Forward from: Alimoff
Apple Watch бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди
АҚШда бир аёл юрак ритми бузилганини билмаган ҳолда юрган. Унга бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмаган, аммо унинг Apple Watch соати аритмия — юрак ритмининг бузилиши белгиларини аниқлаб, пуш-билдиришнома чиқарган. Шу сабабли, аёл тезда шифокорга мурожаат қилган ва ўз вақтида тиббий ёрдам олган. Шифокорлар аритмия эрта аниқланганини тасдиқлашган, бу эса унинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган.
Бу ҳолат ягона эмас. Apple Watch соатларининг ҳаётни сақлаб қолишдаги ўрни тобора кўпроқ эътироф этиляпти. X/Twitter ижтимоий тармоғида бошқа фойдаланувчилар ҳам ўхшаш тажрибаларини баҳам кўришган. Айримлари соатлар автомобиль ҳалокатлари ҳақида огоҳлантирганини, бошқалари эса касалхонада аниқланмаган аритмияни топишга ёрдам берганини айтишган.
Apple Watch соатларидаги ЭКГ функцияси юракнинг электр фаоллигини кузатади ва ноодатий юрак уришлари ҳақида огоҳлантиради, бу эса ўз вақтида тиббий кўрикка мурожаат қилишга имкон беради. Шу боис соғлиқни назорат қилишда бу соатларнинг аҳамияти ортиб боряпти.
Apple сила!😎
🧠@nurbekalimov