⚡️НАВОИЙДА АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ: Фермерга қўлланилган 343 миллион сўмлик жарима бекор қилингани хабар қилинмоқда.
Қизилтепа тумани адлия бўлимига тумандаги “Тонг юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари солиқ идораси томонидан қўлланилган молиявий жаримани бекор қилиш юзасидан мурожаат қилди.
Натижада адлия иш юритувига олинган мурожаатга асосан Навоий туманлараро маъмурий судига “Турон юлдузи” фермер хўжалиги манфаатида даъво ариза киритилди.
– Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, Навоий солиқ бошқармаси томонидан фермер хўжалигида сайёр солиқ текширувини ўтказиш мақсадида 2024 йилнинг 13 мартидан 10 иш кунига 2 нафар солиқ ходими хизмат сафарига юборилган ва фермер хўжалиги фаолияти тафтиш қилинган, – дейди Қизилтепа тумани адлия бўлими бошлиғи Абдували Асадов.
–2024 йилнинг 27 март куни тузилган сайёр солиқ текшируви далолатномасига кўра, солиқ тўловчи ҳисобланган “Турон юлдузи” фермер хўжалиги томонидан 1 миллиард 591 миллион 930 минг 900 сўмлик товар моддий бойликлар реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги ҳамда 1 миллиард 259 миллион 540 минг 900 сўмлик товарлар, яъни ун ва ем маҳсулотлари кирим қилинмасдан реализация қилинганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, фермер хўжалиги томонидан ун ва ем маҳсулотлари ўзига тегишли бўлган балиқ ҳавзасида боқилаётган балиқларга берилган. Бу ҳақда бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари расмийлаштирилган. Аммо солиқ идораси томонидан бу ҳужжат инобатга олинмасдан, фақатгина хўжалик раҳбарининг товар моддий бойликлар қолдиғи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тилхатига асосланган ҳолда фермер хўжалигига жами 343 миллион сўмлик молиявий жарима қўлланилган.
Ўрганишлар давомида тўпланган ҳужжатларга асосан суд солиқ идораси томонидан фермер хўжалигига қўлланилган молиявий жаримани бекор қилди, дейилади ЎзА хабарида.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ