Mr Freeman


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бразилиядаги ёшлар ўртасидаги ўйиндан кейин маҳаллий мухлислар Россия ёшлар терма жамоаси ўйинчиси Никита Салтиковга атаб, “Салтиков пид*раз (viado)” деб ҳайқиришди.

Ҳайқириқлар маъносини тушунмаган ўйинчининг ўзи эса улар олдига келиб, рақсга тушиб берган. Менинг шахсий фанатларим экан, деб роса хурсанд бўлган бўлса керак болапақир😁

@freemanuz


Шўрлик талаба шусиз ҳам озиб кетиб, нимжон бўлиб қолган бўлса. Бунча қийнаманглар бечараларни)

@freemanuz

1.3k 0 22 15 64

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шу одам кўринмай кетганига, ўлиб-нетиб қолганмикин деб хурсанд бўлиб хавотирланиб турган эдим. Йўқ, ўз жойида экан.

@freemanuz

1.7k 1 70 20 56

Ўзбек сиёсатида кутилмаган бурилиш юз берибди)

@freemanuz


БАА ҳужумга таянган чиройли ўйин ўйнаб ҳам очколар қўлга киритиш мумкинлигини исботлаб беряпти. Катанецнинг прагматик тактикаси ютиб чиқадими ёки Бентунинг ҳужумкор ўйиними, охирига келиб маълум бўлади. Иккинчи ўрин учун асосий рақибимизни ҳали Эрон ва КХДРга қарши кучли сафар ўйинлари кутяпти. Биз уларнинг бирини аъло даражада (3 очко билан) ўтказиб олдик. Лаоснинг бундай майдонида БААнинг техникали футболчиларига қийин бўлиши аниқ. Теҳронда ҳам.

Агар БАА кейинги иккита ўйиндан 4 ёки 3 очкони қўлга кирита олса, саралаш босқичининг якунида иккинчи ўрин учун жуда яхши имкониятга эга бўлади.

@freemanuz


БАА биринчи бўлимнинг ўзида Қатарга жавобсиз учта тўп киритди. Ўйин бўйича БАА ЖЧга чиқишга биздан ҳақлироқ экан. Чиройли ўйин кўрсатяпти. Лекин кўп маротаба ўйин бўйича биз кучлироқ бўлиб туриб, чиқолмаганмиз, бу сафар бунинг тескариси бўлиши керак.

@freemanuz


Forward from: Sabitov ©️
Eslatma, faktlar va fikrlar:

• Bu KXDR asosiy raqobatchilarimiz Qatar va BAA dan ochko tortib olganini-yu, 4 kun oldin bugungi maydonda Eronga 2 ta gol urganini hamma unutib qo’ydimi darrov?!

• 2015-yilgi Osiyo kubogi ochilishi o’yinidagi 1-0, Nesterovning seyvlari…

• Xuddi shu yilning iyunida Pxenyandagi 2-4 mag’lubiyatimiz…

Xulosa: KXDR “podarka” jamoa bo’lmagan, har 4-5 yilda bu jamoada yaxshi avlod yetishib chiqishi oddiy holga aylangan.

* * *

• 6 o’yinda 13 ochko — 72.2%lik natija; hali hech qachon JCh saralashlarining hal qiluvchi bosqichlarida 6 ta o’yindan keyin bunday yaxshi qayd etmaganmiz;

• 2018-yilgi saralash siklidagi eng qimmatli ochkolarimizni neytral maydonda Suriyaga va Xitoydagi bahsda boy berganmiz; bugun shu holat ro’y bermadi, ya’ni, Babayanga yetishmagan jihat/ochkolar bugun Katanetsda bor;

• Qirg’iz Respublikasi Bishkekda Eron darvozasiga 2 ta gol urdi; MTJ ning qo’shnilarimiz ustidan xuddi shu hisobdagi g’alabasi va ko’rsatgan o’yini ko’p malomat qilingan edi.

Xulosa: JCh’ga chiroyli futbol ko’rsatib, muxlislarining yuraklarini og’ritmay chiqadigan Osiyodagi yagona jamoa bu — Yaponiya! Qolganlarning darajasi bir-biriga juda yaqin. Minimal hisoblar va og’ir g’alabalardan noliyotganimiz rivojlanayotganimizdan darak aslida. IMHO.

@sabitov_co


Катанецни хоҳлаганча танқид қилиш мумкин: ўйин услуби, янги футболчиларни чақирмаслиги, хатолари, ҳимояга ётиб олиши ва ҳк. Аммо Ўзбекистон бу гуруҳда 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Муҳими, натижа.

@freemanuz


Яна охирги дақиқаларда ҳимоячини туширдими Катанец... Киришиб кетолмаса қийин бўлади.

@freemanuz


Ўткир Юсупов карьерасидаги барча айбларини ювди икки марта пеналти қайтариб.

@freemanuz


Аббос керакли вақтда гол урди. Ўйин жуда қийин кечяпти, лекин шундаям яққол устунлик бизда. Марказий ҳимоячилар, айниқса Алиқулов ва Ҳусанов рақиб ҳужумчиларини зўр қўриқлаяпти — тўп уларга келиши билан олиб қўйишяпти. Бу ҳозирча катта ёрдам беряпти бизга, рақиб биринчи бўлим давомида бирор марта хавфли қарши ҳужумга ўтгани йўқ.

Майдон ҳолати ёмонлиги туфайли фақат юқоридан ўйнашга мажбур бўляпмиз. Бунақа вазиятда бош билан яхши ўйнай оладиган ҳужумчи бўлса фойдали бўларди-ю, унақаси таркибда йўқ-да. Шомуродовда ҳам, Сергеевда ҳам жароҳат. Амонов билан Абдухолиқов эса бироз бошқача услубдаги футболчилар.

Бундай майдонда рақиб жарима майдончасига комбинациялар билан ёриб кириб бўлмайди. Стандартларда марказий ҳимоячилар олдинга ўтиб, гол уриб беришлари мумкин. Ёки узоқдан тепавериш керак. Бошқачасига ҳужум ташкил қилиш қийин.

Юқоридаги инфографика ҳам устунлик тўлиқ бизда бўлганини кўрсатмоқда. Иккинчи бўлимда Катанец бирдан яна Ашурматовни майдонга тушириб, бутун жамоани ҳимояга ҳайдавормаса, ютамиз бу ўйинни)

@freemanuz


Оддий одам: нега Ўзбекистонда туғилдим, АҚШда эмас?

Чиновниклар: яхшиям Ўзбекистонда туғилдим, АҚШда эмас.

@freemanuz


Ўзбекистон терма жамоаси кейинги 5 та ўйининг учтасида меҳмонда ўйнар экан. Ва ҳар бири кучли рақиб. Бизнинг иккинчи ўрин учун асосий рақобатчиларимиз Қатар ва БААда ҳам шундай — 5 тадан 3 таси меҳмонда. Бу ўйинларда фақат Эронга мухлислик қилишимизга тўғри келади.

Катанец олдида мураккаб вазифа турибди. Сўнгги турлар олдидан кўпроқ очко ололмасак, бизга жуда қийин бўлади. Аввал Теҳронда, кейин Дубайда ўйнашимиз керак. БАА ўз уйида ЖЧ йўлланмасига яқин келиш учун бор кучини ташлаши табиий.

Энг сўнгги ўйинни Тошкентда Қатарга, БАА эса Бишкекда Қирғизистонга қарши ўйнашини инобатга оладиган бўлсак, саралашнинг энг муҳим палласида Марказий Осиё-Араб дербисига гувоҳ бўлар эканмиз. Кўп эҳтимол, айнан шу дерби якуний натижани маълум қилади.

Ўзбекистон:
КХДР-Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қирғизистон
Эрон-Ўзбекистон
БАА-Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қатар

БАА:
БАА-Қатар
Эрон-БАА
КХДР-БАА
БАА-Ўзбекистон
Қирғизистон-БАА

Қатар:
БАА-Қатар
Қатар-КХДР
Қирғизистон-Қатар
Қатар-Эрон
Ўзбекистон-Қатар

Гуруҳимиздаги ҳозирги вазият юқоридаги расмда келтирилган.

@freemanuz


Исроил ҳам айни дамда Россия каби босқин мамлакат сифатида ном қозонган. Нимага уни ҳам футболдан четлатишмаган, ҳайронман. Русларни четлатишганининг сабабини энди тушундим, стадионларда конфликт юзага келмаслиги учун қилинган иш экан. Бунинг жабрини мана исроиллик мухлислар кўрмоқда. Уларнинг ҳаётига хавф солинмаслиги учун ҳам, терма жамоа ва барча клубларини мавжуд мусобақалардан четлатиш керак.

@freemanuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Исроилликлар изгой бўлишда давом этмоқда. Бу сафар французлардан калтак ейишибди.

@freemanuz


Охирги дақиқаларда фэйр плей деб қайтардик тўпни. Улар эса ҳужумга ўтиб гол уришди. Қатарлик футболчи вақтдан ютиш учун атайлаб аутга тепганди ўшанда. Қайтариб бермаслик керак эди.

Ашурматовдан яна бир бўш ўйин. Шу ҳимоячи майдонда бўлса, доим юрак ҳовучлаб кузатадиган бўлибман ўйинни. Эронга қарши ўйинда қизил олишига сал қолди, пеналти ишлаб беришига сал қолди. Қирғизларга қарши ҳам жуда бўш ўйнаганди, Катанец иккинчи бўлимда алмаштирворди. Иккинчи гол урганимиздан кейин даров 5 ҳимоячига ўтиш, бўлиб ҳам Ашурматовни тушириш қарорини тушунмадим. Катанец унинг даражасини билиб турганди. Ўзи умуман, мураббийлар сўнгги дақиқаларда ҳимоячини туширмасликка ҳаракат қилишади. Чунки муҳим паллада тезда ўйинга киришиб кета олмаслиги мумкин. Айнан шу ҳодиса рўй берди — унинг хатоси, аниқроғи жарима майдончамиз ичида тўп учун курашда ютқазиб қўйиши рақибимизнинг учинчи голига сабаб бўлди.

Йигитлар катта иштиёқ билан учинчи гол урамиз деб турганида, ҳимояга ётиб олдик. Шу жойда мураббий хатоси билинди.

@freemanuz


Гол урмагунча ҳуштак чалмайман деб чиққан шекл ҳакам...

@freemanuz


Қасос олиш вақти келди)

@freemanuz


Илон Маск нима учун Твиттерни сотиб олганини энди тушундим. Ҳар қандай ижтимоий тармоқ катта куч, ўша кучни назорат қилиш ва ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун уни сотиб олиш — ажойиб ғоя. Президентлик сайлови олдидан пропаганда кучли ишлади твиттерда. Шу иши ортидан Трамп администрациясидан жой олишга яқин турибди энди. Илон братда ҳам сиёсий амбициялар кучли экан. Яқин/узоқ келажакда президентлик учун курашиб ҳам кўрса керак.

@freemanuz


Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушибди.

@freemanuz

20 last posts shown.