Жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш таъминланади
Ҳукумат қарори (ВМҚ-103-сон, 21.02.2025 й.) билан “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган этиб белгиланди.
Қуйидагилар ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос бўлади:
➖ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);
➖унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
➖унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
➖мулкий зарар етказилганлиги.
Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қуйидаги миқдорларда тўланади:
🔹шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда - БҲМнинг 100 баравари (37.500.000 сўм) миқдорида;
🔹шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда, ногиронлик гуруҳига кўра:
▪️I гуруҳ - БҲМнинг 80 баравари (30.000.000 сўм) миқдорида;
▪️II гуруҳ - БҲМнинг 70 баравари (26.250.000 сўм) миқдорида;
▪️III гуруҳ - БҲМнинг 50 баравари (18.750.000 сўм) миқдорида.
🔹 ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:
▪️оғир даража - БҲМнинг 35 баравари (13.125.000 сўм) миқдорида;
▪️ўрта даража - БҲМнинг 35 баравари (13.125.000 сўм) миқдорида;
▪️соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража - БҲМнинг 25 баравари (9.375.000 сўм) миқдорида.
Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) уни таъминловчи орган томонидан уни олган кундан бошлаб, 10 сутка ичида ижро этилиши лозим.
Бир йўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.
Ушбу қарор 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari