Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади
Сенат бир йилдан кўпроқ муддатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Тегишли модда билан айбдор деб топилган шахслар 10 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қòмитаси раиси раиси Қутбидин Бурханов комиссия томонидан киритилган ўзгаришларга изоҳ берди. Унинг қайд этишича, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириши ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинган.
«Келишув комиссиясида фуқароларнинг ушбу ҳуқуқи чекланмаслиги кераклиги ҳақида якдил хулосага келинган. Яъни, фуқаролар орган ходимларининг хатти-ҳаракатини бемалол тасвирга тушириши ҳам, ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ҳам мумкин. Орган ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда, бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти. Қонун фақатгина ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмасликни, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва ҳолатни бузмасликни, монтаж қилмасликни талаб этмоқда», — деди сенатор.
Қонун Сенат томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилди.
Сенат бир ойлик таҳлилдан кейин унга турли тузатишлар киритмоқда. Яъни унда хатолар борлиги тан олинмоқда. Аммо негадир Парламент депутатлари ушбу қонун лойиҳасини бир зумда уч ўқишда қабул қилиб қўйган эди. Нормал жамиятларда сўз эркинлигига дахл солувчи қонунга “яшил чироқ” берган парламент аъзолари нолегитим деб эълон қилиниб, тарқатиб юбориларди. Ит ҳам танимайдиган ўзбек депутатлари эса бундай фалаж системада бемалол ўзини хавфсиз ҳисоблаши мумкин.
🔥@fayzboguz