Тошкентда деярли ҳар куни ҳаво сифати инсон саломатлиги учун хавфли даражада қоляпти. Шаҳар аҳли тармоқларда ва кўрсатувларда нолиса-да, касалхоналарда “аллергия” навбатлари кўпайса-да, бирон масъул идора ҳавони яхшилаш учун чора кўраётгани сезилмайди. Бир вазир ҳатто “ёқмаса, кетсин” деганди. Балки амалдорларга ифлос ҳаво ёқар.
Ҳаво ислоҳотларига аслида Тошкент ҳокими етакчилик қилиши керак, лекин ундан ҳам бу борада садо чиқмайди. Оддий аҳолининг, ҳатто зиёлиларнинг боши қотган. Ёмон ҳаво мия функциясини пасайтириб, бошни ҳам қотириш хусусиятига эга.
2019 йилда Индонезия пойтахти Жакартанинг 30дан ошиқ яшовчиси ҳаво ифлослиги туфайли ҳукуматни судга беришганди. Икки йил давом этган бу ғайриоддий ва тарихий суд ишида улар ғолиб чиқишди. 2021 йилда Жакарта туман суди Индонезия президенти, ҳудудий ҳокимлик ва қатор идораларни айбдор деб топди, жаримага тортди ва қатор чораларни қилишга буюрди.
Ҳозир Жакарта жа жаннатнинг ҳавосидек тоза бўлмаса-да, “мўътадил” шаҳарлар сафига тушган. Ҳукуматнинг айтишича, аниқ стратегия ишлаб чиқилган: паст эмиссияли ҳудудлар белгиланган (машина кириши тақиқланади), машиналар текшируви йўлга қўйилган, жамоат транспортида электр ва газда юрувчи транспорт кўпайган, кўплаб дарахтлар экилиб, йўловчи йўлаклари кенгайтирилган. Ҳар бир шаҳарнинг ўз ечими бор, Тошкентда бу бошқача бўлиши мумкин, буни бир жойга йиғилиб аниқлаб олиш ва чораларни қабул қилиш — экспертларнинг иши. Халқаро тажриба деган секси гап яна керак бўлса, халқаро тажриба ҳам етарли, ўпкангга сиққанича ол.
Жакарта суд иши “муаммо — ҳаракат — ечим” формуласи қандай ишлашига шунчаки бир мисол. Албатта, унда ҳам судлар мустақиллиги ва фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари учун демократик тарзда кураша олиши муҳим рол ўйнаган. Лекин, унда ҳам арздорлар ғалабага қаттиқ умид қилишмаган, охирги чора дея охиригача боришган.
Ибрат Сафо
🔥@fayzboguz