Аббос керакли вақтда гол урди. Ўйин жуда қийин кечяпти, лекин шундаям яққол устунлик бизда. Марказий ҳимоячилар, айниқса Алиқулов ва Ҳусанов рақиб ҳужумчиларини зўр қўриқлаяпти — тўп уларга келиши билан олиб қўйишяпти. Бу ҳозирча катта ёрдам беряпти бизга, рақиб биринчи бўлим давомида бирор марта хавфли қарши ҳужумга ўтгани йўқ.
Майдон ҳолати ёмонлиги туфайли фақат юқоридан ўйнашга мажбур бўляпмиз. Бунақа вазиятда бош билан яхши ўйнай оладиган ҳужумчи бўлса фойдали бўларди-ю, унақаси таркибда йўқ-да. Шомуродовда ҳам, Сергеевда ҳам жароҳат. Амонов билан Абдухолиқов эса бироз бошқача услубдаги футболчилар.
Бундай майдонда рақиб жарима майдончасига комбинациялар билан ёриб кириб бўлмайди. Стандартларда марказий ҳимоячилар олдинга ўтиб, гол уриб беришлари мумкин. Ёки узоқдан тепавериш керак. Бошқачасига ҳужум ташкил қилиш қийин.
Юқоридаги инфографика ҳам устунлик тўлиқ бизда бўлганини кўрсатмоқда. Иккинчи бўлимда Катанец бирдан яна Ашурматовни майдонга тушириб, бутун жамоани ҳимояга ҳайдавормаса, ютамиз бу ўйинни)
@freemanuz