Forward from: bakiroo
Кўз-кўз қилинаётган Андижон вилояти бюджет дефицитида мутлақ етакчи
2024 йилнинг 9 ойида маҳаллий бюджет даромадлари ва ҳаражатлари ўртасидаги фарқ, яъни маҳаллий бюджетларнинг дефицити 19,9 трлн.сўмни ташкил этган.
Энг катта дефицит Андижон вилоятида тўпланган. Вилоятда маҳаллий бюджет даромадлари 2,7 трлн.сўмни, харажатлари эса 4,8 трн.сўмни, дефицит 2,1 трлн.сўмни ташкил этган. Бу ҳудудлар бюджетида мутлақ қийматда қайд этилган энг катта дефицит.
Энг интизомли маҳаллий бюджет Навоий вилоятида шаклланган (дефицит 600 млрд.сўмга етмаган).
Қизиғи, дефицитни қоплаш учун бюджет трансферти олишда ҳам Андижон вилояти етакчи бўлган (1 685,7 млрд.сўм) ва ҳатто Қорақалпоғистонни (1 660,6 млрд.сўм) ҳам ортда қолдирган.
Кеча барча вилоятлар ҳокимлари “Андижон тажрибаси”ни ўрганиш учун ушбу вилоятга ташриф буюришган. Ҳокимлар майдонлардан ҳайкал кўчириб ва боғ ўрнига дом қуриш тажрибасини ўзлаштиришмаган, деб умид қиламиз. Лекин маҳаллий бюджет харажатларини қўрқмай ошириш ва Тошкентдан трансферт ундириш йўлини ва сирини замонамиз қаҳрамонидан, албатта, сўраб кўришлари керак.