Бугун Божхона қўмитасида Жаҳон банки Глобал лойиҳа раҳбари Рауль Валера билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Божхона қўмитасининг “Хавфларни бошқариш” тизимини янада такомиллаштиришда Жаҳон банки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедов мазкур тизимда Давлатимиз Раҳбарининг топшириғи асосида молиявий барқарорлик ва савдо тарихига доир 120 дан зиёд янги мезонлар бўйича тадбиркорларнинг ишончлилик даражасини баҳолаш назарда тутилаётганини таъкидлади.
Учрашувда божхона органлари фаолиятида сунъий интеллект элементларини қўллаш масалалари юзасидан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Келишувга биноан бугундан Божхона қўмитасида Жаҳон банки экспертлари иштирокида айни мавзуда 1 ҳафталик семинарга ҳам старт берилди.
Божхона институтида ҳам мазкур йўналишдаги салоҳиятни ошириш, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, таҳлика-таҳлил бўйича малакали кадрлар тайёрлаш масалалари ҳам учрашув кун тартибидан жой олди. Келгусида Жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда ушбу олий ўқув юртидан ҳам маҳорат машғулотлари ўтказилиши белгиланди.
Учрашувда Жаҳон банки вакиллари Божхона қўмитасининг соҳани рақамлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Шунингдек, муваффақиятли замонавий технологияларни қўллаш учун зарур бўлган техник мутахассисларни тайёрлашда ҳам ёрдам беришга тайёр эканликларини маълум қилишди.