Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғоналик машҳур тадбиркорнинг ўғли эканлиги айтилаётган шахс қидирувга берилди
Фарғона шаҳридаги компютер клубида шовқин солиб, бошқаларга халақит қилган 8 нафар йигит улардан тинчланишни сўраган ходимларни калтаклади.
Клубда шовқин-сурон кўтариб, фуқароларни калтаклашни бошлаган йигит ўзини «Отабек Валломов» деб таништирган ҳамда “керак бўлса клубни сотиб олиши”ни айтган.
Манбага кўра, у фарғоналик машҳур тадбиркор Бахтиёр Валломовнинг ўғли. Валломов 2018 йилда Марғилондаги “Файз-бинокор Олтиариқ” корхонаси раҳбари ўринбосари сифатида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвонини олган.
"KunUz ҳолатга ойдинлик киритиш учун Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати билан боғланди. ИИБ расмийси ҳолатдан хабари йўқлигини, ўрганиб маълумот беришини билдирди", деб ёзилади мақолада.
Қайд этилишича, Валломовга ҳозирда Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми (баданга ўртача оғир шикаст етказиб, безорилик қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбланиб, қидирувга берилган. Ишқилиб, шахсни қидирувга берганларнинг ўзлари бу ҳақда хабардор бўлсалар бўлди.
🔥@fayzboguz