Ҳозирги постсовет шоу-бизнес вакиллари ўз қўшиқларида умуман мусиқа устида ишлашмайди. Рондом бирорта бит қўйволишади ва бўлди. Асосий эътибор эса қўшиқ матнига қаратилади. Лекин СССР даврида мусиқага жуда бир академик эътибор берилган экан. Айрим қўшиқларнинг, айнан мусиқасини эшитиб шуни тушуняпман. Масалан, Пугачёванинг "Миллион алых роз" мусиқасига эътибор бериб кўринг-да, бу шунчаки шедевр. Латвиялик композитор Раймонд Паулс жуда кучли иш қилган. Алиса Фрейндлих муаллифигидаги "Ишдаги ишқ" кинофилмига қилинган саундтрек "Моей душе покоя нет" ҳамда "У природы нет плохой погоды" деган қўшиқларга ёзилган фалсафавий матндан ташқари унинг мусиқаси ҳам ноодатий ва мафтункор. Композитор Андрей Петров тайёрлаган бу мусиқа кўп йиллар давомида одамлар мияларида ўрнашиб олган эди. 1984 йилда СССР йил қўшиғи номига сазовор бўлган "Трава у дома" мусиқасини эса рок визит картаси деб атасак бўлади. Пастда ўша қўшиқларни қўяман, мусиқасидан баҳраманд олинг, бу сизга уйқу олдидан асмрдек таъсир қилади)
Яна қайси шедеврларни кўрсатган бўлардингиз?
Яна қайси шедеврларни кўрсатган бўлардингиз?