⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ: Ер ислоҳотининг навбатдаги босқичи бошланмоқдами? Фермерлар ерини яна "ихтиёрий" топширадими? Топширишдан бош тортишса-чи?
Қабул қилинган фармонга кўра, тажриба-синов тариқасида 6та ҳудудда ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда “E-auksion”да савдоларга чиқарилади.
Савдоларда яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор-йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин.
Ернинг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Ер участкасини эгаллаган ғолиб нима экишини ўзи белгилайди (пахта ё ғаллани ўзи истаса, экади).
Таклиф этилаётган тажриба бўйича айрим мулоҳазалар:
Ер участкасига талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона бўлса, унинг камида 51%и Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиши ёки чет эл фуқароларининг аукционда иштирок этишини чекловчи қоида киритилмаган, феълан айтайлик, Хитой ё Россия фуқаролари ёки уларнинг назоратидаги компания ер участкасини ўз назоратига олиши мумкин бўлади. Жуда кўп мамлакатларда тегишли хатарларни инобатга олиб, қишлоқ хўжалиги ер участкалари бўйича назорат пакети мамлакат резидентлари ихтиёрида бўлиши ҳақида нормалар мавжуд.
Тажриба биринчи босқичда туман ҳокимликлари тасарруфидаги, 2025 йил ва ундан кеийнги йилларда эса бўш ер участкаларида жорий этилиши белгиланган. Бўш ер участкаси дейилгани қайси тоифа ва кимнинг назоратидаги ер майдонлари эканини контуригача аниқлаштирилиши керак бўлади. Акс ҳолда, тийиб туриш ва ҳисобдорлик мавжуд бўлмаган маҳаллий ҳокимликларда чексиз манипуляциялар бошланиб кетишига йўл очилади.
Фермерлар ерини яна "ихтиёрий" топширадими? Топширишдан бош тортишса-чи?
Ҳужжатнинг энг қизиқ жойи 4-бандидан бошланади.
Унга кўра, фермер хўжалиги ҳозирда фойдаланаётган жами ер майдонининг ўртача 80 фоизидан ихтиёрий равишда воз кечиб, ушбу ер участкаларини туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказиши керак. Қолган 20 фоиз ер майдони фермер хўжалигининг ўзига янги тажриба асосида яна 49 йилга ижарага берилади. Бунинг учун фермер хўжалиги ер майдонининг ўзига қоладиган қисми учун ер участкаси норматив қийматининг 50 фоиз миқдоидаги маблағни 15 кун ичида тўлиқ тўлаши зарур.
Юқоридаги қоидалар Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятининг 6 та туманида қўлланилишига розилик берилган (3-илова).
Тўғриси, мен билмадим, қайси фермер хўжалиги ўз ихтиёри билан ерининг 80%ини топшириб, яна қолган 20%ига ижара тўлашга рози бўлади? Уни бунга ундайдиган мотивлар нима бўлиши мумкин? 80% деган рақамлар қаердан келди, 20% рақами кимдан чиқди? Бу амалдаги қонунчиликка, мулк ҳуқуқини ҳимоя этадиган нормаларга қанчалик тўғри келади? Одамлар кейин доимийга айланадиган бу ғаройиб тажриба натижаларига ишонадими? Ўзи умуман, кимдандир ерни олиб қўйиб, бошқасига бериш орқали самарали мулкдор яраладими?
Ҳужжатнинг кичик бандларидан бирида фермерлар бунга "қизиқиш билдирган тақдирдагина амалга оширилиши" кўрсатилган. Лекин биз биламизку, суд йўқ, қонун йўқ, ҳокимлар яккаҳукмронлиги ўрнатилган жойларда фермерларга нисбатан қандай маъмурий босимлар ишлатилишини? Фермерлар рози бўлмаса, ҳокимиятга қарши курашда уларнинг имкониятлари ва ресурслари тенг эмаслигини била туриб, бу авантюрага бориш мумкинми ўзи?
Беихтиёр, 2003 йилдан 2016 йилгача аввал йириклаштириш, кейин майдалаштириш, кейин мақбуллаштириш баҳонасида фермерлардан ерни тортиб олиш бўйича қўлланилган ойболта чоралари эсга тушади. Қўрқади одам, наҳотки яна бир думалаб ўша усулларга қайтмоқдамиз?
Наҳотки, йиллар давомида ер майдонига турли ва тинимсиз ўзгартириб борилган ҳуқуқлар орқали эгалиб қилиб келган, шунча яхши ва ёмон замонларнинг ва зўравонларнинг чиғириғидан омон чиққан фермер хўжаликларининг Ер ислоҳоти пайтида устувор ҳуқуқини таъминлаш мумкин эмас?
Ҳа, ҳужжатнинг бешинчи банди мазкур тажриба тизимнинг 2025 йил кузги мавсумдан бошқа ҳудудларга ҳам тадбиқ этиш имкониятини беради. Ҳаммаси ҳали олдинда.
🔹5 феврал, 2025 йил.
🔘🔘🔘
Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ