Ўзбекистонда оширилган нарх эвазига чиройли рақамли ID-карта, паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини сотиб олиш мумкин бўлади
Ички ишлар вазирлиги фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳноманинг оширилган тўлов ставкалари бўйича комбинациялашган рақамларни бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Лойиҳада қайд этилишича, бугунги кунда фуқароларда ўзлари хоҳлаган рақамлар комбинациясига эга бўлган идентификацияловчи ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти, ҳайдовчилик ва автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишга талаб ошиб бормоқда.
Ўзбекистон фуқароси, доимий яшовчи хорижий ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификацияловчи ID-карта рақамини оширилган ставкада ахборот тизимидан сотиб олиш схемаси қуйидагича:
- Талабгор ЯИДХП ёки электрон платформадан рўйхатдан ўтади;
- электрон платформага жойланган рақамни танлайди;
- танланган рақам учун тўлов амалга оширилиши ҳақида инвойс рақами тақдим этади;
- тақдим этилган инвойс рақамига белгиланган маблағларни тўлиқ миқдорда ўтказади;
- тўлов амалга оширилгандан сўнг сотиб олинган ID-карта рақами талабгорнинг ЖШШИР рақамига боғланади ва бу ҳақида шахсий кабинетига хабар юборилади;
- хабар келгандан сўнг талабгор 90 кун ичида ўзига қулай бўлган маълумотларни йиғиш пунктларига бориб, ID-карта олиш бўйича мурожаат қилади ва ўрнатилган тартибда ID-карта расмийлаштириб берилади.
🔥@fayzboguz