Фарғона вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Фарғона вилоят судларининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Фарғона вилояти судлари жамоаси 26 январь - Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан барча соҳа вакилларини самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш:
@fargonaviloyatisudlari


Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судяси лавозими жорий этилишига доир Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Тергов судялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарзандининг қотилига айланган отага тайинланган 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси апелляция инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилди

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Forward from: YURIDIK PLATFORMA
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энди бир йил ичида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади

Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

👉@yuridikplatforma


Давлат божини тўлашга оид қонунчиликка ўзгартиришлар киритилмоқда

Қонун билан иссиқлик ва электр энергияси таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорликни ундириш юзасидан судларга киритилган даъволар, аризалар ва шикоятларни давлат божини тўлашдан озод этишни назарда тутувчи нормалар киритилмоқда.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан

Билдиришда суд мажлиси белгиланган вақтда бошланмаганлигидан норозилик билдирилган.

Ҳақиқатан ҳам 2025 йил 23 январь куни соат 10:30 га белгиланган суд мажлиси белгиланган вақтда бошланмаган. Судланувчиларнинг иккинчи ҳимоячиси белгиланган вақтга етиб келмаганлиги сабабли ишни кўриш тўхтатиб турилган. Бу ҳақида тарафларга ва ҳимоячи О. Хабибуллаевга маълум қилинган.

Ҳимоячи Ф. Қурбонова суд биносига 12:20 да етиб келган бўлса-да, ҳимоячи О. Хабибуллаев кетиб қолганлиги ҳамда жабрланувчи суд мажлисига келмаганлиги сабабли ишни кўриш 2025 йил 30 январь куни соат 10:30 га қолдирилганлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Безорилик ва транспорт воситасини олиб қочиш жиноятларини содир этган шахсга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Telegram


⚡️Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, "дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  2025 йил 23 январдаги фармойиши билан:

Абдурахман Бакаевич Сафаев ёзма аризасига  асосан Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан;

Жамшид Шухратиллоевич Хомидов ёзма аризасига асосан Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, шу кунги фармойишига мувофиқ:


Новруз Бабакулович Рахманов - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Сардор Тахирович Жўрабоев - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Абдуносир Абдухамитович Игамбердиев - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Зоир Аманович Рустамов - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Forward from: YURIDIK PLATFORMA
⚡️Битмаган уй учун ҳам кредит ёки субсидия олиш мумкин бўлади, шунингдек мигрантларга ҳам ипотека кредити берилади

➖девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

➖Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

➖Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

➖Ипотека кредити ажратишда хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратилади.

👉@yuridikplatforma


“Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган “Судья ва ёшлар” учрашувида Фарғона вилоят суди раиси Акром Утаев, вилоят маъмурий суди раиси Д.Махаматов, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва ёшлар иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят судлари раислари соҳадаги ислоҳотларга тўхталиб, судьялик касбининг масъулиятини, адолат, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамиятини, келгусида мазкур тизимда фаолият олиб боришни истаган ёшлар чуқур билим олишга интилишлари, ўз устида тинимсиз ишлашлари зарурлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг, вилоят суди кадрлар бўлими бош консультанти Д.Акрамов суд тизими ҳамда суд тизимидаги ходимлар учун яратилган шароит ва имкониятлар, ижтимоий кафолатлар, шунингдек "Бўлажак суд ходимлари клуби" тўғрисида маълумот берди.

Тадбир доирасида, вилоят суди раислари ва ёшлар ўртасида жонли савол-жавоб бўлиб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалалари, қонунларнинг қўлланилиши ва суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақида саволлар беришди.

Суд тизими вакиллари бу саволларга атрофлича ва тушунарли тарзда жавоб бериб, ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган очиқ мулоқотни таъминладилар. Ушбу жонли мулоқот ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, суд тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг сайёр суд мажлисида бир гуруҳ маҳкумларга оид тақдимномалар кўриб чиқилди

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Айни вақтда Фарғона вилоят судлари раислари ва Фарғона давлат университети талабалари иштирокида судья ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтмоқда

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Forward from: YURIDIK PLATFORMA
⚡️Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетлари ташкил этилади

Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди.

Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.

Хорижда 5 минг нафар педагог малакаси оширилади.

👉@yuridikplatforma


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ / Сожида Пирхонова Фарғона туманлараро маъмурий суди қарорига ўз муносабатини билдириб, миннатдорлигини айтди

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, туманлараро (туман) судлари судьялар ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Фарғона вилоят бўлими эксперт мутахассислари иштирокида семинар машғулоти ўтказилди

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✔️ Олий суд Пленумининг ер билан боғлиқ қарорида малакалашнинг ўзига хос жиҳатлари ва ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлари тушунтирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

🟢Хусусан, қарорда Жиноят кодексининг 229-1-моддаси диспозициясида назарда тутилган ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш тушунчасига тариф берилди.

🟢Унга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган, шу жумладан, реализация қилинган ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан жойнинг ўзида белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланишда ифодаланиши, ушбу ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси билан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб, бир йил мобайнида содир этилиши жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти сифатида кўрсатилди.

🟢Қарорнинг 5-бандида суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ушбу ер майдонларида ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмасдан қурилиш ишларини амалга оширишда ифодаланиши, жиноят аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган, деб ҳисобланиши ҳақида раҳбарий тушунтириш берилди.

🟢Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, мазкур норма Жиноят кодексининг 229-1-моддаси 2-қисми диспозицияси билан ўхшашдир.

🟢Айтиш керакки, 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган қонунга мувофиқ Жиноят кодексининг 229-4-моддаси 2-қисми “в” банд билан тўлдирилиб, унда жиноятни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этганлик жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Жиноят-процессуал кодекс ҳамда “Судлар тўғрисида”ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

— жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши;

— гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни таъминланиши;

— айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;

— гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги;

— ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги;

— агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;

— шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас
лигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari

20 last posts shown.