⚡️ДОЛЗАРБ МАЪЛУМОТ: Ғалла экинларида январ охири-феврал ойларидаги озиқлантириш тадбирлари.
Ғалла ниҳоллари тўла туплаган майдонларга карбамид ўғитидан гектарига 100 кг дан, агар аммиакли селитра ёки сульфат аммоний ўғитидан бериладиган бўлса, гектарига 150 кг дан берилиб, суғоришни шарбат билан ўтказиш тавсия этилади. Арзон ва самарали бўлган биологик усулда эса, таркиби биологик азот бўлган "Бактомин" биостимуляторининг суспензия ишлови сифатида қўлланилиши минерал азотли ўғитлар сарфини 70-80% га қисқартиради. Бунда тунги ҳарорат +5°С дан юқори бўлиши талаб этилади.
Айрим сабабларга кўра, экиш олдидан фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантирилмаган ёки ғалла кеч экилган майдонларга соф ҳолда 60-70 кг дан фосфорли ва 60 кг дан калийли ўғитларни солиш тавсия этилади. Бунда аммофос бериладиган бўлса, физик ҳолда 200 кг/га, оддий суперфосфат бериладиган бўлса, 500 кг/га миқдорда берилади. Арзон ва самарали бўлган биологик усулда эса, таркиби фосфор ҳосил қилувчи 3 та бактериялардан иборат бўлган "Фосфомакс" биостимулятори қўлланилганда минерал фосфорли ўғитларнинг ўрнини 80%гача қоплаши илмий исботланган.
Калийли ўғит сифатида калий хлор ўғитидан 100 кг/га миқдорида берилиши тавсия этилади. Озиқлантирилган майдонларни енгил, кўллатмай суғориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ғаллачиликдаги энг муҳим агротехник тадбирларидан бири, бу – ғалла майдонларида азотли ўғитлар билан навбатдаги иккинчи озиқлантиришни амалга ошириш ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 40 фоизини, яъни физик ҳолда аммиакли селитра ҳисобида гектарига 300-320 кг меъёрда озиқлантиришни 15-20 февралга қадар якунлаш керак.
Озиқлантириш ўтказилган ғалла майдонларига тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир минтақа шароитидан келиб чиқиб, гектарига 600-700 куб.м меъёрда озиқлантириб, суғориш ишларининг шарбат усулида амалга оширилиши берилган ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ