Охирги дақиқаларда фэйр плей деб қайтардик тўпни. Улар эса ҳужумга ўтиб гол уришди. Қатарлик футболчи вақтдан ютиш учун атайлаб аутга тепганди ўшанда. Қайтариб бермаслик керак эди.
Ашурматовдан яна бир бўш ўйин. Шу ҳимоячи майдонда бўлса, доим юрак ҳовучлаб кузатадиган бўлибман ўйинни. Эронга қарши ўйинда қизил олишига сал қолди, пеналти ишлаб беришига сал қолди. Қирғизларга қарши ҳам жуда бўш ўйнаганди, Катанец иккинчи бўлимда алмаштирворди. Иккинчи гол урганимиздан кейин даров 5 ҳимоячига ўтиш, бўлиб ҳам Ашурматовни тушириш қарорини тушунмадим. Катанец унинг даражасини билиб турганди. Ўзи умуман, мураббийлар сўнгги дақиқаларда ҳимоячини туширмасликка ҳаракат қилишади. Чунки муҳим паллада тезда ўйинга киришиб кета олмаслиги мумкин. Айнан шу ҳодиса рўй берди — унинг хатоси, аниқроғи жарима майдончамиз ичида тўп учун курашда ютқазиб қўйиши рақибимизнинг учинчи голига сабаб бўлди.
Йигитлар катта иштиёқ билан учинчи гол урамиз деб турганида, ҳимояга ётиб олдик. Шу жойда мураббий хатоси билинди.
@freemanuz