⚡️КЕЧА, 12 ФЕВРАЛДАН ЭЪТИБОРАН, ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН УМИДБАХШ БЎЛГАН "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИ" ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ:
🔹995-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни:
https://lex.uz/docs/7211302?ONDATE=12.02.2025
Бундан 3 ой аввал, Президент Шавкат Мирзиёв 2024 йилнинг 8 ноябр куни имзолаган «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун расман кучга кирди. Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 17 сентябрь куни қабул қилинган ва Сенат томонидан 30 сентябрда маъқулланган. У уч ойдан сўнг — 2025 йил 12 февралда кучга кириши белгиланганди.
1998 йилдаги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун ўрнини босувчи ушбу қонун қишлоқ хўжалиги кооперативларини тузиш, аъзоликка қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудитдан ўтказиш, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, давлат ва кооперативлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатда қишлоқ хўжалиги кооперативи қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритиш мақсадида жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг пай усули асосида кўнгилли равишда бирлашувидан ташкил топган мустақил тижорат ташкилоти сифатида белгиланган.
Кооператив юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Пай — қишлоқ хўжалиги кооперативи мол-мулкининг муайян номинал қийматга эга бўлган, ташкилот аъзосининг мол-мулкни шакллантиришдаги иштироки миқдорини акс эттирувчи қисмидир. Пай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк кўринишида бўлиши мумкин. Пай бадали овоз бериш ҳуқуқини ва кооператив фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Бундай кооперативларнинг асосий мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва кооператив аъзоларининг даромадларини кўпайтириш учун ресурслар ва кучларни бирлаштириш ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи камида етти нафар жисмоний ва (ёки) юридик шахс томонидан тузилиши мумкин. Шунингдек, камида уч кооперативдан иборат қўшма кооператив ҳам ташкил этилиши мумкин.
Кооператив тузишга қарор қилган жисмоний ва юридик шахслар таъсис қўмитасини тузишлари лозим. Ушбу қўмитанинг асосий вазифалари кооператив устави лойиҳасини тайёрлаш ва бўлажак кооператив таъсисчиларининг таъсис йиғилишини ўтказишдан иборат.
Таъсис йиғилишида асосий қарорлар қабул қилинади: устав тасдиқлаш, кооперативни расман тузиш ва унинг сафига аъзоларни қабул қилиш. Жисмоний шахслар учун тўлиқ исм ва манзиллар, юридик шахслар учун эса уларнинг вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилади.
16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек кооператив устави талабларига жавоб берадиган юридик шахслар кооператив аъзолари бўлиши мумкин. Агар кооператив уставида бундай тақиқ бўлмаса, ушбу ташкилотнинг аъзоси бир ёки бир нечта кооперативда аъзо бўлиши мумкин.
Кооперативга алоқадор бўлмаган жисмоний шахслар ва компаниялар ушбу ташкилотга инвестор сифатида кириши мумкин.
Қонун билан қишлоқ хўжалиги кооперативи бошқарув органларининг, шу жумладан, кооператив умумий йиғилиши, бошқаруви ва кузатув кенгашининг аниқ вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Ҳужжатда қишлоқ хўжалиги кооперативига кириш ва ундан чиқиш, кооператив аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ҳисоботини юритиш, пай бадалларини тўлаш билан боғлиқ қоидалар ҳам ўз аксини топган.
Кооператив қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, шунингдек қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Аввалроқ лойиҳани ишлаб чиқувчилар ҳужжатга кооперативларнинг уюшмага мажбурий аъзолигини киритишга уринган эди, бироқ Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов бундай уюшмани «кооперативлар вазирлиги» билан таққослаб, бунга қарши чиққанди.
Натижада уюшмаларни тузишга бағишланган боб чиқариб ташланди ва 54-модда билан алмаштирилди. Унга кўра, кооперативлар умумий манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун кооперативлар уюшмаларига бирлашиши мумкин.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ