#Ўйлар
❓❗️Башарият тарихи коинот умрининг ўн беш дақиқаси эмиш. Бу замон ичида у не қадар камол топди? Мамонт тўшини талашиб бир-бирини мажақлаган аждод билан дину ирқ талашиб, мазҳаб талашиб бир-бирига ўқ отмоқда бўлган авлод ўртасида тафовут қанча? Инсон миясидаги эгри излар тафаккур чизиқларими ёки жаҳолат занжирларими?
✅ Бу хаёллар ва бу саволлар, янги минг йиллик остонасида мени қийнаб турган ҳислар — ёзилмаган шеърларимдир.
Чексиз, адабий макону замон ичра мавжудлик улуғ бахтим ва оламу ўзни англамаслик улуғ дардимдир.
Мен зарраман. Зарранинг коинот билан бир бутунлиги ва танҳолиги бор. Сайёралар каби ўз осмони, ўз ҳаёти, ўз меҳвари, ўз даввораси бор.
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2000 йил, 22 декабрь, ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com