Forward from: Ustoz Kundaligi
Танишлар қадри
Социолог Грановетер ўзининг машҳур "Нозик Алоқалар Кучи" (The Strength of Weak Ties) асарида ажойиб маълумот келтиради:
Унга кўра меҳнат бозоридаги муваффақиятингиз нечта яқин дўстингиз борлигига эмас, балки умумий танишлар сонига боғлиқ экан.
Грановетер, айниқса, иш топиш, инновация қилиш ва касбий ривожланишда кучли алоқалардан (яқин дўстлар ёки оила) кўра заиф алоқалар (танишлар) муҳимроқ эканини таъкидлайди:
1-сабаб: Яқин дўстлар одатда сизга ҳамфикр ҳисобланиб, гапингиз бир жойдан чиқади. Вазиятга бошқа тарафдан қарай олмайсиз. Аксинча, узоқ танишлар эса ўзгача фикрлаш билан дунёқарашингизни кенгайтиради.
2-сабаб: Дўстлар кўп ҳолатда сиз билан бир ижтимоий табақага оид бўлади (бой, ўрта ҳол, камбағал). Танишлар эса турли қатлам вакиллари бўлгани туфайли сиз кўрмаётган имкониятларни очиб бериши мумкин.
3-сабаб: Яқин дўстлар одатда сизга яқин манзилда яшайди. Танишлар эса турли манзилдан бўлгани боис сиз учун кўприк вазифасини бажариб бериши мумкин.
4-сабаб: Танишлар кўпроқ турли касбларда ишлагани туфайли сизга янги иш ўринлари ҳақида тезроқ хабар бериши мумкин. Тадқиқотга кўра 56% ишчилар ўз ишхоналарини дўстлари эмас, узоқ танишлар орқали топгани аниқланади.
5-сабаб: Яқин дўстлар кам, танишлар эса кўплиги. Сизда 2 та дўстингиз ва 20 та танишингиз бор дейлик. 20 та танишингизни 2 тадан чин дўсти бор. Шунда сиз танишларингиз орқали 40 та одамга алоқага чиқа олишингиз мумкин.
Қиссадан ҳисса
Таниш билишни кўпайтир!
P.s: Дўст керак эмас дейилмади. Карьерадаги муваффақият учун кўпроқ танишлар орттириш керак демоқчи эдик.
Фойдаландим: The Strenght of Weak Ties
Ўзимдан ҳам озгина қўшдим)
@Ustoz_kundaligi