ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани камайтирмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани камайтирмайди», дедилар».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
Яхшилик қилиш жуда савобли иш. Шу билан бирга, ана шундай яхшиликка чақириш, ишорат қилиш, унга йўллаб қўйиш ҳам ниҳоятда яхши ишдир. Ўша яхшиликни қилган одам қанча савоб олса, мазкур яхшиликка далолат қилган одам ҳам ўшанча савоб, ажр олади.
Бугунги кунимизда матбуот ва ахборот воситалари ўта таъсирли ташвиқот қуроли ўлароқ кенг жамоатчиликни яхшиликка, халқни бирдамликка чақириш воситаси бўлиши керак. Шунингдек, овоз ва сурат, ёзув ва кўрсатув ҳамда бошқа воситалар орқали илм-маърифат, одоб-ахлоқ тарқатиш омили бўлиши лозим. Худди шу ўринда яхшиликка чақирувчи матбуот ва ахборот воситалари ходимларининг ишлари ўта савобли эканига юқоридаги ҳадиси шариф далил бўла олади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@eskiobodmasjidi