Янги қонун билан банкларда омонатни ҳимоя қилиш тизими янада самарали бўлдиТунов куни каналимда "Қайси банкка омонат қўйган маъқул" деган сўровнома ўтказгандим, асосан "Доллар сотиб оламан" деган вариантларга кўпчилик овоз берибди. Яъни аҳоли банкларга омонат қўйишга шошмаяпти, қўйган маблағлари учун кафолат борлигига ишонмайди чунки. Демак, кафолатлар керак.
18 феврал куни Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги Қонун имзоланди. Унга кўра,
давлат кафолатлари энди ҳар бир банкда 200 миллион сўмгача бўлган суммага татбиқ этилади. Бу қонун кучга киргандан сўнг очилган янги омонатларга тааллуқли. Илгари жойлаштирилган барча маблағлар, суммасидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда кафолатланишда давом этади.
Агар омонат суммаси 200 миллион сўмдан ошса, нима қилиш керак?InfinBANK омонатлар миқдорини чекламайди. Бироқ давлат кафолати фақат 200 миллион сўмга тааллуқли. Шу сабабли, банк тугатилган тақдирда, Банк омонатчига банк капитали ёки мол-мулки ҳисобидан 200 миллион сўмдан ортиқ маблағни тўлаш мажбуриятини олади. Банк омонатлар ҳимоясини кучайтириш ва компенсация тўловларини тезлаштиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.
Адлия вазири маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова банкларга омонат қўйиш масаласи
ҳақида.Омонатларни ҳимоя қилиш ҳақида батафсил маълумотни Марказий банкнинг расмий веб-сайти,
finlit.uz платформаси ва Омонатларни кафолатлаш агентлигидан олишингиз мумкин.
InfinBANKдаги омонатлар ҳақида батафсил маълумотни
веб-сайти ва мобил иловадан топишингиз мумкин.@Bayonotuz | Реклама