⚡️2025 ЙИЛДА СОЛИҚ СИЁСАТИ: Ер солиғининг базавий ставкалари ва дизель ёқилғиси учун акциз солиғи 10 фоизга оширилади ҳамда бошқа кутилаётган ўзгаришлар...
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджетнома лойиҳасида 2025−2027 йилларга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини тақдим этди.
2025 йил учун даромад солиғи (15 фоиз), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12 фоиз), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотлари — 25 фоиз, бошқалар — 12 фоиз), айланмадан солиқ бўйича амалдаги ставкалар сақланиб қолади. Шунингдек, автомобилларнинг мамлакат бўйлаб транзити учун йиғим ва спиртли ичимликларни сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳам ўзгаришсиз қолиши кутиляпти.
Бундан ташқари, ҚҚС (12 фоиз), қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи (0,95 фоиз), юридик шахслар учун мол-мулк солиғи (1,5 фоиз), қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун фойдаланилган сув ҳажмига солиқлар (100 сўм) ставкалари ҳам ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Шунингдек, ҳисоблагичлар ва сувни тежовчи технологиялар мавжуд бўлмаганда тарифга 1,1 баравар оширувчи коэффициент қўлланиши кутилмоқда (ҳозирда 1,5).
1 апрелдан нефть маҳсулотлари (бензин, авиакеросин, дизель ёнилғиси, экологик тоза дизель ёнилғиси), двигатель мойлари ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиғини 10 фоизга ошириш режалаштирилган, бу «уларнинг чакана нархларига сезиларли таъсир кўрсатмайди», дейилади лойиҳада.
1 январдан маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда (Кенгашлар 0,5 гача пасаювчи коэффициент қўллаши мумкин).
Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғининг базавий ставкаларини 10 фоизга ошириш кўзда тутилган.
2023 йилда жорий этилган айланмадан олинадиган қатъий солиқ ставкаларини ошириш режалаштирилганди, улар 2026 йил 1 январгача амал қилади (бунгача улар муддатсиз жорий қилинганди).
Йирик солиқ тўловчилар тоифасидаги юридик шахслар учун ҚҚСнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартибини (7 кун) умумий тартибга (30 кун) ўтказиш таклиф этилмоқда. Солиқ тўловчилар тоифасидан қатъи назар, ҚҚС бўйича салбий фарқ суммасининг барча солиқ тўловчилар учун бир хилда қоплаб берилиши таъминланади. Бундан ташқари, йирик солиқ тўловчилар товарларни импорт қилишда ҚҚС суммасини ўзаро ҳисобга олиш бўйича қўшимча имкониятини сақлаб қолади, дейилади хабарда.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ