Абхазияда йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда. Тан олинмаган республика президенти истеъфога чиқиш арафасида
Абхазияда Россия билан «инвестиция битими» ратификация қилинишига қарши намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллади. Бунинг фонида президент Аслан Бжания истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди.
Бжания намойишчилар ҳукумат биноларини бўшатиши шарти билан истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди. Бироқ мухолифат етакчиларидан бири Адгур Арзинба Аслан Бжания лавозимидан кетмагунча улар тарқалмаслигини айтди.
Намойишчилар ва милиция ўртасидаги тўқнашувларда камида 14 киши жароҳатланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тухум ва шишалар улоқтирилди, ходимлар бунга жавобан тутунли граната ишлатди.
Акция иштирокчиларининг босими остида ҳукумат инвестиция битими лойиҳасини парламентдан қайтариб олишга ваъда берди.
Норозиликлар сабаби
30 октябрь куни Москвада Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва Абхазия бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт вазири Кристина Озган Россия компанияларига Абхазия ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини берувчи келишувни имзолади.
Мухолифат етакчиларидан бири, президентликка собиқ номзод Адгур Арзинбанинг таъкидлашича, республикада 2014 йилдан буён инвесторлар учун кафолатлар, алоҳида шартлар ва имтиёзлар назарда тутилган инвестиция қонуни мавжуд. Унинг сўзларига кўра, янги битим Абхазиянинг иқтисодий суверенитетига ҳалокатли таъсир кўрсатадиган квартиралар сотувини қонунийлаштиришга қаратилган.
Мухолифат назоратсиз қурилишнинг ўсиши уй-жой нархини ошириб, маҳаллий аҳолининг бадавлат россияликлар олдидаги ҳуқуқларини чеклайди, деб ҳисоблайди.
Абхазияда мухолифатнинг саъй-ҳаракатлари эвазига Янги Абхазия қурилмайдиган бўлди.
🔥@fayzboguz