги жой танлаши эса идеал даражада.)

"Челси"дa эса Марк Кукурелла ва Уэсли Фофаналар сариқ карточкалари кўпайиб кетганлиги туфайлижамоагаа ёрдам бера олишмади. Ҳар икки футболчинг ўрнида майдонга тушган футболчилар 53-дақиқада захирага олинишди. (Жарохатдан энди қайтган 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Рис Жеймс ҳали формада эмас экан, Тосин Адерабиоё бирор марта дуэлда ғолиб чиқмади.

Юқорида айтиб ўтилганидек ушбу ўйинга Слот "Ливерпул"ни жуда яхши тайёрлабди, жамоа 2 ёки 3 пас орқали қийинчиликсиз қарши ҳужумга ўтиб кетганини бир неча бор гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари 4 футболчилар юқорига кўтарилиб рақиб футболчиларини осонлик билан ҳужум ўтишига йўл қўйишмади (🇳🇱Гакпо, Жота ёки 🇺🇾Нюнез, 🇭🇺Сзобо, 🇪🇬Салаҳ прессингда юқорига кўтарилишди 4-2-4). Ушбу ўйинда 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿ТААнинг умуман олдинга ўтмаганини ҳам алоҳида қайд ўтиб кетиш керак. 26 ёшли қанот ҳимоячиси бугун фақатгина ҳимояланди, бу албатта мураббийнинг кўрсатмаси эди.

"Челси" ўйинга таркиб танлашда адашганини
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Санчонинг 45-дақиқада алмаштирилганидан ҳам билиб олсак бўлади. Чунки Санчо ўйиндан узилиб қолганди, дастлабки дақиқаларда фаол бўлди, 30-дақиқалардан кейин эса на прессингда фаол бўлди на рақиб жарима майдони ичида хавфли вазият ярата олди. Жамоа ярим ҳимояси build-upда жуда зўр ҳаракатланишди. Лавиа ва Кайседо жуда кўпчиликни қийин аҳволга солиб қўяётган "Ливерпул"нинг ёввойи прессингини бир неча маротаба осонлик билан ёриб ўтишди. 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿Палмер бугун рақиб футболчилари томонидан яхши қўриқланди. Нето яхши қўшилди ўйинга, лекин Нкунку чап қанотда ўйнай олмади, франциялик футболчининг фойдаси ҳужум ортида ёки марказий ҳужумда кўпроқ тегарди.

Ушбу учрашув ҳақида ҳозирча шулар. "Ливерпул"ни
😱 даҳшатли тақвим кутиб турибди, буёғи ҳар 3 кунда жиддий рақиблар билан ўйнайди, "Челси" эса Конференциялар Лигаси орқали етакчи футболчиларига дам бера олади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биринчи бўлим якунланди. Яна ўша эски ўйин. Деярли ўзгаришларсиз. Турғунбоев нисбатан ўзини муносиб тутмоқда. Жамоа яна Элдорга суяниб, таваккал устига ўйин қуряпти. Ҳимоячилар ва дарвозабондан хавфсираш йўқ эмас. Айниқса, Абдулла Абдуллаевдан. Ҳамробеков ҳам одатдагидек(
Иккинчи бўлимда Ҳожиматни кўрсак, ажаб эмас. Ўзи умуман олганда, Эрон билан ўйииндаги каби ўзгариш қилишга кечикмасак бўлгани. Ҳар доимгидек қайсидир футболчимиз индивидуал маҳорати эвазига ўйинни қутқариб қолса керак. Турғунбоев нисбатан голга чанқоқдек кўринмоқда. Бугун нима қилиб бўлмасин 3 очко олишимиз керак. Олға Ўзбекистон!

Юқорида Катанец ва унинг ўйин услуби ҳақида олмон мутахассисларининг ҳолис баҳоси янграган. Кўриб бўлгач, мутахассисларнинг фикрига қўишилиш ё қўшилмаслигингизни маълум қилсангиз, мамнун бўламиз. Раҳмат!

Қўшиламан — 💯
Қўшилмайман — 👎

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Ўзбекистон — БАА: Жамоаларининг ЖЧ-2026га чиқиш имконияти

Осиёда 2026-йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 3-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 3-турда Эрон билан дуранг (0:0) қайд этганидан кейин А гуруҳидан ЖЧ-2026 финал босқичига тўғридан тўғри йўл олиш имконияти 75,9 фоиздан 82,8 фоизга кўтарилган. Яъни имконият 7 фоизга ошган. Бу борада мамлакатимиз миллий жамоаси мундиалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида 4-ўринда қайд этилган. Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БААнинг 2-турдаги мағлубиятидан кейин имконияти 15,5 фоизгача пасайтирилган эди, КХДР билан дурангдан кейин яна пасайди. Қатарнинг имконияти эса 2-турдан кейин 16 фоиздан 11,2 фоизгача туширилган эди, Қирғизистон устидан ғалабадан кейин 11,4%га кўтарилган.

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Ўзбекистон — БАА: Жамоалардаги йўқотишлар

Ўзбекистон терма жамоасидаги асосий йўқотиш Эронга қарши ўйиндан кейин ҳеч иккиланмай айтиш керакки, шубҳасиз, жамоа бош мураббийи Сречко Катанес. Шунингдек, "Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан учрашувда жароҳат сабабли иштирок эта олмайди", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати. Ўрунов 5 октябрь куни "Персеполис" сафида "Чадормалу"га қарши ўйиндан олдинги чигилёзди машғулотида жароҳат олган ва асосий таркибдан захирага олинган эди. Футболчи 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга қарши баҳснинг 71-дақиқасида Аббос Файзуллаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. У Эрон билан ўйиндан кейинги машғулотларнинг ҳеч бирида иштирок этмади. Бундан ташқари терма жамоа марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам Эрон билан учрашувда олган сариқ карточкаси туфайли БААга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Шу ўринда бугунги ўйинда иштирок этиши кеча ҳам сўроқ остида бўлиб турган Аббос Файзуллаев ўйинолди машғулотда дастлаб индивидуал, сўнгра умумий гуруҳга қўшилган ҳолда иштирок этиб, эртанги баҳсда майдонга тушишга тайёр эканлигини ҳам таъкидлаш лозим. 

Меҳмонлар ҳам Тошкентга бир неча йўқотишлар билан келди. Жамоа Тошкентга умумий 22 футболчи билан ташриф буюрган. Асосий таркибдан 4 та футболчи тушиб қолган.
Коуаме Коуадио - Марказий ҳимоячи. Дисквалификатсия туфайли келмади.
Яҳё Нодир - Жамоанинг асосий таянч ярим ҳимоячиларидан бири. Жароҳат туфайли Тошкентга келмади.
Абдураҳмон Солиҳ - Банияс жамоасининг марказий ҳимоячиси. Жароҳати туфайли ўйинга келмади.
Фабио Лима - БАА терма жамоасининг энг қиммат футболчиси. Юридик жиҳатларга кўра, Тошкентга келмади.

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон — БАА: Яна бир "нурсиз" тарих

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионати-2026 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Унда вакилларимизга Бирлашган Араб Амирликлари рақиб бўлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 17 марта тўқнаш келган. Шулардан 4 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 9 тасида БАА вакиллари зафар қучган. Қолган 4 ўйин эса дуранг натижаси билан якунланган. Ўзбекистон бугунга қадар БАА терма жамоасини ҳеч қачон ўз майдонида таслим этолмаган. 

Ўзбекистон БАА терма жамоаси билан сўнгги бор 2015 йилги Осиё кубоги саралаш доирасида расмий ўйин ўтказган. Ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ветнам, Гонконг ва БАА билан бир гуруҳдан ўрин эгаллаган. 2-турда жамоамиз сафарда БАА билан куч синашиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. 6-тур баҳсида эса жамоамиз "Бунёдкор" стадионида Игор Сергеев томонидан киритилган гол эвазига дуранг натижага эришган ва гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда Австралияда ўтадиган Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритган. Ўзбекистон БАА терма жамоаси билан сўнгги бор 2020 йилнинг 12 октябрида, ўртоқлик ўйини доирасида тўқнаш келган. Ўйин 2:1 ҳисобида вакилларимиз фойдасига якунланган. Дубайда бўлиб ўтган ўйинда терма жамоамизнинг икки голига Шахзод Нурматов муаллифлик қилган экан. Ўша вақт жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов бўлган. 

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


ЎФА об-ҳаводан келиб чиқиб, “пишиқлик” қилибди

Аслида қоидаси бўйича асосий формада ўйнаш танлови мезбон жамоага берилади. Бироқ Ўзбекистонда айни дам қандай ҳаво ҳукмронлигини яхши биласиз.)

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддиновнинг тўйи бўлмоқда

Жалолиддинов Суперлиганинг биринчи даврасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Тасдиқланмаган маълумотга кўра, тез орада унинг янги клуби ҳам маълум бўлади. Ушбу клуб UEFA аъзоси бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Белгиланган ва белгиланмаган баҳсли пенальтилар: Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинида ҳакам томонидан чиқарилган қарорлар нечоғлик тўғри? (4-қисм)

Ўйиндаги яна бир баҳсли вазиятни ҳакамлик борасида эксперт бўлмаса-да, ўзининг футболга оид турли таҳлилларини тармоқда улашиб борувчи мутахассис Олимхўжа Бўронов таҳлил қилди. Унинг таъбирича, Ўзбекистон — Эрон учрашувининг 22-дақиқасида ҳакам Эрон дарвозасига пенальти белгилаши керак эди. Шукуров жарима майдончасидаги Шомуродовга узатма бериб, дарвозага тескари турган Элдордан тўпни қайта қабул қилиш учун югураётганида меҳмонлар футболчиси Отабекнинг оёғидан чалиб йиқитди. Эронлик ўйинчига тўпга улгурмади. У айнан Шукуровнинг оёғини босиб олди. Бу ҳолатни юқоридаги скрин-суратда ҳам акс этган. "Ҳакам-ку ўйин темпида вазиятни яхши англай олмаган бўлиши мумкин. Лекин ВАРдагилар нега буни кўрмади? Ғалати ва тушунарсиз", — деб ёзади Бўронов.

Сизнингча бу вазиятда пенальти белгиланиши керакмиди?
Ҳа, аниқ — 👍
Йўқ — 👎

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Белгиланган ва белгиланмаган баҳсли пенальтилар: Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинида ҳакам томонидан чиқарилган қарорлар нечоғлик тўғри? (3-қисм)

Ўйиндаги ягона бекор қилинган пенальти чиндан ҳам тўғри қарор асосидамиди? Ҳакамлик фаолияти бўйича эксперт, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев бу вазиятни таҳлил қилди:
"Жуда қизиқ вазият. UEFA ва FIFA ВАРнинг вазиятга аралашиши ва қўлнинг трактовкаси бўйича алоҳида йўналишга эга. Европада бундай ҳолатларда катта эҳтимол билан пенальти қўйилган бўларди. Лекин OFK ҳакамлик йўналишини асосан FIFAга қараб белгилайди. Бу ерда видеоассистентлар бош ҳакамнинг қарорига қўшилмагани учун ВАР ишга аралашди. Қоидаларда қўл нафақат табиий турган ҳолатда, балки нотабиий ҳолатда ҳам тана узунлигини ошириш мумкин деб ёзилган. Бундай ҳолатда қўл табиий ҳолатда тана узунлигини оширган, яъни, Ўзбекистон термаси футболчисининг қадамига кўра қўли ҳаракатланган. Шу сабабли унинг қўли елкасидан тепага ўтиб кетмаган ва чўзилмаган. Бундай ҳолатда пенальтини бекор қилиш учун асослар етарлича. Лекин Европада ВАР бундай ҳолатда ишга аралашмасди", — дея вазиятни баҳолайди эксперт.

Сизнингча бу вазиятда пенальти белгиланиши керакмиди?
Ҳа, аниқ — 👍
Йўқ — 👎

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Белгиланган ва белгиланмаган баҳсли пенальтилар: Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинида ҳакам томонидан чиқарилган қарорлар нечоғлик тўғри? (2-қисм)

Ҳожиакбар Алижоновнинг вазиятида пенальти бормиди?

Ўйин давомида иккинчи бўлимда майдонга туширилган Ҳожиакбар Алижонов билан ҳам Эрон терма жамоаси жарима майдонида жуда баҳсли вазият юз берди. Табиий равишда барча мухлислар ушбу вазият учун ҳам учрашув бош ҳакамидан норози бўлишди. Ҳакамлик фаолияти бўйича эксперт, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев бу вазиятни таҳлил қилади: "Ҳакамда пенальти белгилаш учун асослар бор, бироқ етарлича эмас. Эрон термаси футболчиси тўп учун ўйнашга ҳаракат қилди ва рақибини кўрмади, шу орқали унинг белига тегиб юборди. Пенальти белгилаш учун фақатгина зарбанинг кучи муҳим аҳамиятга эга эмас - агарда ҳимоячи рақибининг юзига катта куч билан урса, пенальти учун асос етарлича бўларди. Ўзбекистон термаси футболчиси вазиятни бўрттириб юборди".

Сизнингча бу вазиятда пенальти белгиланиши керакмиди?
Ҳа, аниқ — 👍
Йўқ, футболчи "ишлади" — 👎

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Белгиланган ва белгиланмаган баҳсли пенальтилар: Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинида ҳакам томонидан чиқарилган қарорлар нечоғлик тўғри? (1-қисм)

Кечаги ўйин икки жамоа ва мухлислар учун ҳам яққол голли вазиятлар билан эмас, аксинча баҳсли пенальтилар билан ёдда қолди. Табиийки барча вазиятларни ўз қаричи билан ўлчайди. Қизиқ, соҳа мутахассиси вазиятга қандай баҳо беради?

Ҳакамлик фаолияти бўйича эксперт, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) Ўзбекистон – Эрон (0:0) учрашувидаги баҳсли эпизодлар ҳақида фикр билдирди. Мутахассис Эрон футболчиси қизил карточка олган вазиятга тўхталар экан, "Ҳакамнинг қарорига қўшиламан. Эрон термаси футболчиси тўп учун курашга жуда хавфли тарзда қўшилмоқда ва рақибининг оёғига тепмоқда. У рақибининг таянч оёғига бутсасининг таг қисми билан тегди. Бу ҳам муҳим фактор. Барча критериялар қизил карточка демоқда", — деб ўз муносабатини билдирди.

Сизнингча бу вазиятда қизил бормиди?
Бу аниқ қизил — 👍
Йўқ, сариқ карточка — 👎


Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Озоди”даги тарихий ғалабани хотирлаб

Ўзбекистоннинг Эронга қарши қоп-қора анъанаси бор. Жамоамиз ушбу рақиб билан ўзаро жами 13 та ўйин ўтказган бўлиб, шуларнинг 9 тасида Эрон зафар қучган. Қолган 3 ўйинда дуранг натижа қайд этилган бўлса, вакилларимиз фақатгина 2012 йилда бўлиб ўтган ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасидаги сафардаги ўйиндагина форсларни мағлуб эта олган.

Нима деб ўйлайсиз, бугунги ўйинда қора анъанага чек қўйиладими?

Ҳа — 👍
Йўқ — 👎
Дуранг натижаси — 🤝

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Жаҳон Чемпионати-2026 саралаш босқичи ўйини учун превью: Ўзбекистон — Эрон

12 йиллик қора анъана, тарихий ўйин хотири, жамоаларнинг бозордаги қиймати, легионерлар ҳолати, асосий тактик схемалар ҳамда таркибдаги йўқотишлар — барчаси бир мақолада.

Ўқиш учун “Tezkor ko'rish” тугмаси устига боссангиз, кифоя.

Обуна бўлинг: @futbolvaquiz


Бугундан расман еврофутбол старт олади. Англия Суперкубоги доирасида АПЛ чемпиони "Манчестер Сити" ва Англия Кубоги соҳиби "Манчестер Юнайтед" тўқнаш келади.

Пеп Гвардиола шогирдларини Суперкубокда ишлари яхши эмас. "Шаҳарликлар" кетма-кет 3 мавсумдан бери мағлуб бўлишяпти. 2021 йил "Лестер Сити"га, 2022 йил "Ливерпуль"га, 2023 йилда эса "Арсенал"га. 53 ёшли испаниялик мутахассис хатолардан тўғри хулоса қилганига кўп бора гувох бўлганмиз. Кўрамиз 3 йиллик нохуш анъанага унинг шогирдлари чек қўя олишармикин.

"Қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида 100 миллион евро сарфлашга улгурди. Жамоа ўз сафига ёш, умидли футболчиларни қўшиб олди (Жошуа Зиркзе ва Лени Йоро). Бундан ташқари Жейдон Санчо ҳам жамоага қайтди. Шунингдек, Эрик Тен Ҳаг штабида ҳам ўзгаришлар юз берди. "Бернли"га бош мураббий бўлиши кутилган Ван Нистерлой янги мавсумда жамоага ёрдам беради.

2024—25-йилги мавсумнинг илк баҳси 19:00 да старт олади. Ушбу ёрқин учрашувни биз билан биргаликда телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин.

20 last posts shown.