Forward from: Farg'ona viloyati hokimligi
#Тайинлов
Вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан, Аслонов Шоҳидбек Фарҳодович Фарғона вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган “Янги Фарғона" - “Новая Фергана” газеталари таҳририяти бош муҳаррири этиб тайинланди.
Шоҳидбек Аслонов 1986 йилда Сўх туманида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда ЎзЛиДеП Сўх туман кенгашида бошлаган. ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” директори ўринбосари, “Маънавият” газетаси бўлим мудири вазифаларида фаолият олиб борган.
2015 йилдан 2020 йилга қадар Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази директори бўлган. 2020-2022 йилда АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X