Ўзбекистонда сўнгги икки йилда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 25 фоизга камайди
Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар сони қисқариб бормоқда. Бунга Статистика агентлиги маълумотларини ўрганган "Kunuz" сайти эътибор қаратди.
2025 йил 1 феврал ҳолатига, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 431,5 мингтани ташкил этган. Бу – бир йил олдингидан 10,7 фоизга, 2 йил олдинги кўрсаткичдан 24,6 фоизга кам. Улардан 367,3 мингтаси – тадбиркорлик субъектлари, шундан 363,6 мингтаси кичик корхона ва микрофирмалардир.
Айни пайтда, янги ташкил этилган корхоналар сони ҳам камаяпти. 2021 йилда 103 мингга яқин янги корхона ва ташкилот очилган бўлса, 2022 йилда 94 минг, 2023 йилда 89 минг, 2024 йилда 80 мингга яқин янги корхона рўйхатдан ўтказилган.
Аввалроқ Марказий банк “Бизнес кайфияти шарҳи”ни эълон қилганди. Унга кўра, 2024 йилнинг 4-чорагида “бизнес муҳити яхшиланди” деб ҳисобловчи тадбиркорлар сони камайган. Сўровда қатнашганларнинг 53 фоизи жойларда бизнес муҳити яхшиланганини билдирган, 3-чоракда эса бундай деб ҳисобловчилар сони 57 фоиз бўлган.
🔥@fayzboguz