⚡️АДВОКАТ ХАЙРУЛЛО ҚОСИМОВ:
"Олий судга савол:
Олий суд Пленумининг 16.12.2024 йилдаги 36-сонли “Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ги қарорининг 5-банди 3-хатбошисида “Суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноят аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади” деб белгиланди.
Бироқ жиноят аниқланган пайт сифатида қайси пайт назарда тутилганлиги ҳақида тушунтириш берилмаган. Буни Жиноят кодекси нормалари орқали ҳам аниқлаб бўлмайди, чунки кодексда аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланадиган жиноятлар ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.
Яъни, бу ерда қайси пайт назарда тутилмоқда: Ҳаракат жиноят деб топилиб, жиноят иши қўзғатилган пайтми ёки ваколатли орган вакиллари, масалан кадастр органлари томонидан қурилиш ишлари қилинганлиги аниқланган пайтми?
Олий суддаги қонун ижодкорларидан ўзлари чиқарган қонунга тушунтириш беришларини сўраб қоламиз", дейилади мурожаатда.
🔘🔘🔘
Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ