⚡️БИЗНЕС-ОМБУДСМАН: Фермер хўжалигига ортиқча ҳисобланган пул маблағи қайтарилди ва кредит шартномаси муддати узайтириб берилди.
Бизнес-омбудсманга фермер хўжалиги (номи очиқланмаган) томонидан кредит шартномасининг пролонгация қилиниши ҳамда кредит графигидан ортиқча ундирилган пул маблағи қайтарилишида амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилинган.
Аниқланишича, “Агробанк” АТБ Навоий вилоят бошқармаси томонидан фермер хўжалигига томчилатиб суғориш технологиясини сотиб олиш учун 40476 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Ўрганиш давомида кредит графигидан ортиқча ҳисобланган 1 371,4 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи тадбиркор ихтиёрига қайтарилиши ҳамда кредит шартномаси муддатини узайтириш масаласидаги фермер хўжалигининг мурожаати ижросиз қолдирилганлиги маълум бўлди.
Вакил девони ходимлари аралашуви билан “Агробанк” АТБ Навоий вилоят бошқармаси томонидан фермер хўжалигига кредит графигидан ортиқча ҳисобланган 1371,4 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи тадбиркор ҳисоб-рақамига қайтарилиши ҳамда кредит шартномаси муддати 2 йил муддатга пролонгация қилиниши таъминланди, дейилади хабарда.
🔷 ЭСЛАТМА: Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
Агар фаолиятингизда турли тўсиқларга учраётган бўлсангиз, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, тадбиркорлар виртуал офиси ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ